“Андижонёғмой” акциядорлик жамияти акциядорларининг 2015-йил молия- хўжалик фаолияти якуни бўйича йиллик умумий йиғилиш Б А Ё Н И № 1

 

“Андижонёғмой” акциядорлик жамияти акциядорларининг

2015-йил молия- хўжалик фаолияти якуни бўйича  йиллик умумий  йиғилиш

Б А Ё Н И  № 1

 

Андижон  шахри                                                                                       30  июнь 2016 йил

          А.Фитрат кучаси 14 уй.                                                                                                           Соат  10-00

 

Жамиятнинг жами акциялар сони 416 645 дона. ( номинал  4400 сўм)

Шундан овоз бериш хукукига  эга бўлган  акциялар сони 407 486 дона.

Имтиёзли акциялар сони  9159 дона

Йиғилишда 380792 дона овоз бериш хукукига эга булган акциялар билан акциядорлар

ва  уларнинг вакиллари иштирок этдилар. ( руйхат  илова килинади)

Йиғилиш ўтказилаётган жой – Жамият мажлислар зали.

 

Йиғилиш  кворуми  93,45  фоиз.

            

ЙИҒИЛИШ  ПРЕЗИДИУМИ:

 

  1. О. О. Зуфаров –      “Ўзпахтаёғ” акциядорлик  жамияти “Ёғ-мой корхоналари ишлаб

чиқаришини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш бошқармаси

бошлиғи

 

  1. Х. Л. Турдиев –  “Андижонёғмой ” АЖ  Кузатув кенгаши раиси.  

 

  1. А. А. Хусанов        – “ Андижонёғмой ” АЖ бошкарув раиси.

 

Йиғилиш  раиси   этиб,  Х. Л.Турдиев  сайланди- жамият Кузатув кенгаши раиси.

Йиғилиш котиби  этиб,  Ш.Маткаримова  сайланди- мехнат ва иш хаки бўйича

хисобчи.

 

                       САНОК   КОМИССИЯСИГА  САЙЛАНДИЛАР:

 

  1. А. А. Қодиров  –     жамият корпоратив маслахатчиси,
  2. З. З. Исаков          –     жамият девонхона  мудири,
  3. А.Ахмедова      жамият девонхона  ходими.

 

                                                         К У Н   Т А Р Т И Б И :

 

  1. Жамият Кузатув кенгашининг 2015-йил иш фаолияти юзасидан хисоботи.
  2. Жамият бошкарув хайъати раисининг 2015-йил молия-хўжалик фаолияти якунлари ва “Бизнес-режа” кўрсаткичларининг бажарилиши юзасидан хисоботи.
  3. Жамиятнинг 2015-йил молия-хўжалик фаолияти якунлари бўйича тафтиш комиссияси хулосасини тасдиқлаш.
  4. Жамиятнинг 2015-йил молия-хўжалик фаолияти якунлари бўйича ташқи аудит хулосасини тасдиқлаш.
  5. Жамиятнинг 2015-йил якуни буйича бухгалтерия баланси ва молиявий натижалар хисоботини тасдиклаш.
  6. Жамиятнинг 2015-йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш хақида.
  7. Жамият Кузатув кенгаши таркибини қайта сайлаш.
  8. Жамият ижро органи аъзоларини қайта сайлаш.
  9. Жамият Тафтиш комиссияси таркибини қайта сайлаш.
  10. Жамиятнинг 2016- йил учун тузилган “Бизнес-режа”сини тасдиқлаш.
  11. Жамият Бошқарув раисини ишга ёллаш тўғрисидаги мехнат шартномасини бир йил муддатга узайтириш.
  12. 2016-йил учун жамият аудиторлик ташкилотини танлаш ва унинг хизмат хақи чегарасини белгилаш.
  1. Жамиятнинг PL-480 (1999,2001) дастури бўйича олинган соя донидан тўлов муддати ўтган жами 1144,0 (Бир миллион бир юз қирқ тўрт) минг АҚШ доллари миқдоридаги қарздорликни тўлашда юзага келадиган валюта салбий курс фарқларини қоплаш мақсадида жамиятнинг 2015-йил якунлари бўйича соф фойдаси ҳисобидан сўндириш тўғрисида.

14.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.04.2015 йилдаги ПФ-4720-сонли фармон ижросини таъминлаш мақсадида жамиятда самарали корпоратив бошқарув тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари  режасини  хамда  жамият  устави ва  ички корпоратив низомларини амаладги   қонунчилик  талабларига  мос келтириш  ва  тасдиқлаш хақида.

15.2015-йил молия-хўжалик фаолияти якунлари бўйича жамият бошқарув хайъати   аъзоларини  тақдирлаш тўғрисида.

