“ANDIJONYOG’MOY” Aksiyadorlik Jamiyati USTAVI

Андижон шахар тадбиркорлик

субъектларига давлат хизматлари

кўрсатиш “Ягона дарча” Маркази

томонидан

2017 йил “27 ” декабрдаги

№9734 – сон  реестр рақами билан

 

ҚАЙТА РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

 

 

 

“ANDIJONYOGMOY”Aksiyadorlik

Jamiyati aksiyadorlarning 2017 йил              9 декабрдаги 3 сонли

навбатдан ташқари умумий

йиғилиш қарори билан

 

 

“ТАСДИҚЛАНГАН”

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

“ANDIJONYOGMOY”

Aksiyadorlik Jamiyati

 

USTAVI

(yangi  tahrirda)

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Андижон-2017

 

МУНДАРИЖА

 

I. ЖАМИЯТНИНГ НОМИ, ЖОЙЛАШГАН МАНЗИЛИ
ВА ҲУҚУҚИЙ ҲОЛАТИ
 
II. ЖАМИЯТНИНГ ФАОЛИЯТ СОҲАСИ (АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ) МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ  
III. УСТАВ КАПИТАЛИНИНГ МИҚДОРИ, УНИ КЎПАЙТИРИШ ВА КАМАЙТИРИШ ТАРТИБИ  
IV. ЖАМИЯТ АКЦИЯЛАРИНИНГ ТУРЛАРИ, НОМИНАЛ ҚИЙМАТИ ВА ХАР ҲИЛ ТУРДАГИ АКЦИЯЛАРНИНГ НИСБАТИ  
V. АКЦИЯЛАРНИ ЖОЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ ВА ШАРТЛАРИ  
VI. АКЦИЯДОРЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ  
VII. ДАРОМАДНИ (ФОЙДАНИ), ДИВИДЕНДЛАРНИ ТАҚСИМЛАШ ВА ЗАРАРНИ ҚОПЛАШ ТАРТИБИ  
VIII. ЗАХИРА ФОНДИ ВА БОШҚА ФОНДЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ  
IX. ЖАМИЯТНИНГ БОШҚАРУВ ОРГАНЛАРИ  
X. АКЦИЯДОРЛАРИНИНГ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ  
XI. КУЗАТУВ КЕНГАШИ  
XII. ИЖРОИЯ ОРГАНИ (БОШҚАРУВ)  
XIII. МИНОРИТАР АКЦИЯДОРЛАР ҚЎМИТАСИ  
XIV. МОЛИЯ-ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИНИ НАЗОРАТ КИЛИШ  
XV. КОРПОРАТИВ МАСЛАҲАТЧИ  
XVI. ЖАМИЯТНИ ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ТУГАТИШ  
XVII. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР  

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

  1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

 

1.1. Ушбу Устав Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунига ҳамда бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга асосан ишлаб чиқилган ва “Andijonyog’moy”  акциядорлик жамияти фаолиятини тартибга солади.

1.2. “Andijonyog’moy” акциядорлик жамияти ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, “Акциядорлик жамиятлари
ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳамда мазкур Уставга мувофиқ олиб боради.

1.3. Жамиятнинг тўлиқ номи:

Ўзбек тилида, лотин алифбосида “Andijonyog’moy” aksiyadorlik jamiyati (матн давомида – Жамият деб юритилади);

Ўзбек тилида, кирил алифбосида – “Andijonyog’moy” aksiyadorlik jamiyati;

Рус тилида Акционерное общество “Andijonyog’moy”;

Инглиз тилида “Andijonyog’moy” joint-stock company.

1.2. Жамиятнинг қисқартирилган номи:

Ўзбек тилида, лотин алифбосида   – “Andijonyog’moy” AJ.

Ўзбек тилида, кирил алифбосида – “Andijonyog’moy” AJ.

Рус тилида – АО “Andijonyog’moy”.

Инглиз тилида – “Andijonyog’moy” JSC.

1.3. Жамиятнинг жойлашган ери (почта манзили): Ўзбекистон Республикаси, Андижон вилояти, Андижон  шахри, А.Фитрат  кучаси, 14-уй.

1.4. Жамиятнинг электрон почта манзили: email: andyogmoy@inbox.ru

1.5. Жамиятнинг расмий веб-сайти: andijanyogmoy.uz

1.6.Жамият фаолият кўрсатиш муддати-чекланмаган муддатга ташкил этилган.

1.7. Жамият Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига асосан юридик
шахс ҳисобланади, ўзининг мустақил балансида ҳисобга олинадиган алоҳида
мол-мулкига, шу жумладан ўзининг устав капиталига берилган мол-мулкка
эга бўлади, ўз номидан мулкий ва шахсий-номулкий ҳуқуқларни олиши ҳамда амалга ошириши, зиммасига мажбуриятлар олиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.

1.8.      Жамият ўзининг ташкилий-ҳуқуқий шакли кўрсатилган тўлиқ фирма номига ва қисқартирилган фирма номига эга бўлади. Жамият ўзининг фирма номи давлат тилида тўлиқ ёзилган ҳамда жойлашган ери кўрсатилган юмалоқ мухрга эга бўлиши лозим (мухрда бир вақтнинг ўзида фирманинг номи бошқа исталган тилда ҳам кўрсатилиши мумкин), ўз номи ёзилган штамп ва бланкаларга, ўз тимсолига, шунингдек бошқа ўз белги-аломатларига эга бўлишга хақлидир.

1.9.      Жамият ўзининг почта манзили ва электрон почта манзили ўзгарганлиги тўғрисида юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органларни ёзма билдириш юбориш йўли билан, акциядорларни эса оммавий ахборот воситаларида эълон бериш йўли билан хабардор этиши шарт.

1.10.    Акциядорлар жамиятнинг мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайди ва унинг фаолияти билан боғлиқ зарарларнинг ўрнини ўзларига тегишли акциялар қиймати доирасида қоплаш таваккалчилигини ўз зиммасига олади.

1.11.    Акциялар хақининг ҳаммасини тўламаган акциядорлар Жамият мажбуриятлари юзасидан ўзларига тегишли акциялар қийматининг тўланмаган қисми доирасида солидар жавобгар бўладилар.

1.12.    Жамият ўз акциядорларининг мажбуриятлари юзасидан жавобгар ҳисобланмайди.

1.13.    Жамиятнинг мол-мулки унга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлиб, жамият акцияларини жойлаштиришдан тушган маблағлар, асосий фондлар
ва айланма маблағлар, кўчар ва кўчмас мулклар, қимматли коғозлар, олинган даромад, қонун ҳужжатлари билан таъқиқланмаган бошқа асосларда олинган бошқа мол-мулклардан ташкил топади.

1.14.    Жамият қонун ҳужжатларида кўзда тутилган акциядорлик жамияти
ёки масъулияти чекланган жамияти шаклдаги шўъба ва тобе хўжалик жамиятларни ташкил этишга хақлидир.

1.15. Жамият ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида филиаллар ташкил этиши ҳамда уларга қонун ҳужжатлари ва Жамият Уставида белгиланган доирада ва тартибда ваколатлар бериши мумкин.

1.16.    Жамият корхоналар, ташкилотлар ва бошқа тижорат тузилмаларини ташкил этишда ва уларнинг хўжалик фаолиятида, шу жумладан холдинг асосида ҳам ўз маблағлари билан, шу жумладан улуш қўшиш асосида қатнашиш ҳуқуқига эга.

1.17.    Жамият ўз фаолиятини мувофиқлаштириш, ўз манфаатларини ифода этиш ва ҳимоя қилиш ҳамда биргаликдаги дастурларни амалга ошириш мақсадида уюшмалар (иттифоқлар) ва ўзга бирлашмаларда қатнашиши мумкин.

