“Андижонёғмой ” акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига. Хурматли акциядорлар!

“Андижонёғмой ”

акциядорлик  жамияти  акциядорлари  диққатига.

Хурматли акциядорлар!

 

Жамият  Кузатув  кенгашининг  2016-йил 25-май кунги №-19 сонли  йиғилиш  баёни қарорига  асосан,  жамиятнинг 2015-йил молия-хўжалик фаолияти якуни юзасидан 2016-йил 30-июнь куни соат 10-00 да жамият акциядорларининг навбатдаги умумий  йиғилиши  бўлиб ўтказилишини маълум қилади.Манзил:Андижон вилояти  Андижон  шахар А.Фитрат  кўчаси 14-уй. Акциядорларни рўйхатга олиш соат  9-00 дан  9-50 гача амалга оширилади.

Йиғилиш кун тартиби:                                                          

  1. Жамият Кузатув кенгашининг 2015-йил иш фаолияти юзасидан хисоботи.
  2. Жамият бошкарув хайъати раисининг 2015-йил молия-хўжалик фаолияти якунлари ва “Бизнес-режа” кўрсаткичларининг бажарилиши юзасидан хисоботи.
  3. Жамиятнинг 2015-йил молия-хўжалик фаолияти якунлари бўйича тафтиш комиссияси хулосасини тасдиқлаш.
  4. Жамиятнинг 2015-йил молия-хўжалик фаолияти якунлари бўйича ташқи аудит хулосасини тасдиқлаш.
  5. Жамиятнинг 2015-йил якуни буйича бухгалтерия баланси ва молиявий натижалар хисоботини тасдиклаш.
  6. Жамиятнинг 2015-йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш хақида.
  7. Жамият Кузатув кенгаши таркибини қайта сайлаш.
  8. Жамият ижро органи аъзоларини қайта сайлаш.
  9. Жамият Тафтиш комиссияси таркибини қайта сайлаш.
  10. Жамиятнинг 2016- йил учун тузилган “Бизнес-режа”сини тасдиқлаш.
  11. Жамият Бошқарув раисини ишга ёллаш тўғрисидаги тузилган мехнат шартномасини бир йил муддатга узайтириш.
  12. 2016-йил учун жамият аудиторлик ташкилотини танлаш ва унинг хизмат хақи чегарасини белгилаш.
  13. Жамиятнинг PL-480 (1999,2001) дастури бўйича олинган соя донидан тўлов муддати ўтган жами 1144,0 (Бир миллион бир юз қирқ тўрт) минг АҚШ доллари миқдоридаги қарздорликни тўлашда юзага келадиган валюта салбий курс фарқларини қоплаш мақсадида жамиятнинг 2015-йил якунлари бўйича соф фойдаси ҳисобидан сўндириш тўғрисида.

14.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.04.2015 йилдаги ПФ-4720-сонли фармон ижросини таъминлаш мақсадида жамиятда самарали корпоратив бошқарув тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари  режасини  хамда  жамият  устави ва  ички корпоратив низомларини амаладги   қонунчилик  талабларига  мос келтириш  ва  тасдиқлаш хақида.

15.2015-йил молия-хўжалик фаолияти якунлари бўйича жамият бошқарув хайъати   аъзоларини  тақдирлаш тўғрисида.

16.2016-йилда корхонани  катта  таъмирлаш  мақсадида, эхтиёт қисмлар, ёқилғи мойлаш  материаллари ва бошқа зарурий матералларни олиш хамда таъмирлаш ишларини белгиланган муддатларда  олиб бориш мақсадида смета харажатларини  тасдиқлаш.

  1. Жамият бошқарув раиси А.А.Хусановнинг 2016 йил “03” май кунги № 9-сонли жамият кузатув кенгаши номига  ёзган  билдиришномасига  асосан хозирги кунда  корхонани ишлаб чикариш кувватларидан тўлаконли  фойдаланилмаётганлиги хамда  хом-ашё захираси етарли бўлмаётганлиги сабабли жамиятдаги нокерак иш бирлиги штатларини қисқартириш масаласи  хақида.
  2. Жамиятда 2015 йилда ўтказилган режали текширувда аниқланган ўтган йилларнинг 31330,0 (Ўттиз бир миллион уч юз ўттиз) минг сўм соф фойдасини PL-480 (1999,2001) дастури бўйича олинган соя донидан тўлов муддати ўтган жами 1144,0 (Бир миллион бир юз қирқ тўрт) минг АҚШ доллари миқдоридаги қарздорликни сўндиришга йўналтириш тўғрисида.
  3. Келажакда жамиятнинг молиявий мустахкамлигини таъминлаш мақсадида, PL-480 (1999,2001) дастури бўйича олинган соя донидан бўлган қарздорликларни тўлашда юзага келадиган валюта салбий курс фарқларини қоплаш мақсадида 2016-ҳисобот йилидан бошлаб жамиятнинг маҳсулот сотиш хажмидан 1,0 фоиз миқдорида ажратма ташкил қилиб бориш тўғрисида.
  4. Жамиятда Ўзбекситон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2016 йил 11 февралдаги 02-02/1-187-сонли йигилиш баённомасига асосан тасдиқланган  Корпоратив  бошқарув кодексни  жорий  этиш хақида.

Жамият акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йигилиши бўйича тайёрланган хужжатлар билан танишиш учун қуйидаги манзил бўйича мурожаат  қилишингиз мумкин:  Андижон вилояти  Андижон  шахар  А. Фитрат  кўчаси 14-уй.

  • акциядорларга навбатдаги йиллик умумий йиғилиши хақида хабар бериш учун  акциядорлар реестри ёпиладиган сана: 2016-йил 30 май.
  • акциядорларга навбатдаги йиллик умумий йиғилишида қатнашиш учун акциядорлар реестри ёпиладиган сана: 2016-йил 25 июнь.

Акциядорлар умумий йиғилишига шахсни тасдиқловчи хужжат (паспорт), вакиллари эса нотариал тартибда  тасдиқланган  ишончнома  билан  келишлари  сўралади.

Мурожаат учун телефонлар: (8374) 223-10-33 ( факс),  223-10-45.

 

Жамият  Кузатув  кенгаши.

 

 

 

 

Бизнинг манзил

  • Телефон : 223-11-83
  • Ишонч телефони : 223-11-83
  • Канцелярия : 223-11-83
  • Факс : 223-10-33
  • E-mail: andyogmoy@inbox.ru
  • Манзил : Андижон Вилояти Андижон шахри А.Фитрат кучаси № 14

ЯНГИЛИКЛАРГА ОБУНА