16.2016-йилда корхонани  катта  таъмирлаш  мақсадида, эхтиёт қисмлар, ёқилғи мойлаш  материаллари ва бошқа зарурий матералларни олиш хамда таъмирлаш ишларини белгиланган муддатларда  олиб бориш мақсадида смета харажатларини  тасдиқлаш.

  1. Жамият бошқарув раиси А.А.Хусановнинг 2016 йил “03” май кунги № 9-сонли жамият кузатув кенгаши номига  ёзган  билдиришномасига  асосан хозирги кунда  корхонани ишлаб чикариш кувватларидан тўлаконли  фойдаланилмаётганлиги хамда  хом-ашё захираси етарли бўлмаётганлиги сабабли жамиятдаги нокерак иш бирлиги штатларини қисқартириш масаласи  хақида.
  1. Жамиятда 2015 йилда ўтказилган режали текширувда аниқланган ўтган йилларнинг 31330,0 (Ўттиз бир миллион уч юз ўттиз) минг сўм соф фойдасини PL-480 (1999,2001) дастури бўйича олинган соя донидан тўлов муддати ўтган жами 1144,0 (Бир миллион бир юз қирқ тўрт) минг АҚШ доллари миқдоридаги қарздорликни сўндиришга йўналтириш тўғрисида.

19.Келажакда жамиятнинг молиявий мустахкамлигини таъминлаш мақсадида,   PL-480 (1999,2001) дастури бўйича олинган соя донидан бўлган қарздорликларни тўлашда юзага келадиган валюта салбий курс фарқларини қоплаш мақсадида 2016-ҳисобот йилидан бошлаб жамиятнинг маҳсулот сотиш хажмидан 1,0 фоиз миқдорида ажратма ташкил қилиб бориш тўғрисида.

  1. Жамиятда Ўзбекситон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2016 йил 11 февралдаги 02-02/1-187-сонли йигилиш баённомасига асосан тасдиқланган Корпоратив бошқарув кодексни  жорий  этиш хақида.

 

 

Йиғилиш раиси Х.Л.Турдиев кун тартибидаги биринчи масала юзасидан  2015-йил давомида жамият кузатув кенгаши томонидан амалга оширилган ишлар, эришилган ютуклар ва  камчиликлар  юзасидан  хисобот  берди. ( хисобот   илова қилинади )

                                                                                                  

Кун тартибидаги 1-масала юзасидан акциядорларнинг  умумий йиғилиши санок комиссиясининг № 2-сонли баённомасига  асосан

                                                       ҚАРОР  ҚИЛАДИ:

 

Жамият Кузатув кенгашининг 2015йил иш фаолияти юзасидан хисоботи  тасдиклансин .

 

Овоз берилди: Ёклаб 380792 овоз -100%
  Карши – йук  
  Бетараф – йук  

 

Йиғилиш раиси Х.Л.Турдиев кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан сўзни жамият бошқарув раиси А.А.Хусановга берди, бошкарув раиси  2015- йил давомида амалга оширилган ишлар, эришилган  ютуклар ва  камчиликлар  жорий йилда  амалга  оширилиши лозим  бўлган долзарб вазифалар юзасидан  хисобот  берди. ( хисобот   илова қилинади )

                                                                                                  

Кун тартибидаги 2-масала юзасидан акциядорларнинг  умумий йиғилиши санок комиссиясининг № 2-сонли баённомасига  асосан

                                                       ҚАРОР  ҚИЛАДИ:

 

Жамият бошкарув хайъати раиси А.А.Хусановнинг 2015-йил молия-хўжалик фаолияти якунлари ва “Бизнес-режа” кўрсаткичларининг бажарилиши юзасидан хисоботи    қониқарли  баҳолансин ва тасдиклансин.

 

Овоз берилди: Ёклаб 380792 овоз -100%
  Карши – йук  
  Бетараф – йук  

 

Кун тартибидаги учинчи  масала бўйича жамият тафтиш комиссияси раиси И.Юлдашев сўзга чикиб, жамиятнинг 2015-йил молия-хўжалик фаолияти якунлари бўйича тафтиш комиссиясининг хулосасини ўкиб эшиттирди. (тафтиш комиссиясининг хулосаси  илова қилинади ).

 

Кун тартибидаги 3-масала юзасидан акциядорларнинг умумий йиғилиши санок комиссиясининг № 2-сонли баённомасига  асосан

ҚАРОР   ҚИЛАДИ:

 

“Андижонёғмой” АЖнинг 2015-йил молия-хўжалик фаолияти якунлари бўйича тафтиш комиссиясининг  хулосаси  тасдиқлансин.