 

II. ЖАМИЯТ ФАОЛИЯТИНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ,

МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ

 

2.1. Жамият тижорат ташкилоти бўлиб, унинг асосий фаолият соҳаси
(асосий йўналиши)нинг мақсади Жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолиятидан акциядорлар манфаатлари учун пахта чигитини, кунгабоқар ва соя ўсимлигини қайта ишлаш (ферментация қилиш) орқали улардан озиқ ва ноозиқ овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариб сотиш ҳисобига фойда олишдир. Жамият
асосий фаолият йўналишидан ташқари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига зид бўлмаган ҳар қандай фаолият билан шуғулланиши мумкин.

2.2. Жамият 2.1-бандда белгилаб берилган мақсадларини амалга ошириш учун, Жамиятнинг фаолият соҳаси (асосий йўналишлари) қуйидагилардан
иборат бўлади:

тозаланган пахта ёғи ҳамда бошқа озиқ-овқат ва ёғ-мой маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш;

ювиш воситалари, шу жумладан хўжалик совуни ва бошқа техникавий маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш;

озиқ – овқат, кондитер, нон, консерва махсулотларини ишлаб чиқариш; умумий овқатланиш соҳасида хизматлар кўрсатиш;

қишлоқ хўжалиги, паррандачилик ва чорвачилик маҳсулотларини ҳамда бошқа истеъмол молларини қайта ишлаш, тайёрлаш, сақлаш ва сотиш;

жамият худудида иссиқхона (лимонарий)лар, музлаткич (холаделник)лар ташкил этиш, қишлоқ хужалик  махсулотларини етиштириш ва экспорт қилиш.

Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган тарибда, жамиятга чет- эл  давлатларидан мойли экинлар (масхар, кунгабоқар ва соя донлари)ни  олиб келиш қайта ишлаш.

автотранспорт хизматлари ва ишлари, шу жумладан юк ва йўловчиларни ташиш бўйича, автотранспорт ҳамда бошқа ҳаракат техник воситаларини таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш;

халқ истеъмол молларини, шу жумладан шрот, пўчоқ (шелуха), гудрон ишлаб чиқариш ва сотиш, шунингдек техник йуналишидаги, халқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш;

аҳоли, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга турлича кўриниш
ва шаклларда пулли хизматлар, шу жумладан маиший хизматларни кўрсатиш;

қурилиш-монтаж, монтаж-таъмирлаш, электромонтаж ва созлаш ҳамда таъмирлаш ишлари бўйича хизматлар кўрсатиш;

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ ташқи иқтисодий фаолиятни олиб бориш;

Ўзбекистон Республикасида ва унинг ташқарисида мустақил равишда ёки воситачилар орқали Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига таянган ҳолда улгуржи ва чакана савдоларни амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ва унинг ташқарисида барча турдаги товар ва мол-мулкни (моддий ва номоддий, кўчмас ёки кўчар) ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, қуриш, сотиб олиш, битимлар тузиш, ижарага олиш ёки бошқа йўллар билан олиш ва/ёки сотиш, ижарага бериш, гаровга қўйиш, ёки юқорида кўрсатилган миқдорда бошқа хар қандай йўл билан фойдаланиш ёки эгалик қилиш ҳуқуқини бошқа бировга бериш ҳар қандай турдаги хизматларни, жумладан маслаҳат, маъмурий ва брокерлик хизматларини кўрсатиш;

товар ва валюта биржалари ишларида қатнашиш;

Ўзбекистон Республикасида Жамият маблағларини сармоя қилиш, шунингдек сармоялар, акциялар, кредитлар ва бошқа қимматли қоғозларни сотиб олиш ва/ёки ўтказиш, айирбошлаш ёҳуд улардан бошқа йўллар билан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ фойдаланиш;

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ қимматли қоғозларини чиқариш ва сотиш;

Ўзбекистон Республикасида ва унинг ташқарисида кўргазма ва аукционлар ташкил этиш, уларда қатнашиш ҳамда шу каби бошқа фаолият билан шуғулланиш;

хайрия ва ҳомийлик бадаллари киритиш ҳамда соғликни сақлаш, маданият
ва фанга қонунчиликда белгиланган тартибда маблағ ажратиш. Бунда жамиятнинг ҳомийлик ва бошқа кайтарилмайдиган ёрдамлар учун ҳаражатлари ўтган
молиявий йил соф фойдасининг 10 фоизидан ортиб кетмаслик шарти билан амалга оширилади;

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ лотереялар, реклама кампанияларини ўтказиш;

Амалга оширилиши учун махсус руҳсатномалар (лицензиялар) талаб этиладиган фаолият турлари қонунчиликда белгиланган тартибда лицензиялар берилганидан сўнг амалга оширилади.

2.3. Жамият барча фаолият турларини амалга ошириш учун зарур бўлган фуқаролик ҳуқуқларга эга бўлиб, фуқаролик мажбуриятларни амалга оширади,
шу жумладан диверсификация тартибида.

2.4. Илмий-техник маркази.

2.4.1. Жамият қошида соя экинини етиштириш агротехнологиясини такомиллаштириш, маҳаллий селекция ва уруғчилигини ривожлантириш,
илғор фан-техника ютуқларини жорий этиш ҳамда хорижий соя навларини республиканинг турли тупроқ-иқлим шароитларида синаш, юқори ҳосилдор  навларни маҳаллийлаштириш, соя экин майдонларидан юқори ҳосил олинишга эришиш мақсадида Соя селекцияси, уруғчилиги, уни етиштириш агротехникаси
ва қайта ишлашни ривожлантириш бўйича илмий-техник маркази (кейинги ўринларда – Илмий-техник маркази) ташкил этилади.

2.4.2. Илмий-техник марказ фаолиятининг асосий мақсад ва вазифалари,
ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда фаолиятининг бошқа меъёрларини тартибга солувчи нормалар жамиятнинг бошқарув органи томонидан ўрнатилган тартибда тасдиқланган “Илмий-техник маркази тўғрисидаги низом”да белгиланади.

2.4.3. Илмий-техник марказнинг ходимлари сони жамиятнинг ташкилий тузилмасида белгиланган миқдорда бўлиб, улар тегишли олий маълумотга
эга бўлган (техник ходимлари бундан мустасно) малакалий мутахассис кадрлардан иборат бўлади.

2.4.4 Илмий-техник марказлари фаолияти Жамиятнинг малағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

 

III. УСТАВ  КАПИТАЛИНИНГ  МИҚДОРИ, УНИ  КЎПАЙТИРИШ
ВА  КАМАЙТИРИШ  ТАРТИБИ

 

3.1. Жамиятнинг устав капитали акциядорлар сотиб олган Жамият акцияларининг номинал қийматидан ташкил топади.

3.2.  Жамиятнинг устав капитали 1 833 238 000 (Бир миллиард саккиз юз ўттиз уч миллион икки юз ўттиз саккиз минг)ни ташкил этади ва хар бирининг номинал  қиймати 4400 сўмдан бўлган 407 486 дона эгаси ёзилган оддий  хамда 9159 дона эгаси ёзилган имтиёзли, жами 416 645 дона нақдсиз акцияларга  бўлинган, 58,36 фоизи ёки 1 069 917 200 сўмлик  243 163  дона оддий акциялар “Ўзпахтаёғ” акциядорлик  жамиятига  берилган (илгари жойлаштирилган), 41,64 фоизи ёки 40 299 600 сўмлик  9159 дона имтиёзли ва 723 021 200 сўмлик  164 323 дона оддий, жами 763 320 800 сўмлик акциялар  бошқа  шахслар  ихтиёридаги  акциялар. (илгари жойлаштирилган)

Жамият 1 320 000 000 (бир миллиард уч юз  йигирма  миллион) сўм миқдорида 300 000 (уч юз минг) дона наминал қиймати 4 400 (тўрт минг тўрт юз) сўм  бўлган  қўшимча  эълон қилинган эгасининг номи ёзилган оддий акция  чиқаришга хақли.

а) Устав капиталини кўпайтириш.

3.3. Жамиятнинг устав капитали қўшимча акцияларни жойлаштириш
йўли билан кўпайтирилиши мумкин.

Қўшимча акциялар фақат жамият уставида белгиланган, эълон қилинган акцияларнинг сони доирасида жамият томонидан жойлаштирилиши мумкин.

