Жамият тарихи

Андижонёғмой АЖ корхонаси тарихи ҳақида

М А Ъ Л У М О Т

Замонавий ёғ-мой корхонаси-мураккаб механизм бўлиб, технологик жараёнида асосий хом ашё пахта чигитидан ташкари кучли кимёвий моддалар ишкор, бензин, сульфат кислотаси, нефть махсулотларидан олинадиган ёғ кислоталари ишлатувчи ярим кимёвий, ярим озиқ-овқат саноати мажмуаси ҳисобланади. Хозирги кунда корхонанинг ишлаб чиқариш куввати бир кеча-кундузда 400 тонна пахта техник чигитини қайта ишлашга мослаштирилган. Пахта техник чигитидан ташкари кунгабоқар писта донини, махсар, соя каби мойли усимликлар донини ҳам кайта ишлаш имкониятига эга.

Андижонёғмой корхонасининг тарихига назар соладиган булсак, 1907 йилда-бир кеча кундузда 50 тонна пахта чигитини кайта ишловчи «Т.К.Соловьев и компания» хусусий фирмаси негизида «Беш бош» акциядорлари томонидан барпо этилди.

Заводни ишга тушган куни 1907 йил 19 декабр, корхонанинг ташкил топган куни хисобланади.

1917 йилда Ёғ заводи миллийлаштирилиб асосий ишлаб чиқаришни кенгайтирилиши ҳисобига бир кеча кундузда 150 тн чигитни қайта ишлай бошлади, шу вақтда йилига 720 тн совун ишлаб-чиқарувчи, асосан кул меҳнатига мослашган совун пишириш цехи ишлар эди.

Корхона биринчи беш йилликлар даврида жуда тез ривожланди. Бир кеча кундузда 200 тн. чигитни қайта ишлай бошлади. Совун ишлаб чиқариш йилига 2100 тоннага етказилди.

Иккинчи жахон уруши даврида ёғ-заводи ўзининг меҳнатига сидқидилдан ёндашувчи, захматкаш, фидоий меҳнаткаш одамларининг фидокорона меҳнатлари билан купчиликка ўрнак бўлиб, фронтга ва фронт ортида турган истеъмолчиларга ёғ-мой махсулотларини етказиб бериб турди.

1949 йилда ёғ заводни янги механизмлар билан қайта жихозлантирилди. Узлуксиз экстракция усули билан ёғ олина бошланди.

Корхонанинг қуввати бир кеча кундузда 450 тонна чигитни қайта ишлаш даражасига етди.

1954 йили ёғ заводи «Андижонёғмой комбинати» деб атала бошлади.

1960 йили совун пишириш цехи тула қайта жихозлаш хисобига ва бир кеча кундузда 50 тн. совун ишлаб чиқаришга эришилди.

1962 йили – ёғни оқлашдан хосил бўлган соапстокдан ёғ кислоталарини дистилляция усули билан олиш цехи курилиб ишга туширилди, бу эса совуннинг сифатини яхшилашга, хамда унинг таннархини пасайтиришга имкон яратди.

1966 йили – корхона меҳнатдаги эришилган зафарлари, етти йиллик режани бажарилгани учун «Меҳнат қизил байрок» ордени билан тақдирланди. Форпресс цехи ходими А.Мамарасулов меҳнатдаги зафарлари учун меҳнат кахрамони унвонини олишга эришди.

1975 – 1980 йиллари корхона куввати бир кеча кундузи 540 тн чигитни қайта ишлашга кутарилди.

1983 – 1984 йилларда корхонада асосий ишлаб чиқариш цехлари кисман қайта жихозланди.

а). Экстракция цехидаги маънавий ва жисмонан эскирган шнекли буғлатгич урнига ПХР (Польша) да ишлаб чикарилган 2 та чанли буғлатгич «ТОСТЕР» ўрнатилди.

б). 1984 йили ГДР ( Олмония)да ишлаб чиқарилган ёғ махсулотини кисиш йўли билан олувчи ХСП-18 ва Г-24 агрегатлари урнатилган, форпресс цехи қурилиб ишга туширилди ва шу билан форпресс цехи куввати бир кеча кундузда 800 тн чигитни қайта ишлашга етказилди.

1993 йили дистилланган ёғ кислоталарини олувчи янги замонавий ускуналар билан жихозланган цех курилиб ишга туширилди.

Ишчиларга техника ва меҳнат хавфсизлиги томонидан шарт-шароит яратилди.

1995 йил «Андижон ёғ-мой» корхонаси негизида «Андижонёғмой» очик турдаги хиссадорлик жамияти ташкил топди.

