Мақсад ва вазифалари

Ўзбекистон Республикаси Андижон вилояти Андижон шахридаги «ANDIJONYOGMOY» акциядорлик жамияти бугунги кунда халк хўжалиги учун зарур бўлган рафинацияланган пахта ёғи, шрот, шелуха, ҳамда хўжалик совуни, хом ёғ кислоталари, чорвачилик ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб келмокда.

Andijonyog’moy” А.Ж. ўзининг сифатли ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариши билан республикада озиқ-овқат саноати корхоналари ўртасида биринчилар қаторидан ўрин олган.

Жамиятда 2015-2016 йиллар давомида «ISО 9001:2000 Сифат менеджменти» системаси тадбиқ қилинди. “Andijonyog’moy” А.Ж.и 2015 йил апрел ойида ISО 9001:2000 сертификати билан тақдирланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг «Узпахтаёг» акциядорлик жамиятларини ривожлантириш юзасидан чиқарган фармон ва қабул килинган қарорларига асосан жамиятимизга инвестиция жалб қилиниб, қатор ускуналарни модернизация қилиш, технологик қайта жиҳозлашлар амалга оширилди. Жумладан, Форпресс цехига NYB-40 русумли вертикал узулуксиз фильтирлаш усукунси ва ёгни совутиш ускунаси, Тайёрлов цехига 2 дона дискли ёрмалагич (дисковый шелушитлеь), Экстракция цехига 2 дона дефлегматор, 1дона горизантал конденсатор F-150 м2 урнатилди. Пахта чигитини транспортлардан тўкиш ускуналари модернизация қилинди. Шунингдек, қатор цехларда реконструкция ишлари олиб борилиб иш жойларида меҳнат қилиш ва техника хавфсизлиги шароитлари яхшиланди.

Ҳозирда жамиятнинг иқтисодий салоҳияти жадал ривожланиб бормокда. Жамиятнинг 2014-2017 йиллар молиявий–иқтисодий фаолиятида эришилган ютуқлари натижасида янги лойиҳалар амалга оширилиб, ишчи- хизматчилар моддий ва ижтимоий қўллаб қувватланмокда, жамоат ташкилотлари, жамиятларга, Андижон шаҳрини ободонлаштиришга молиявий ёрдам кўрсатилмоқда.

2. Жамият тўғрисида маълумот:

Корхонанинг банк реквизитлари:

«ANDIJONYOGMOY»А.Ж. нинг ҳисоб рақами «Трастбанк» нинг Андижон бўлимида очилган: Х/Р 20210000900545756001

МФО 01074

Инн 200240131

ОКЭД 10410

Жамиятнинг тўлиқ ва қисқа номи: «ANDIJONYOGMOY» акциядорлик жамияти, ёки «ANDIJONYOGMOY» А.Ж.

Жамиятнинг юридик мақоми: акциядорлик жамияти.

Корхона манзили: «ANDIJONYOGMOY» А.Ж. Андижон вилояти Андижон шахри А.Фитрат кўчаси 14-уйда жойлашган.

Телефон: (8 374) 223-11-63

Факс: (8 374) 2231183

Email: andyogmoy@inbox.ru

Жамият: «Узпахтаёг» акциядорлик жамияти таркибига киради.

Уюшманинг манзили: Ўзбекистон Республикаси Тошкент шахри, Нукус кўчаси, 73

«ANDIJONYOGMOY» А.Ж. бош директори вазифасини бажарувчи: Юсупов Сойиб Қўчқарович 1966 йил 19 июлда Андижон туманида туғилган.

Жамият бош ҳисобчиси: Рахмонов Азизбек 1983 йил 26 июнда Шахрихон туманида туғилган.

Жамиятнинг мақоми – акциядорлик жамияти.

Корхонанинг мол-мулклари Устав фондига тўланган бадаллардан, корхона хўжалик фаолиятини юритиш натижасида ишлаб чиқарилган маҳсулотлардан, олинган даромадлардан, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги йўл қўядиган асосларга мувофиқ бўлинган бошқа мол-мулклардан ташкил топган. Корхона ўзининг хўжалик фаолияти натижасида оладиган фойда амалдаги қонунчиликка биноан солиқлар тўлангандан кейин корхона тасарруфида қолади ва ундан амалдаги қонунларга, ушбу Уставга мувофиқ корхонанинг фондларини вужудга келтиришда фойдаланилади.

Андижонёгмой” А.Ж. ижроия органи таркиби:

1. Юсупов С.Қ. жамиятнинг ижроия органи бош директори вазифасини вақтинча бажарувчи, бошқарув аъзоси.

2. Жураев О. жамиятнинг ишлаб чиқариш бўйича директори вазифасини вақтинча бажарувчи, бошқарув аъзоси.

3. Расулов А. А жамиятнинг бош механиги, бошқарув аъзоси.

4. Хужахмедов И.Х жамиятнинг бош энергетиги, бошқарув аъзоси.

5. Рахмонов.А.А жамиятнинг бош хисобчиси уринбосари, бошқарув аъзоси.

6. Юлдашев.М.Х Бозор ва талабни урганиш, стратегик режалаштиришбўлими бошлиғи, бошқарув аъзоси.

7. Буважонов А.Т жамият бош технологи, бошқарув аъзоси.

Жамият ўз фаолиятини юргизиш баробарида 100 дан зиёд турли жамият, ташкилот ва корхоналар билан ҳамкорлик олиб боради.

«ANDIJONYOGMOY» А.Ж.и Республикамиз мустақилликка эришгандан сўнг молиявий-иқтисодий жиҳатдан ривожланиб, юксалиб бормоқда. Бунинг баробарида ишлаб чиқариш соҳаларини кенгайтириб, янги иш ўринлари ташкил қилиб келмоқда.

Жамиятнинг молиявий ва иқтисодий кўрсаткичлари ўсиши ҳам кузатилмоқда. Бу 2014-2017 йиллар молиявий кўрсаткичларида ўз аксини топган.

Бизнинг манзил

  • Телефон : 223-11-83
  • Ишонч телефони : 223-11-83
  • Канцелярия : 223-11-83
  • Факс : 223-10-33
  • E-mail: andyogmoy@inbox.ru
  • Манзил : Андижон Вилояти Андижон шахри А.Фитрат кучаси № 14

ЯНГИЛИКЛАРГА ОБУНА