3.4. Кўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан Жамият устав капиталини кўпайтириш ва шу юзадан Жамият Уставига тегишли ўзгартиришларни киритиш тўғрисидаги қарор Жамият Кузатув кенгаши томонидан қабул қилинади.

Жамиятнинг устав капиталини қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтириш жалб қилинган инвестициялар, жамиятнинг ўз капитали
ва ҳисобланган дивидендлар ҳисобидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилиши мумкин.

Қўшимча акциялар Жамият томонидан ушбу Уставда белгиланган эълон қилинган акциялар сони доирасидагина жойлаштирилади.

3.5. Жамиятнинг устав капиталини унинг ўз капитали ҳисобидан қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтиришда бу акциялар барча акциядорлар ўртасида тақсимланади. Бунда ҳар бир акциядорга қайси турдаги акциялар тегишли бўлса, айни ўша турдаги акциялар унга тегишли акциялар сонига мутаносиб равишда тақсимланади.

3.6. Кўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан Жамият устав капиталини кўпайтириш тўғрисидаги қарорда, жойлаштириладиган қўшимча акцияларнинг умумий қиймати, сони, тури, номинал қиймати, жойлаштириш тартиби, усули, муддати, жойлаштириш нархи, акциялар учун тўлов тартиби, амалга ошмаган деб топиш улуши ва амалга ошмаган деб топилган тақдирда акциялар учун қабул қилинган тўлов воситаларини қайтариш тартиби белгиланади.

3.7. Қўшимча чиқарилган акциялар бозор қийматида, лекин номинал қийматидан кам бўлмаган қийматда жойлаштирилади.

3.8. Жамият акцияларини жойлаштириш чоғида уларга хақ тўлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда пул ва бошқа тўлов воситалари, мол-мулк, шунингдек пулда ифодаланадиган баҳога эга бўлган ҳуқуқлар (шу жумладан мулкий ҳуқуқлар) орқали амалга оширилади.

 

б) Устав капиталини камайтириш

3.9. Жамиятнинг устав капитали акцияларнинг номинал қийматини ёки уларнинг умумий сонини қисқартириш йўли билан, шу жумладан акцияларнинг бир қисмини Жамиятнинг ўзи кейинчалик муомаладан чиқариш шарти билан
сотиб олиш йўли билан камайтирилиши мумкин.

3.10. Агар устав капиталини камайтириш натижасида унинг миқдори Уставга киритилган тегишли узгартиришларни руйхатдан ўтказиш куни белгиланадиган устав капиталининг энг кам миқдоридан қонун ҳужжатларида белгиланган миқдоридан камайиб кетадиган бўлса, Жамият устав капиталини камайтиришга хақли эмас.

3.11. Устав капиталини камайтириш ва шу орқали Жамият Уставига тегишли ўзгартиришлар киритиш хақидаги қарор акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади.

3.12. Устав капиталини камайтириш тўғрисида қарор қабул килган вақтда акциядорларнинг умумий йиғилиши устав капиталини камайтириш сабабларини кўрсатади ва уни камайтириш тартибини белгилайди.

 

IV. ЖАМИЯТ АКЦИЯЛАРИНИНГ ТУРЛАРИ, НОМИНАЛ ҚИЙМАТИ ВА ХАР ҲИЛ ТУРДАГИ АКЦИЯЛАРНИНГ НИСБАТИ

 

4.1. Жамият номинал қиймати 4400 (турт минг тўрт юз) сўм бўлган оддий ёки имтиёзли акцияларни чиқариш ва уларни жойлаштиришга хақлидир, бунда имтиёзли акцияларнинг умумий номинал қиймати Жамият устав капиталининг 20 (йигирма) фоизидан ошмаслиги лозим.

4.2. Жамият қонун ҳужжатларида назарда тутилган облигациялар ва бошқа қимматли қоғозларни жойлаштиришга ҳақли.

 

 

V. АКЦИЯЛАРНИ ЖОЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ ВА ШАРТЛАРИ

 

5.1. Жамиятнинг қўшимча акцияларни жойлаштириш тўғрисидаги қарорида чиқарилаётган акцияларни жойлаштириш усули (оммавий ёки хусусий) белгиланади.

5.2. Жамият томонидан акцияларни ва акцияларга айирбошланадиган, хаки пул маблағлари билан тўланадиган эмиссиявий қимматли коғозларни жойлаштиришда овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига асосан уларни имтиёзли олиш ҳуқуқига эга бўлиши мумкин.

Имтиёзли ҳуқуқка эга бўлган шахсларнинг рўйхати қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарор қабул қилинган санадаги жамият акциядорлари реестрининг маълумотлари асосида тузилади.

5.3. Имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати билдириш эълон қилинган пайтдан эътиборан ўн кундан кам ва ўттиз кундан кўп бўлиши мумкин эмас.

 

VI. АКЦИЯДОРЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

 

6.1. Жамият акциядорларининг ҳуқуқлари:

Жамиятнинг акциядорлари реестрига киритилиш;

ўзи ҳақида депозитарийдаги депо ҳисоб варағидан кўчирма олиш;

Жамият фойдасининг бир қисмини дивидендлар тарзида олиш;

Жамият тугатилган тақдирда узларига тегишли улушга мувофиқ мол-мулкнинг бир қисмини олиш;

Жамиятни бошқаришда иштирок этиш;

Жамиятнинг Уставига мувофиқ Жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти натижалари тўғрисида тўлиқ ва тўғри ахборот олиш;

олган дивидендини эркин тасарруф этиш;

қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органида, шунингдек судда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;

қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари
ва эмитентларнинг укувсиз ёки ғаразли хатти-харакатлари туфайли кўрган зарарнинг тўланишини талаб қилиш;

ўз манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш максадида уюшмалар ва бошқа жамоат ташкилотларига бирлашиш;

ўзларининг хамкорликдаги позициясини шакллантириш мақсадида акциядорлар, шу жумладан миноритар акциядорлар ўзаро акциядорлик битимларини тузишга хақли.

қимматли қоғозлар сотиб олиш вақтида зарар куриш ва (ёки) фойданинг бир қисмини йўқотиш эхтимоли билан боғлик таваккалчиликни суғурталаш;

Акциядорлар мазкур Уставда ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга хам эга бўладилар.

6.2.      Ҳар бир оддий акция эгаси ҳисобланган акциядорга бир хил ҳуқуқларни беради.

6.3. Жамиятнинг 1 фоиздан кам бўлмаган оддий акциялари эгаларига
кузатув кенгаши мажлисини чақиришни талаб қилиш ва кун тартиби, фойдани тақсимлаш, бошқарув ва назорат органи аъзолигига уларнинг номзодини (умумий йиғилиш ўтказилгунга қадар алмаштириш имконияти билан) кўрсатиш юзасидан таклиф киритишга ҳақли;

6.4. Жамият акциядорлари қуйидаги мажбуриятларга эга:

Жамиятнинг Устав қоидаларига ва Уставда кўрсатилган тартибда, миқдорда ва усулда хисса қўшиш (акция ҳақини тўлаш);

Жамият фаолияти тўғрисидаги махфий маълумотларни ташкил қилувчи сирларни фош қилмаслик.

Жамият акцияларининг 50 ва ундан ортиқ фоизи эгасига айланган шахс,
агар у бунгача мазкур жамият акцияларига эгалик қилмаган ёки акцияларининг
50 фоизидан камроғига эгалик қилган бўлса, қолган акциялар эгаларига акцияларни бозор қиймати бўйича ўзига сотишлари борасидаги таклифини ўттиз кун ичида эълон қилиши шарт. Акциядорнинг ўзига тегишли акцияларни сотиши тўғрисидаги ёзма розилиги эълон қилинган кундан эътиборан ўттиз кун ичида олинган тақдирда, жамиятнинг 50 ва ундан ортиқ фоиз акциялари эгаси мазкур акцияларни сотиб олиши шарт.