1996 – 1997 йилларда корхона техник томонидан хам катта узгаришларга эришди.

1995-96 йилларда корхонада кайта реконструкция ишлари олиб борилиб НД-1000 шнекли экстрактор урнига Олмонияда ишлаб чикарилган юкори самарадорликка эга булган КЕ -500 маркали роторли экстрактор урнатилиб ишга туширилди. Бунинг натижасида бир кеча кундузда 500 тонна техник чигит кайта ишланиб, сифатли мой хамда 220 тонна тостерли шрот ишлаб чикариш йулга куйилди.

– Юкори кувватга эга булган ДК 25/14 русумли янги буг козонини фойдаланишга топширилиши билан четдан, биокимё заводидан буг олишга чек куйилди.

– Сувни кимёвий тозалаш ускуналари кайта таъмирланди, сув тозалаш куввати оширилди.

– 5 км дан зиёдрок ер ости ва ер усти сув ва буг кувурлари кайтадан таъмирланди.

Экологик баркарорликни таъминлаш максадида жамият рахбарияти юкори назорат органлари иштирокида атмосферага чикарилаётган зарарли моддаларни камайтириш максадида ПДВ- меъёрий хужжатларини хамда, сувдан фойдаланиш, атроф мухитга чикиндиларни жойлаштириш ПДО, ПДС хужжатларини хам кабул килиб, ушбу масалада меърий хужжатлар талаблари асосида ишлар ташкил этиб келинмокда.

Кейинги йиллардаги тахлиллар шуни курсатмокдаки, атмосферага ташланаётган зарарли моддаларнинг микдори меъёр курсаткичларининг атиги 50-55 фоизини ташкил этаётганлигини бу борада мониторинг олиб борувчи идоралар томонидан таъкидланмокда.

«Андижонёғмой» ОАЖ томонидан 2010 йилнинг феврал ойида ишлаб чикарилаётган ёғ, хужалик совуни, шрот, шелуха ва гасиполли смолага яроклилик сертификати хамда гигиеник сертификатлар олинган. 2010 йилнинг 1- ярим йиллик якунида эса корхона халкаро сифат бошкарув тизими ИСО-9001 талабларига мослаштирилганлиги ва шунга мос равишда махсулотлар ишлаб чикаришга эришганлиги эътироф этилиб, корхонага мутасадди ташкилотнинг ИСО-9001 сертификати берилди. Сифат тизимини бошкаришни янада такомиллаштириб бориш йуналишида муайян ишлар олиб борилмокда.

– Сув танкислигини йукотиш максадида 1 та 1000 м3 сув хавзаси курилиб битказилди, 2 та 700 м3 сув хавзаси кайта таъмирланди, керакли кувур ва насослар урнатилган. Бу сув хавзасидан унумли фойдаланиш мақсадида Узбекистон Республикаси Бош вазирининг топширикларидан келиб чиккан холда вилоят хокими томондан кабул килинган карор асосида баликчиликни ривожлантириш ва ишчи-ходимларни арзон балик махсулотига билан таъминлаб бориш учун хозирда балик бокилмокда.

Корхонанинг умумий ер майдони 12,07 гектарни ташкил килиб, шундан 4,8 гектарига ишлаб чикариш цехлари ва майдонлари жойлаштирилган. Корхона худудида Вазирлар Маҳкамасининг карори ва ёғ-мой уюшмаси рахбариятининг ва вилоят хокимлигининг курсатмаларига асосан кандолат цехи ташкил этилиб, Хитой давлатидан келтирилган ускуналар урнатилган. Бу цехда карамел ишлаб чикарилади. Корхона Андижон туманида 4,5 гектар ерга бог ташкил этган ва мевали кучатлар парваришланиб борилмокда.

– Техник ёғни зарарсизлантириб истеъмол ёгини купайтириш максадида ёгни доглаш ва кадоклаш буйича Белгия-Америка компаниялари билан биргаликдаги «Андижон Фларуп Ойл компании» кушма корхонаси 1999 йилда ишга туширилди, бунинг натижасида истеъмол ёғини ишлаб чиқариш 50 фоизга усди. Хозирги кунда ишлаб чикарилаётган истеъмол ёғининг 100 фоизи 1 литрли ПЭТ идишларга кадокланган холда чикарилмокда ва истеъмолчиларга етказиб берилмокда.