 

Овоз берилди: Ёклаб 380792 овоз -100%
  Карши – йук  
  Бетараф – йук  

 

Кун тартибидаги тўртинчи масала юзасидан йиғилиш раиси Х.Л.Турдиев сўзни ERKIN AUDIT ХХI” МЧЖ аудиторлик ташкилоти аудитори Ш.Хусановга берилди. Нотиқ жамиятнинг 2015-йил молия-хўжалик фаолияти якунлари юзасидан аудитор хулосасини ўкиб эшиттирди ва йиғилиш қатнашчиларига ўз тушунча ва мулохазаларини билдириб ўтди. (Аудитор хулосаси илова қилинади ).

 

Кун тартибидаги 4-масала юзасидан акциядорларнинг умумий йиғилиши санок комиссиясининг № 2-сонли баённомасига  асосан

ҚАРОР  ҚИЛАДИ:

                                                                          

 

“Андижонёғмой” АЖнинг 2015-йил молия-хўжалик фаолияти якунлари бўйича “ERKIN AUDIT ХХI” МЧЖ аудиторлик  жамиятининг аудит  хулосаси  тасдиклансин.

 

Овоз берилди: Ёклаб 380792 овоз -100%
  Карши – йук  
  Бетараф – йук  

 

Кун тартибидаги  бешинчи масала юзасидан жамият молия,бухалтерия хисоби ва хисоботи бўлими бошлиғи А.Рахмонов сўзга чиқиб, нотиқ жамиятнинг 2015-йил якуни бўйича бухгалтерия баланси хамда  молиявий  натижалар хисоботи билан йигилишда  қатнашаётган акциядорларни таништирди. Йиғилиш қатнашчилари эътиборига  хавола этилган  хисоботни  ўтган  йилги хисоботга таққослаган холда тушунчалар бериб ўтди. (бухалтерия баланси хамда  молиявий  натижалар хисоботи  илова қилинади).

 

Кун тартибидаги 5-масала юзасидан акциядорларнинг умумий йиғилиши санок комиссиясининг № 2-сонли баённомасига  асосан

ҚАРОР   ҚИЛАДИ:

 

“Андижонёғмой” АЖнинг 2015-йил якуни бўйича бухалтерия баланси хамда  молиявий  натижалар  хисоботи  тасдиқлансин.

 

Овоз берилди: Ёклаб 380792 овоз -100%
  Карши – йук  
  Бетараф – йук  

 

Кун тартибидаги олтинчи масала юзасидан жамият молия, бухалтерия хисоби ва хисоботи бўлими бошлиғи А.Рахмонов сўзга чиқиб, жамият томонидан 2015-йил молия-хўжалик якуни бўйича олган 507 019 000 сўм соф фойданинг 30 фоизидан кам бўлмаган  холда  жамият оддий ва имтиёзли акциялари учун дивиденд тўловига йўналтириш максадга мувофиклигини таъкидлади ва йиғилиш қатнашчиларига маълум  қилди  ва куйидагича  таклиф киритди:  яъни,

  • 5,0   фоиз  ёки  25 350 000 сўми жамият захира фондига,
  • 30,0 фоизи ёки 152 075 425 сўм акциядорларга дивиденд учун ажратиш ва хар бир дона

имтиёзли ва оддий акцияларга 365 сўмдан дивиденд беришга (жами акциялар сони                416 645 дона)

  • 65,0 фоизи ёки 329 593 575 сўми PL-480 (1999,2001) дастури бўйича олинган соя донидан бўлган қарздорликни тўлашда юзага келган валюта салбий курс фарқларини сўндиришни тавсия этди ва ўз қўлларида  бўлган бюлитенларга  овоз беришларини сўраб ўз сўзини якунлади.   

 

Кун тартибидаги 6-масала юзасидан акциядорларнинг умумий йиғилиши санок комиссиясининг № 2-сонли баённомасига  асосан

ҚАРОР  ҚИЛАДИ:

 

Жамиятнинг 2015-йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича олган 507 019 000 сўм соф  фойдаси  тасдиклансин ва қуйидагича таксимлансин:

 

  • 30,0 фоизи ёки 152 075 425 сўми акциядорларга дивиденд  тўловига йўналтирилсин.  

 хар   бир   оддий   акцияларга  365 сўмдан, жами  148 732 390 сўм;  ( 407 486 дона оддий)

 – хар бир имтиёзли акцияларга 365 сўмдан,  жами   3 343 035 сўм;  ( 9159 дона имтиёз)

дивиденд  ёзилсин.

  • 5,0 фоиз ёки 25 350 000 сўми  жамиятнинг захира фондига ажратилсин.
  • 65,0 фоизи ёки 329 593 575 сўми PL-480 (1999,2001) дастури бўйича олинган соя донидан бўлган қарздорликни тўлашда юзага келган валюта салбий курс фарқларини сўндиришга йуналтирилсин.    