Миноритар акциядор ҳужжатларни асоссиз равишда талаб қилиш ва махфий ахборотлар, тижорат сирларини қўллаш йўли билан жамият бошқарув органи фаолиятига тўсқинлик қилмаслиги лозим;

6.5. Акциядорлар мазкур уставда ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа мажбуриятларга хам эга бўладилар.

 

VII. ДАРОМАДНИ (ФОЙДАНИ), ДИВИДЕНДЛАРНИ ТАҚСИМЛАШ ВА ЗАРАРНИ ҚОПЛАШ ТАРТИБИ

 

7.1. Дивиденд фойданинг солиқлар ва мажбурий тўловлар тўлаганидан,
қайта инвестиция амалга оширилганидан сўнг Жамият ихтиёрида қоладиган, акциядорлар ўртасида тақсимланиши керак бўлган қисмидир.

7.2. Жамият имтиёзли акциялари ўз эгаларига ҳар йили акциялар номинал қийматининг 25 фоизидан кам бўлмаган миқдорида дивиденд олиш ҳуқуқини беради.

7.3. Жамият тугатилаётганда имтиёзли акциялар бўйича тўланадиган дивиденднинг миқдори ёки тугатилиш қиймати акцияларнинг номинал қийматига нисбатан 100 фоиз миқдорида белгиланади.

7.4. Жамият акцияларнинг ҳар бир тури бўйича эълон қилинган дивидендларни тўлаши шарт.

7.5. Жамият акциядорлари умумий йиғилиши қарорига биноан дивиденд
пул маблағлари ёки бошқа қонуний тўлов воситалари билан тўланиши мумкин.

Дивиденд акциядорлар ўртасида уларга тегишли акцияларнинг сони
ва турига мутаносиб равишда тақсимланади.

7.6. Жамият йилнинг ҳар чорагида, ҳар ярим йилда ёки йилига бир марта жойлаштирилган акциялар бўйича дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилишга хақлидир.

7.7. Акцияларнинг ҳар бир тури бўйича дивидендлар (йилнинг ҳар бир чораги, ярим йиллиги, йил якуни бўйича) тўлаш, дивиденднинг миқдори ҳамда
уни тўлаш шакли тўғрисидаги қарор Кузатув кенгашининг тавсияси асосида акциядорлар умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади. Дивидендларнинг миқдори Кузатув кенгаши тавсия этган миқдордан кўп бўлиши мумкин эмас.

7.8. Дивидендлар тўлаш тўғрисидаги қарорда, дивиденднинг миқдори, дивидендни тўлаш шакли ва тартиби ҳамда уни тўлаш муддати яъни тўлаш бошланадиган ва тугайдиган саналар кўрсатилган бўлиши лозим.

7.9. Дивидендлар Жамият тасарруфида қоладиган соф фойдадан ва (ёки) ўтган йилларнинг тақсимланмаган фойдасидан тўланади.

7.10. Жамият томонидан оддий акциялар бўйича ҳисобланган дивидендларни тўлаш акциядорларнинг дивидендларни олишга бўлган тенг ҳуқуқларига риоя этилган ҳолда амалга оширилади.

7.11. Имтиёзли акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар акциядорларнинг умумий йиғилишида жамиятни қайта ташкил этиш ва тугатиш тўғрисидаги масалалар ҳал этилаётганда овоз бериш ҳуқуқи билан иштирок этади.

7.12. Имтиёзли акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар акциядорларнинг умумий йиғилишида жамият уставига имтиёзли акцияларнинг эгалари бўлган акциядорларнинг ҳуқуқларини чеклайдиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги масалалар, шу жумладан, аввалги навбатдаги имтиёзли акциялар бўйича тўланадиган дивиденднинг миқдорини белгилаш ёки кўпайтириш ва (ёки) тугатилиш қийматини белгилаш ёки кўпайтириш масалалари, шунингдек имтиёзли акцияларнинг эгалари бўлган акциядорларга дивиденд ва бу акцияларнинг тугатилиш қийматини тўлаш навбати бўйича имтиёзлар бериш ҳоллари ҳал этилаётганда овоз бериш ҳуқуқини олади.

7.13. Имтиёзли акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар акциядорларнинг умумий йиғилиши ваколат доирасига кирадиган масалалар бўйича овоз бериш ҳуқуқи билан акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинмаган ёки дивидендларни тўлиқ тўламаслик тўғрисида қарор қабул қилинган акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишидан кейинги йиғилишдан бошлаб
эга бўлади. Имтиёзли акцияларнинг эгалари бўлган акциядорларнинг акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқи мазкур акциялар бўйича дивидендлар биринчи марта тўлиқ миқдорда тўланган пайтдан эътиборан бекор қилинади.

7.14. Эгаси ёки унинг қонуний ҳуқуқий вориси ёхуд меросхўри томонидан
уч йил ичида талаб қилиб олинмаган дивиденд акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига кўра жамият ихтиёрида қолади.

 

VIII. ЗАХИРА ФОНДИ ВА БОШҚА ФОНДЛАРНИ ТАШКИЛ
ЭТИШ ТАРТИБИ

 

8.1. Жамият соф фойда ҳисобидан ўз устав капиталининг 15 фоизи миқдорида захира фондини ташкил этади.

8.2. Жамиятнинг захира фонди бошқа маблағлар мавжуд бўлмаган тақдирда, жамиятнинг зарарлари ўрнини қоплаш, жамиятнинг корпоратив облигацияларини муомаладан чиқариш, имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар тўлаш
ва жамиятнинг акцияларини қайтариб сотиб олиш учун мўлжалланади.

8.3. Захира фондидан бошқа максадларда фойдаланиш мумкин эмас.

8.4. Жамият захира фондига ушбу уставнинг 8.1-бандида белгиланган миқдорга етгунига қадар ҳар йили соф фойдадан 5 фоизи миқдорида
ажратмалар ўтказади.

8.5. Захира фонди тўлалигича ёки қисман сарфланиб бўлган ҳолларда, мажбурий ажратмалардан тикланади.

8.6. Жамият фаолиятида зарур бўлган бошқа мақсадлар учун ҳам жамғармалар ташкил этилиши мумкин.

 

IX. ЖАМИЯТНИНГ БОШҚАРУВ ОРГАНЛАРИ

 

9.1. Жамиятни бошқарув органлари куйидагилардан иборат:

– акциядорларнинг умумий йиғилиши;

– кузатув кенгаши;

– ижроия органи (бошқарув).

          X. АКЦИЯДОРЛАРНИНГ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ

10.1. Акциядорларнинг умумий йиғилиши жамиятнинг юқори бошқарув органидир.

10.2. Жамият хар йили Акциядорларнинг умумий йиғилишини (акциядор-ларнинг йиллик умумий йиғилишини) ўтказиши шарт. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши молия йили тугаганидан кейин олти ойдан
кечиктирмай ўтказилади.

Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши одатда йилнинг 30 июнь санасигача ўтказилади.

Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишдан ташқари ўтказиладиган умумий йиғилишлари навбатдан ташқари йиғилишлардир.

Акциядорларнинг умумий йиғилишини Кузатув кенгашининг раиси,
у узрли сабабларга кўра бўлмаган тақдирда эса, Кузатув кенгашининг аъзоларидан бири олиб боради.

10.3. Жамият овоз берувчи акцияларининг ҳаммаси бўлиб камида бир фоизига эгалик қилувчи акциядорлар (акциядор) жамиятнинг молия йили тугаганидан кейин тўксон кундан кечиктирмай, акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиши кун тартибига масалалар киритишга ҳамда жамият кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясига бу органнинг миқдор таркибидан ошмайдиган тарзда номзодлар кўрсатишга ҳақли.