«Андижонёғмой» акциядорлик жамияти куйидаги технологик бўлимлардан иборат:

  1. Хом-ашё бўлими

  2. Тайёрлов цехи(чигитни тозалаш шулхани ажратиш, янчилма тайёрлаш бўлими)

  3. Форпресс цехи(пахта ёгини босим остида сиқиб олиш бўлими)

  4. Экстракция цехи

  5. Ёғни оқлаш цехи

  6. Кунжарани кайта ишлаш ва саклаш омбори

  7. Совун пишириш цехи

  8. Хом-ёғ кислоталари ишлаб чиқариш цехи

  9. Дистилланган ёғ кислоталари ишлаб чикариш цехи

  10. Сув буғи ишлаб чиқариш цехи.

Ёғни оқлаш цехи-форпресс ва экстракция цехларидан олинган қора ёғни кучли ишкор (каустик сода) NaOH билан тозаланади ва давлат андозалари талаб дражасига етказилиб, ёғ омборларига жунатилади. Оқлаш натижасида олинган чукма соапстокни кайта ишлашга, хом ёғ кислоталари ишлаб чиқариш цехига (СЖК) берилади.

Рафинация-ёғ оқлаш цехининг куввати бир – кеча кундузда 90 тн. ёғни оқлаш имкониятига эга.

Кунжарани қайта ишлаш ва сақлаш омбори. Экстракция цехидан чиққан ёғсизланган кунжара 100-105 оС да бўлганлиги учун бу цехда кунжара совутилиб харидорларга машина ва вагонларга юкланади.

Қабул қилиш куввати – 300 тн

Юклаш куввати – 300 тн

Омборхона сақлаш хажми – 3000 тн

Совунни пишириш цехи – бу цех узининг технологик жараёни буйича узига хом ёғ кислоталари (СЖК), дистирланган ёғ кислоталари (ДЖК) цехларини, сиғим хужалиги, совун кутиларини сақлаш ва таъмирлаш цехлари, темир йўл

тизимларини ўз ичига оладиган мураккаб мажмуадан иборат бўлиб, бир кеча кундузда 72,0 тн. хужалик совуни ишлаб чиқариш кувватига эга.

Корхонада на факат техник ва технологик жараёнларни ривожлантириш, балки ишчиларнинг маданий – маънавий дам олишини, ижтимоий-иқтисодий химоялаш борасида хам ибратли ишлар олиб борилмокда.

Корхонада 774 та ишчи ишлайди улардан 219 нафарини аёллар ташкил этади.

Вилоят ахолисининг истеъмол ёғига бўлган эхтиёжини тула равишда кондириш

максадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 августдаги ПК-651 карори ва ундан кейин қабул қилинган бир катор Хукумат қарорлари асосида вилоят туманлари кесимида жойлашган фермер хужаликлари билан шартнома асосида кунгабоқар экинини экиш ва олинган хосилни корхонада қайта ишлаб сифатли ёғ махсулотларини ишлаб чиқариш ишларини амалга ошириб қелмокда.

Шунингдек, корхона ёрдамчи хужалигида бокилаётган новвос ва

сигирларнинг гушти арзон нархларда ишчи-хизматчиларга байрам кунлари таркатилмокда. Сути профилактик максадида зарарли мухитда ишловчи ишчи-хизматчиларга бериб борилиши ташкиллаштирилган.

Хуқумат топшириги ва вилоят хокимлигининг карорига асосан корхона ихтиёрига 4,5 гектар боғ ташкил этиш учун ер майдони ажратилган. Хозирда мевали кучатлар экиш ишлари амалга оширилиб, агротехник каров амалга ошириб келинмокда.

Корхонанинг асосий махсулотлари каторида истеъмол товар турларини кенгайтириш ва кушимча иш уринлари яратиш максадида, корхонадаги мавжуд ишлаб чикариш ер майдонларини оптималлаштириш юзасидан, бўш турган ер майдонларида лимонарий мева ва сабзавот махсулотларини янада купайтирилиши, ҳамда махсулотларини сақлаш омборларини ва курилиш материаллари сақланувчи омборни таъмирлаб ишларни ташкиллаштириб борилмоқда.

Корхонада ишловчи ишчи хизматчиларнинг ижтимоий химоясини

кучайтириш, уларга муносиб мехнат шароитлари яратиб бериш, рағбатлантириб бориш хамда ички меҳнат интизомини бир маромда ушлаб туриш максадида корхона иш берувчиси билан касаба уюшма кўмитаси ўртасида жамоа шартномаси (битим) тузилган.

Бизнинг манзил

  • Телефон : 223-11-83
  • Ишонч телефони : 223-11-83
  • Канцелярия : 223-11-83
  • Факс : 223-10-33
  • E-mail: andyogmoy@inbox.ru
  • Манзил : Андижон Вилояти Андижон шахри А.Фитрат кучаси № 14

ЯНГИЛИКЛАРГА ОБУНА