Янгиликлар ва эълонлар

12.06.19

2019-йил 29-июнь куни соат 10-00 да жамият акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши ўтказилади
“Андижонёғмой”акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига. Хурматли акциядорлар! Жамият Кузатув кенгашининг 2019-йил 1-июнь кунги № 5-сонли йиғилиш баёни қарорига асосан, жамиятнинг 2018-йил молия-хўжалик фаолияти якуни юзасидан 2019-йил 29-июнь куни соат 10-00 да жамият акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши бўлиб ўткази-лишини маълум қилади. Манзил: Андижон вилояти Андижон шахри А.Фитрат кўчаси 14 уй. Акциядорларни рўйхатга олиш вақти соат 9-00 дан 9-50 гача амалга оширилди. Йиғилиш кун тартибида. 1. Жамият Кузатув кенгашининг 2018-йил иш фаолияти юзасидан ҳисобот ва кенгаш томонидан 2018-йил давомида қабул қилинган қарорларни тасдиқлаш 2. Жамият бошқарув раиснинг 2018-йил молия-хўжалик фаолияти якунлари ва “Бизнес-режа” кўрсаткичларининг бажарилиши юзасидан ҳисоботи 3. Жамиятнинг 2018-йил молия-хўжалик фаолияти якунлари бўйича тафтиш комиссияси хулосасини тасдиқлаш 4. Жамиятнинг 2018-йил молия-хўжалик фаолияти якунлари бўйича ташқи аудит хулосасини тасдиқлаш 5. Жамиятнинг 2018-йил якуни бўйича бухгалтерия баланси, молиявий натижалар хақидаги ҳисоботи ҳамда фойда ва зарарлар ҳисоб-варағини тасдиқлаш 6. Жамиятнинг 2018-йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича олинган соф фойда тақсимоти, дивиденд миқдори, тўлаш тартиби ва муддатини белгилаш 7. Жамият Кузатув кенгаши таркибини қайта сайлаш 8. Жамият Ижроия органи аъзоларини қайта сайлаш 9. Жамият Тафтиш комиссияси таркибини қайта сайлаш 10. Жамиятнинг 2019- йил учун тузилган “Бизнес-режа”сини тасдиқлаш 11. Жамият бошкарув раисини ёллаш хақидаги меҳнат шартномасини акциядорларнинг 2019-йил якуни бўйича бўлиб ўтадиган акциядорларнинг умумий йиғилиши кунига қадар узайтириш 12. 2019-йил учун жамият аудиторлик ташкилотини танлаш ва унинг хизмат хақи чегарасини белгилаш 13. Жамиятнинг 2017-2021 йилларга мўжалланган ривожланиш стратегияси буйича 2018-йилда амалга оширилган ишлар 14.Жамият кузатув кенгаши аъзоларини 2018-йил бизнес режа кўрсаткичлари ва корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижалари бўйича рағбатлантириш 15. Жамиятнинг янги тахрирдаги Уставни ва ички Низомларини тасдиклаш 16.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 16-январдаги ПҚ-4118-сонли қарори асосида 2019-2020 йилларга мўлжалланган “Ёғ-мой саноатида амалдаги ишлаб чиқаришларни техник ва технологик жихатдан янгилаш ва янгиларни ташкил этиш” бўйича “Йўл харитаси” да кўзда тутилган тадбирларни амалга ошириш 17. 2019-йилда корхонани катта таъмирлаш мақсадида эхтиёт қисмлар, ёқилғи мойлаш материаллар ва бошқа зарурий материалларни олиш ҳамда таъмирлаш ишларини белгиланган муддатларда олиб бориш бўйича смета харажатларини тасдиқлаш. 18. Жамият акциядорларнинг 2013-2014-2015 йиллар учун хисобланган, лекин талаб қилиб олинмаган дивидендларини жамият фойдасига олиш масаласи тўғрисида. Жамият акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши бўйича тайёрланган хуж-жатлар билан танишиш учун қуйидаги манзил бўйича мурожаат қилишингиз мумкин: Андижон вилояти Андижон шахри А.Фитрат кўчаси 14 уй . - Акциядорларга навбатдаги йиллик умумий йиғилиши хақида хабар бериш учун акциядорлар реестри ёпиладиган сана: 2019-йил 01-июнь. Акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғи-лишда қатнашиш учун акциядорлар реестри ёпиладиган сана: 2019-йил 25- июнь. - Акциядорлар навбатдаги йиллик умумий йиғилишга шахсини тасдиқловчи хужжат (паспорт), вакиллари эса нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома билан келишлари сўралади. Мурожаат учун телефонлар: (8374) 223-10-33, Факс 233-10-45. - Хурматли акциядорлар ўзингизга тегишли бўлган двидендларни, ўзингизни тасдиқловчи хужжат (паспорт, акция гувохномаси) билан жамиятга мурожаат қилиб ўз двидендларингизни олишингизни маълум қилади. Жамият кузатув кенгаши.
Все новости и объявления