10.4. Акциядорлар умумий йиғилишининг мутлақ ваколатларига қуйидагилар киради:

а) Жамият Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш (устав капиталини ошириш холати бундан мустасно) ёки Жамиятнинг янги тахрирдаги Уставини тасдиқлаш;

б) Жамиятни қайта ташкил этиш;

в) Жамиятни тугатиш, тугатиш комиссиясини тайинлаш ҳамда оралик
ва якуний тугатиш балансларини тасдиқлаш;

г) Жамият Кузатув кенгашининг миқдор таркибини белгилаш, унинг аъзоларини сайлаш ва уларнинг ваколатларини муддатидан олдин тўҳтатиш;

д) Жамият Бошқарув раисини хорижий менежерлар номзодларининг
иштирок этишига имкон яратилган ҳолда танлов асосида сайлаш ва унинг ваколатларини муддатидан олдин тўҳтатиш;

е) эълон қилинган акцияларнинг энг кўпмиқдорини белгилаш;

ж) устав капиталини камайтириш;

з) ўз акцияларини сотиб олиш;

и) жамиятнинг йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш;

к) Жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш;

л) Жамият тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш ва уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш, шунингдек тафтиш комиссияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш;

м) Жамият йиллик ҳисоботларини, бухгалтерия балансларини, фойда
ва зарарлари ҳисоб-варағини тасдиқлаш, унинг фойда ва зарарларини тасдиқлаш;

н) Жамият Кузатув кенгашининг ўз ваколатига кирадиган масалаларга доир, шу жумладан, жамиятни бошқариш юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилишига доир ҳисоботларини эшитиш;

о) умумий йиғилиш регламентини тасдиқлаш;

п) акцияларни майдалаш ва йириклаштириш;

р) битим тузиш тўғрисида қарор қабул қилинаётган санада Жамият соф активлари баланс қийматининг 50 фоизидан ортик қийматни ташкил этувчи мол-мулк ҳусусида йирик битим тузиш;

с) Жамият Кузатув кенгаши аъзоларига мукофот ва компенсация миқдорини белгилаш;

т) Жамият Ижроия органи аъзоларига мукофот ва компенсация миқдорини белгилаш;

у) Жамиятнинг жорий хўжалик фаолияти билан боғлиқ битимларни аниқлаш.

Амалдаги қонунчилик ва мазкур Уставда кўзда тутилган бошқа масалаларни ҳал этиш.

10.5. Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига киритилган масалалар Жамиятнинг Кузатув кенгаши ҳал қилиши учун берилиши мумкин эмас, ушбу Уставда кўзда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Акциядорлар умумий йиғилишининг мутлақ ваколатига киритилган масалалар ҳал қилиш учун Жамият ижроия органига берилиши мумкин эмас.

10.6. Овозга қўйилган масала бўйича, акциядорларнинг умумий йиғилиши қарори, йиғилишда иштирок этаётган Жамият овоз берувчи акциялари эгаси бўлмиш акциядорларнинг кўпчилик овози билан қабулқилинади, қонунчилик
ва мазкур уставда қарор қабул қилиш учун овоз бериш белгиланган холлар
бундан мустасно.

10.7. Акциядорлар умумий йиғилишини чақириш ва ўтказиш ҳамда умумий йиғилиш ўз ишини амалдаги қонунчилик, ушбу устав ва акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган “Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисида”ги Низом асосида амалга оширади.

10.8. Акциядорларнинг умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқи шахсан акциядор томонидан ёки унинг вакили орқали амалга оширилади.

10.9. Акциядор акциядорларнинг умумий йиғилишидаги ўз вакилини исталган вақтда алмаштиришга ёки йиғилишда шахсан узи иштирок этишга хақлидир.

 

XI.  КУЗАТУВ   КЕНГАШИ

 

11.1. Жамият Кузатув кенгаши Жамият фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади, акциядорлар умумий йиғилишининг мутлақ ваколатига тааллукли масалалар бундан мустасно.

11.2. Жамият Кузатув кенгашининг ваколатларига қуйидагилар киради:

Жамият фаолиятининг устувор йуналишларини белгилаш;

Жамият акциядорларининг йиллик ва навбатдан ташқари умумий йиғилишларини чақириш, амалдаги қонунчиликда назарда тутилган холлар
бундан мустасно;

акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибини тайёрлаш;

акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган сана, вақт ва жойни белгилаш;

акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши хақида ҳабар қилиш
учун Жамият акциядорлари реестрини шакллантириш санасини белгилаш;

Жамият Уставига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ёки Жамият янги тахрирдаги Уставини тасдиқлаш масалаларини акциядорларнинг умумий йиғилиши мухокамасига тақдим этиш;

мол-мулкнинг бозор қийматини белгилашни ташкил этиш;

Жамиятнинг ижроия органи аъзоларини (Ижроия органи раҳбари – Бошқарув раисидан ташқари) тайинлаш, шунингдек ижроия органи аъзоларининг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;

корпоратив маслаҳатчини тайинлаш ва унинг фаолияти тартибини белгиловчи Низомни тасдиқлаш;

Жамиятнинг ички аудит хизматини ташкил этиш, унинг ходимларини тайинлаш, шунингдек ҳар чоракда унинг ҳисоботларини эшитиб бориш;

Жамиятнинг ижроия органи фаолиятига дахлдор ҳар қандай ҳужжатдан эркин фойдаланиш ва ижроия органидан Жамият Кузатув кенгаши зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун уларни олиш. Олинган ҳужжатлардан Жамият Кузатув кенгаши ва унинг аъзолари фақат хизмат мақсадларида фойдаланишлари мумкин;

аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида, аудиторлик ташкилотини
ва унинг хизматларига тўланадиган хақнинг энг кўпмиқдорини белгилаш хақида қарор қабул қилиш;

Жамият тафтиш комиссияси аъзоларига тўланадиган хақ ва компенсация миқдори юзасидан ҳамда аудиторлик ташкилотининг хизматларига тўланадиган хақ миқдори чегарасини белгилаш;

акциялар бўйича дивидендлар миқдори ва уларни тўлаш тартиби юзасидан тавсиялар бериш;

Жамият фаолияти учун зарур бўлган бошқа жамғармаларни (фондларни) ташкил этиш.

Жамиятнинг захира ва бошқа фондларидан фойдаланиш;

Жамиятнинг филиалларини ташкил этиш ҳамда ваколатхоналарини очиш;

Жамиятнинг шуъба ва тобе корхоналарини ташкил этиш;

қонун ҳужжатларида кузда тутилган ҳолларда йирик битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

қонун ҳужжатларида кузда тутилган ҳолларда аффилланган шахслар иштирокида битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

ўз ваколати доирасида мол-мулкни сотиб олиш ва мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш билан боғлик битимлар (умумий қиймати қарор қабул қилинган санада Жамият соф активларининг 15 фоизидан 50 фоизгача бўлган миқдорни ташкил этадиган битимлар ёки узаро боғлик бир қанча битимлар) тузиш, қaрз, кредит
ва гаров шартномаларини тузиш;

Жамиятнинг корпоратив облигацияларини қайтариб сотиб олиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;

Жамиятнинг устав капиталини кўпайтириш ва Жамият Уставига тегишли ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш;

Жамият акцияларини жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархини белгилаш;

Жамият томонидан корпоратив облигациялар, шу жумладан акцияларга айирбошланадиган облигациялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;

Қонун ҳужжатлари ва акциядорлар умумий йиғилиши томонидан белгиланган миқдорлар доирасида, барча акциядорларга маълумотларни ошкор этган ҳолда ҳомийлик (хайрия) ёки беғараз ёрдам кўрсатиш (олиш) тартиби
ва шартларини белгилаш ҳамда бу борада қарор қабул қилиш;

Кузатув кенгаши қошида тегишли масалалар бўйича қўмиталар (ишчи гурухлар) ташкил қилиш; шунингдек, кузатув кенгаши раиси уринбосарига еки котибига хар ойда энг кам ойлик иш хаккининг ун беш баробари микдорида мукофот пул маблаги тулаб бориш;

Ушбу Устав ва амалдаги қонунчиликка мувофиқ Жамият Кузатув кенгаши ваколатларига киритилган бошқа масалаларни ҳал этиш.

11.3. Жамият Кузатув кенгаши ўз ишини амалдаги қонунчилик, ушбу устав ва акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган “Кузатув кенгаши тўғрисида”ги Низом асосида амалга оширади.

11.4. Жамият Кузатув кенгашининг ваколатларига киритилган масалалар
ҳал қилиш учун Жамият Ижроия органига ўтказилиши мумкин эмас.

11.5. Жамият Кузатув кенгашининг аъзолари акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан бир йиллик муддатга кумулятив овоз бериш орқали сайланадилар. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларининг сони 7 кишидан иборат бўлиб, унинг таркибига мустақил аъзолар ҳам киритилиши кўзда тутилади.

11.6. Жамият Кузатув кенгаши мажлислари унинг раиси томонидан ҳар чоракда камида бир марта чақирилади. Заруриятга кўра, Жамият Кузатув кенгашининг навбатдан ташқари мажлислари ҳам ўтказилиши мумкин.

11.7. Кузатув Кенгаши мажлисида кун тартибида кўрсатилган масалалар кўриб чиқилади. Бирок, Жамият Кузатув кенгашининг барча аъзоларининг
бир овоздан қабул килган қарори билан Кузатув кенгаши кун тартибига қўшимча масалаларни қўшиши ва кўриб чиқиши мумкин.

11.8. Қуйидаги масалалар бўйича қарорлар:

жамиятнинг устав капиталини кўпайтириш, шунингдек жамият Уставига жамиятнинг устав капиталини кўпайтириш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги масалаларини;

йирик битимлар ва аффилланган шахслар билан тузиладиган битимларни тузиш;

корпоратив облигацияларни чиқариш, шу жумладан акцияларга айирбошланадиган корпоратив облигацияларни чиқариш;

жамиятнинг шўъба ва тобе хўжалик жамиятларини ташкил этиш;

жамиятнинг тижорат ва нотижорат ташкилотлардаги иштироки билан
боғлик битимларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузиш Кузатув кенгашининг барча аъзолари томонидан бир овоздан қабул қилинади.

11.9.    Кузатув кенгаши мажлислари телефон конференция тизими (видео- селектор) ёки мажлисда шахсан қатнашиш йўли билан ўтказилиши мумкин. Кузатув кенгашининг ҳар қайси аъзоси мажлисда шахсан қатнашишини иложи бўлмаса, телефон орқали қатнашиши ва овоз бериши мумкин. Бунда ижроия органи раҳбари шундай таклиф тушганда телефон алоқасини ташкил қилиш
бўйича барча чораларини кўриши лозим. Агар мажлисда катнашаётган Кузатув кенгашининг ҳар қандай аъзоси билан телефон алоқаси узилиб қолса, телефон алоқаси тиклангунча мажлис тўҳтатиб турилади.

11.10. Кузатув кенгаши қарорлари Кузатув кенгашининг барча аъзоларининг бир овоздан сиртдан овоз бериш (сўров ўтказиш йўли) билан қабул қилиниши мумкин. Кузатув кенгашининг бундай қарорлари (баёномаси) Жамиятга белгиланган вақтда етиб келган, ҳар бир аъзо томонидан имзоланган сўров варақалари илова қилинган ҳолда барча аъзолари томонидан имзоланади.

11.11. Жамият кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси мажлисда
иштирок этаётган жамият кузатув кенгаши аъзолари томонидан имзоланади,
улар мажлиснинг баённомаси тўғрилиги учун жавобгардир.

 

XII. ИЖРОИЯ ОРГАНИ (БОШҚАРУВ)

 

12.1. Жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилиш коллегиал
ижроия органи – Бошқарув томонидан амалга оширилади. Жамият Бошқаруви – етти нафар аъзодан иборат.

12.2. Бошқарув Жамиятнинг ижро этувчи органи ҳисобланиб, унинг кундалик фаолиятини бошқаради ва оператив раҳбарликни Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, Жамият Устави, акциядорлар умумий йиғилиши
ва Жамият Кузатув кенгашининг қарорларига мувофиқ амалга оширади.

12.3. Жамият Бошқаруви акциядорлар умумий йиғилиши ва Жамият
Кузатув кенгашига ҳисобот беради.

12.4. Бошқарув раиси билан меҳнат шартномасини Жамият номидан Жамият Кузатув кенгаши раиси имзолайди.

Бошқарув – ижроия органи аъзолари билан тузиладиган меҳнат шартномаси Бошқарув раиси томонидан имзоланади.

12.5. Жамият Бошқарувининг ваколатларига Жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилишга доир барча масалалар киради, акциядорлар умумий йиғилишининг мутлақ ваколатларига ёки Жамият Кузатув кенгашининг ваколатларига киритилган масалалар бундан мустасно.

12.6. Жамият Бошқаруви акциядорлар умумий йиғилиши ва Жамият Кузатув кенгашининг қарорлари бажарилишини ташкил этади.

12.7. Жамият Бошқаруви мавжуд қонунчилик, мазкур устав ва акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган “Ижроия органи тўғрисида”ги Низом асосида иш олиб боради.

12.8.    Жамият Бошқарувининг мажлиси зарур ҳолларда, бироқ бир ойда камида бир марта ўтказилади. Жамият Бошқаруви томонидан Кузатув кенгаши
ёки Акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳал қилиши учун киритиладиган масалалар мажбурий тартибда Бошқарув мажлисида олдиндан мухокама этилади. Бошқарувнинг фикри хакида Кузатув кенгашида ва Акциядорларнинг умумий йиғилишида Бошқарув раҳбари – Бошқарув раиси ёки у томонидан ваколат берилган Бошқарув аьзоси ахборот беради ва ҳимоя қилади.

12.9.    Жамият Бошқарув мажлиси унинг кун тартибига киритилган масалаларни, агар мажлисда ижроия аъзоларининг 60 фоизидан ортик қисми қатнашса, ҳал қилишга хақлидир.

12.10. Жамият Бошқарув мажлисида қарорлар мажлисда катнашаётган Бошқарув аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Бошқарув мажлисида масалалар ҳал этилаётганда Бошқарувнинг ҳар бир аьзоси битта овозга эга. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда жамият Бошқаруви раҳбарининг овози
ҳал этувчи ҳисобланади.

12.11. Жамият Бошқаруви томонидан қабул қилинган қарорга рози бўлмаган Бошқарув аъзолари ўз фикрларини жамият Кузатув Кенгашига билдиришлари мумкин.

12.12. Жамият Бошқаруви мажбуриятлари ва ваколатларига куйидагилар киради:

Жамиятни ривожлантириш дастурлари ва бизнес-режалари ишлаб чикиш, уларни ташкил этиш ва бажарилишини таъминлаш;

Жамиятнинг инвестицион фаолиятини амалга ошириш;

ишлаб чиқариладиган махсулотлар ва кўрсатаётган хизматларига баҳо
ва тарифларни тасдиқлаш;

акциядорлар умумий йиғилиши ва Жамият Кузатув кенгаши қарорларининг бажарилишини таъминлаш;

ташқи иктисодий фаолиятни амалга ошириш;

Жамиятнинг ваколатли бошқарув органи томонидан тасдиқланган бизнес-режада кўрсатилган миқдорларда фойда олишни таъминлаш;

Жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги ҳужжатларни Жамиятнинг Кузатув кенгаши, Тафтиш комиссияси ёки Жамият аудитори талабига кўра тақдим этиш;

филиал ва шўъба корхоналар фаолиятининг асосий йўналишларини белгилаш ва уларнинг бизнес-режаларини ва бажариш тўғрисидаги ҳисоботларини тасдиқлаш;

Жамиятнинг таркибий бўлинмаларининг ўзаро самарали ҳаракатини таъминлаш;

ўз ваколати доирасида мол-мулкни сотиб олиш ва мол-мулкни бошқа
шахсга ўтказиш билан боғлик битимлар (умумий қиймати қарор қабул қилинган санада Жамият соф активларининг 5 фоиздан 15 фоизгача ташкил этадиган битимлар ёки ўзаро боғлик бир қанча битимлар) тузиш, қарз, кредит ва гаров шартномаларини тузиш;

Жамиятнинг тижорат сирини ташкил этувчи ахборотларни сақлаш ва уларни ходимлар томонидан сақланишини таъминлаш. Жамиятнинг тижорат сирини ташкил этувчи маълумотлар руйхати Жамият Бошқаруви томонидан белгиланади;

Жамиятни малакали кадрлар билан таъминлаш, Жамият ходимларининг билими, малакаси, тажрибаси ва кобилиятларидан энг яхши фойдаланиш чораларини кўриш;

ўз ваколатига тегишли ишларнинг холати тўғрисидаги ахборотни акциядорларнинг Умумий йиғилишига ва Жамият Кузатув кенгашига белгиланган муддатда тақдим этиш;

амалдаги қонунчиликка мувофиқ Жамиятда бухгалтерия ҳисоби
ва ҳисоботининг ташкил этилиши, зарур ҳолати ва ишончлилигини, йиллик ҳисоботлар ва бошқа молиявий ҳисоботлар тегишли органларга ўз вақтида тақдим этилишини, шунингдек акциядорларга, кредиторларга ва бошқа олувчиларга юбориладиган Жамият фаолияти тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилишини таъминлаш;

Жамиятнинг самарали ва барқарор ишлашини таъминлаш, муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик карздорликларини вужудга келишини ва Жамиятнинг банкротлик ҳолатига келиб қолишини олдини олиш;

Жамият Бошқаруви қонунчилик, ушбу устав ва Жамиятнинг меъёрий ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқ (ваколат) ва мажбуриятларга ҳам эга
бўлиши мумкин.

12.13. Жамият Бошқарв раисининг мажбуриятлари ва ваколатларига куйидагилар киради:

узининг ваколатлари доирасида Жамиятнинг ишига раҳбарлик қилиш;

Жамият Кузатув кенгашининг розилигига кўра унинг ишида маслаҳат овози билан иштирок этади;

Жамият номидан ишончномасиз иш юритади, давлат муассасалари, барча мулк шаклларидаги корхона ва ташкилотларда унинг манфаатларини ҳимоя қилади;

банкларда ҳисоб ракамлар, шу жумладан валюта ҳисоб ракамларини очади
ва Жамиятнинг банк ва бошқа молия ҳужжатларида биринчи имзо ваколатига
эга бўлади;

ўзининг ваколатлари доирасида, Жамият мижозлари, корхона
ва ташкилотлар билан шартномалар ва контрактларни имзолайди ва битимлар тузади;

ўз ваколатлари доирасида жамиятнинг мол-мулки ва пул маблағларини тассаруф этиш;

штатларни белгилаш, ходимларнинг штат руйхатини тасдиқлаш;

Жамиятнинг таркибий бўлинмалар тўғрисидаги низомлар, ходимларнинг лавозим йўриқномаларини тасдиқлаш;

Жамият шуъба корхоналари, ваколатхоналари ва филиаллари учун мажбурий бўлган қарор, буйрук ва фармойишлар чиқариш;

Жамиятнинг шўъба корхоналари ва филиаллари раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш;

Жамият филиаллари ва шуъба корхоналари низомларини тасдиқлаш
ва уларга ўзгаритириш ва қўшимчалар киритиш;

Жамият филиллари ва шуъба корхоналарининг штат жадвалларини тасдиқлаш;

Жамият ходимларини ишга қабул қилади, улар билан мехнат шартномаларини тузади ва бекор қилади, рағбатлантиради ҳамжа уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллайди, ходимлар томонидан мехнат ва ижро интизомини саклаб туришини таъминлайди;

Жамият номидан амалдаги қонунчиликка асосан ишончномаларни бериш;

Ўз ваколати доирасида мол-мулкни сотиб олиш ва бошқа шахсга ўтказиш билан боғлик битимлар (умумий қиймати қарор қабул қилинган санада Жамият соф активларининг 5 фоизини ташкил этадиган битимлар ёки узаро боғлик бир қанча битимлар) тузиш, қарз, кредит ва гаров шартномаларини тузиш;

Жамиятнинг барча ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйрук ва фармойишлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;

Жамият ходимларининг ижтимоий кафолатларига риоя қилинишини ва улар меҳнатини муҳофаза қилишни таъминлаш;

ўз ваколатлари доирасида Жамиятнинг самарали ва барқарор ишлашини таъминлаган ҳолда унинг жорий фаолиятига раҳбарлик қилади;

акциядорлар умумий йиғилиши ва Жамият Кузатув кенгаши қарорларининг бажарилишини ташкил этиш;

Жамият Бошқарув раиси қонунчилик, ушбу Устав ва Жамиятнинг меъёрий ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқ (ваколат) ва мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.

Жамият Бошқарув раиси қонунчилик, ушбу устав ва Жамиятнинг меъёрий ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқ (ваколат) ва мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.

12.14. Бошқарув раиси хизмат сафари ёки бошқа сабабларга кўра иш жойида бўлмаган вақтда, вазифаларини ўзининг буйруғи орқали директорларнинг бирига юклайди.

12.15. Жамият Бошқарув аъзолари ва жамият Бошқрув раиси қонун ҳужжатларига ва ушбу уставга мувофиқ жамият олдида жавобгардир.

12.16. Бошқарув аъзолари ва жамият Бошқарув раиси томонидан ушбу Устав
ва мехнат шартномаси шартлари кўпол равишда бузилса, ёхуд Жамият бизнес-режасининг тасдиқланган кўрсатгичларни бажарилиши бузилган холларда
ва уларнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида Жамиятга келтирилган зарарлари сабабли улар билан тузилган шартнома Жамият кузатув кенгаши томонидан муддатидан илгари бекор қилиниши мумкин.

12.17. Жамият Бошқарув аъзолари ва жамият Бошқарув раиси ваколатлари муддатидан илгари тугатилган ҳолда уларнинг вазифасини вақтинча бажариш Жамият Кузатув кенгашининг қарорига мувофиқ Жамият Бошқаруви аъзоларининг бирига юклатилади.

12.18. Жамият Бошқаруви ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва ўз бурчларини бажаришда Жамият манфаатларини кўзлаб иш тутиши лозим.

 

XIII. МИНОРИТАР АКЦИЯДОРЛАР ҚЎМИТАСИ

 

13.1. Миноритар акциядорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида жамиятда уларнинг орасидан, 3 нафар аъзодан иборат бўлган, миноритар акциядорларнинг қўмитаси ташкил этилади.

13.2. Миноритар акциядорлар қўмитасининг таркибига номзодлар бўйича таклифлар жамиятга жамият Кузатув кенгашига номзодлар бўйича таклифлар киритиш учун назарда тутилган тартибда ва муддатларда киритилади.

13.3. Миноритар акциядорлар қўмитасининг аъзоларини сайлашда акциядорларнинг умумий йиғилишида ҳозир бўлган ва жамият кузатув кенгашига номзодлар кўрсатмаган ёхуд акциядорларнинг ўтказилаётган умумий йиғилишида Кузатув кенгашига номзодлари сайланмаган акциядорлар иштирок этади.

Миноритар акциядорлар қўмитасининг таркибига жамиятнинг Бошқарув раиси, бошқарув аъзолари, шунингдек жамиятнинг кузатув кенгашига ва тафтиш комиссиясига сайланган шахслар кириши мумкин эмас.

13.4. Миноритар акциядорлар қўмитасининг ваколатига қуйидагилар киради:

акциядорларнинг умумий йиғилиши ёки жамиятнинг кузатув кенгаши кўриб чиқиши учун киритилаётган йирик битимлар ва аффилланган шахслар билан битимлар тузишга оид масалалар бўйича таклифлар тайёрлашда иштирок этиш;

миноритар акциядорларнинг ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ мурожаатларини кўриб чиқиш;

қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига миноритар акциядорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисида мурожаатлар киритиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа масалаларни кўриб чиқиш.

13.5. Миноритар акциядорлар қўмитасининг қарорлари оддий кўпчилик
овоз билан қабул қилинади. Миноритар акциядорлар қўмитасининг мажлислари унинг миқдор таркибига сайланган шахсларнинг камида тўртдан уч қисми ҳозир бўлганда ваколатлидир.

13.6. Миноритар акциядорларнинг қўмитаси қабул қилинган қарорлар тўғрисида ҳар йили акциядорларнинг умумий йиғилишида ҳисобот беради.

13.7. Миноритар акциядорлар қўмитасининг раиси ушбу қўмита таркибидан миноритар акциядорлар қўмитасининг аъзолари томонидан кўпчилик овоз билан сайланади.

13.8. Миноритар акциядорлар қўмитасининг фаолият кўрсатиш тартиби қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланади.

13.9. Миноритар акциядорлар қўмитаси жамиятнинг хўжалик фаолиятига аралашишга ҳақли эмас.

13.10.Миноритар акциядорлар қўмитасининг фаолиятига жамият кузатув кенгашининг ёки ижроия органининг аралашувига йўл қўйилмайди.

13.11. Миноритар акциядорлар қўмитаси фаолияти билан боғлик харажатлар жамият ҳисобидан қопланади.

 

XIV. МОЛИЯ-ХЎЖАЛИК  ФАОЛИЯТИНИ НАЗОРАТ  КИЛИШ

а) Тафтиш комиссияси

14.1. Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш учун акциядорларнинг умумий йиғилиши тафтиш комиссиясини бир йил муддатга сайлайди. Жамият тафтиш комиссияси 3 кишидан иборат.

 

14.2. Жамият тафтиш комиссиясининг ваколатлари амалдаги қонунчилик
ва мазкур устав билан белгиланади.

14.3. Жамият тафтиш комиссияси фаолиятининг тартиби акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланадиган “Жамият тафтиш комиссияси тўғрисида”ги Низомда белгилаб қўйилади.

14.4. Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш (тафтиш қилиш) бир йиллик ёки бошқа давр ичидаги фаолият якунлари бўйича тафтиш комиссиясининг ташаббусига биноан, акциядорлар умумий йиғилишининг, Кузатув кенгашининг қарорига ёки Жамият овоз берувчи акцияларининг хаммаси бўлиб камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига биноан Жамият Кузатув кенгашини олдиндан хабардор қилиш йўли
билан амалга оширилади.

14.5. Жамият тафтиш комиссиясининг талабига биноан Жамиятнинг бошқарув органларидаги мансабдор шахслар молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги ҳужжатларни тафтиш комиссиясига тақдим этишлари шарт.

14.6. Жамиятнинг тафтиш комиссияси амалдаги қонунчиликка мувофиқ акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши чақирилишини талаб қилишга ҳақли.

14.7. Жамият тафтиш комиссиясининг аъзолари бир вақтнинг узида Жамият Кузатув кенгашининг аъзоси бўлишлари, шунингдек айни шу жамиятда меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаши мумкин эмас.

14.8.    Жамият Кузатув кенгашининг аъзоларига ёки бошқарув органларидаги мансабдор шахсларга карашли акциялар Жамият тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш чоғида овоз беришда иштирок этиши мумкин эмас.

б) Ички аудит хизмати

14.9. Жамият активларининг баланс қиймати энг кам иш ҳаки миқдорининг юзминг баробаридан кўп бўлганлиги сабабли Жамиятда ички аудит хизмати ташкил этилади. Ички аудит хизмати жамиятнинг Кузатув кенгашига ҳисобдордир.

14.10. Ички аудит хизмати Жамиятнинг ижроия органи, ваколатхоналари
ва филиаллари томонидан қонун ҳужжатларига, таъсис ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларга риоя этилиши, бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботларда маълумотларнинг тўлиқ ҳамда тўғри акс эттирилишини таъминланиши,
хўжалик операцияларини амалга оширишнинг белгиланган қоидалари ва тартиб-таомилларига риоя этилиши, активларнинг сақланиши, шунингдек Жамиятни бошқариш юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши ҳамда устав капиталини 50 фоизи миқдоридаги улуш жамиятга тегишли бўлган юридик шахсларнинг хўжалик муомалаларини ички назоратини амалга оширади
ва бу борада мониторинг олиб бориш орқали Жамиятнинг ижроия органи, ваколатхоналари ва филиаллари ишини назорат қилади ҳамда баҳолайди.

14.11. Ички аудит хизмати ўз фаолиятини қонун ҳужжатларида белгиланадиган тартибга мувофиқ амалга оширади.

 

 

в) Аудиторлик ташкилоти (ташқи аудитор)

14.12. Аудиторлик ташкилоти Жамият билан тузилган шартномага мувофиқ қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текширади ва унга аудиторлик хулосаси тақдим этади.

14.13. Аудиторлик ташкилоти Жамиятнинг молиявий ҳисоботи ва молияга доир бошқа ахборотлар ҳақида нотўғри якун баён этилган аудиторлик хулосаси тузганлик оқибатида етказилган зарар учун Жамият олдида жавобгар бўлади.

 

XV. КОРПОРАТИВ  МАСЛАҲАТЧИ

 

15.1. Жамиятда корпоратив маслаҳатчи лавозими жорий этилиши мумкин.

15.2. Корпоратив маслаҳатчи Жамият Кузатув кенгаши томонидан тайинланади ва унга ҳисобдордир.

15.3. Корпоратив маслаҳатчи Жамият ва унинг акциядорлари ҳамда инвесторлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни мувофиқлаштириш, жамият фаолиятида корпоратив бошқарув масалаларига оид вазифаларни бажаришни ташкиллаштиради ва назорат қилади.

15.4. Корпоратив маслаҳатчининг фаолияти Жамият Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган “Корпоратив маслаҳатчи тўғрисида”ги Низом билан белгиланади.

 

XVI. ЖАМИЯТНИ  ҚАЙТА  ТАШКИЛ  ЭТИШ  ВА  ТУГАТИШ

 

а) Жамиятни қайта ташкил этиш тартиби.

16.1. Жамиятни қайта ташкил этиш (жумладан: қўшиб олиш, қўшиб юбориш, бирлаштириш, бўлиш, ажратиб чиқариш ва кайта тузиш) акциядорлар умумий йиғилишининг қарори асосида, шунингдек, амалдаги қонун ҳужжатлари билан белгиланган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.

б) Жамиятни тугатиш тартиби.

16.2. Жамиятни тугатиш акциядорлар умумий йиғилишининг қарори асосида, шунингдек, амалдаги қонун ҳужжатлари билан белгиланган холларда
ва тартибда амалга оширилади. Жамиятни тугатиш унинг ҳуқуқ, ва мажбуриятлари ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа шахсларга ўтмаган ҳолда Жамият фаолиятинипг тўҳтатилишига олиб келади.

 

XVII.  ЯКУНИЙ  ҚОИДАЛАР

 

17.1.Устав бўйича келиб чиқадиган барча низо ва келишмовчиликлар акциядорларнинг ўзаро келишуви йўли билан амалдаги қонун ҳужжатлари
ва ушбу уставга асосан хал қилинади.

17.2.    Низо ва келишмовчиликларни музокаралар йўли билан ҳал қилиш имконияти бўлмаган тақдирда улар тегишли равишда суд орқали хал қилинади.

17.3.    Мазкур Устав Жамият Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат руйхатига олинган вақтдан бошлаб кучга киради.

17.4. Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари билан тартибга солинмаган масалалар, қонунда бошқа холлар назарда тутилмаган
бўлса, ушбу Уставга мувофиқ тартибга солинади.

 

 

 

 

    “Андижонёғмой”

Акциядорлик  жамияти

   бош директори в.в.б.           /                                       /               С.Қ.Юсупов

Бизнинг манзил

  • Телефон : 223-11-83
  • Ишонч телефони : 223-11-83
  • Канцелярия : 223-11-83
  • Факс : 223-10-33
  • E-mail: andyogmoy@inbox.ru
  • Манзил : Андижон Вилояти Андижон шахри А.Фитрат кучаси № 14

ЯНГИЛИКЛАРГА ОБУНА