 

Овоз берилди: Ёклаб 380792 овоз -100%
  Карши – йук  
  Бетараф – йук  

                                                              

Кун тартибидаги еттинчи масала юзасидан йигилиш раиси Х.Л.Турдиев сўз олиб,  Кузатув кенгаши аъзолигига бюллетенда номзоди кўрсатилган қуйидаги;

 

 

 

     Зуфаров Ойбек Оқилжанович – “Ўзпахтаёғ” акциядорлик  жамияти Ёғ-мой корхоналари

ишлаб чиқаришни мувофиқлаштириш ва ривожлантириш

бошкармаси бошлиғи

      Адилов Марат Пўлатович        – “Ўзпахтаёғ” Акциядорлик жамияти ишлар бошқарувчиси

      Ниязов Санжар Бахтиёрович –  “Ўзпахтаёғ” акциядорлик жамияти Ахборот

Технологиялари хизмати бошлиғи

      Собиров Илхом Қахрамонович – “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси, ишлаб

чиқариш фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ва

ягона  техник сиёсатини амалга ошириш  бошкармаси

бошлиғи

      Фармонов Ойбек Рахмонович-Ўзбекистон Республикаси хусусийлаштириш,монополиядан

чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат кўмитаси-

нинг Давлат активларини бошқариш  маркази  мутахасиси

       Абдурахимов Ахрор Анварович- “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси бош

мутахасиси

Турдиев Хамидулло Лутфуллаевич – Агама Ўзбекистон- Биритания Қўшма корхонаси

Бош директор уринбосари

Марупов Дильшад Туланович- Афзал МЧЖ бош директори

       Косимов Хусан Пулатович       – Афзал  МЧЖ бош хисобчиси  номзодларни бирма-бир таништириб чиқди ва бюллетенлар орқали ўз муносабатларини  билдириб  овоз  беришларини  сўради. (руйхат илова қилинади)

 

Кун тартибидаги 7-масала юзасидан акциядорларнинг умумий йиғилиши санок комиссиясининг № 2-сонли баённомасига  асосан

ҚАРОР  ҚИЛАДИ:

      “Андижонёғмой” акциядорлик жамияти кузатув кенгаши аъзолари таркибига    кўп овоз олган қуйидаги номзодлар сайлансин.

 

  1. О.О.Зуфаров       –  ёқлаб   –  340429  дона овоз
  2. М. П. Адилов      –  ёқлаб   –  340428  дона овоз
  3. С.Б.Ниязов          –  ёқлаб   –  340428  дона овоз
  4. И.Қ.Собиров       –  ёқлаб   –  340428  дона овоз
  5. О.Р.Фармонов    –  ёқлаб   –  340428   дона овоз
  6. Х.Л.Турдиев        –  ёқлаб   –  481081   дона овоз
  1. Д.Т.Марупов       –  ёқлаб   –  481081   дона овоз

 

Кун тартибидаги саккизинчи масала юзасидан йиғилиш раиси Х.Л.Турдиев сўз олиб,  “Андижонёғмой ” акциядорлик жамияти ижро органи аъзоларини қайта сайлаш масаласида лавозим бўйича сайлаб олсак деган таклиф киритди, чунки шу лавозимда  фаолият кўрсатаётган  ходим бошқа жойга ўтказилган тақдирда  янги  олинган  ходим  шу вазифани  бажариб боришини маълум қилган  холда  ўз  қўлларидаги  бюлитенларга  овоз беришларини сўраб ўз сўзини якунлади.  (руйхат илова қилинади)

 

Кун тартибидаги 8-масала юзасидан акциядорларнинг умумий йиғилиши санок комиссиясининг № 2-сонли баённомасига  асосан

 ҚАРОР  ҚИЛАДИ:

Жамиятнинг   ижро органига лавозим буйича  куйидагилар сайлансин

  1. Бошқарув раиси – А.А.Хусанов
  2. Молия бухгалтерия хисоби ва хисоботи буими бошлиги –  А.Рахмонов
  3. Ишлаб чикариш буйича директорК. Солиев  
  4. Бош технолог – С. Хожисолиев
  5. Бош механик – А.Расулов
  6. Бош энергетик – И. Хужахмедов
  7. Хукук хизмати булимии бошлиги – А.Косимов

 

Овоз берилди: Ёклаб 380792 овоз 100%
  Карши – йук  
  Бетараф – йук  

 

      Кун тартибидаги  тўққизинчи масала юзасидан йиғилиш раиси Х.Л.Турдиев сўз олиб, жамият тафтиш комиссияси таркибига қуйидаги номзодларни таклиф қилди ва номзодлар билан бирма-бир таништирди:

 

  1. Самандаров Талъат  Ўзбекистон Республикаси хусусийлаштириш,  монополиядан чиқариш ва

рақобатни ривожлантириш  Давлат кўмитасининг етакчи мутахасисига,

  1. Юлдашев Ўсмонжон Эргашевич акциядор вакили. Хисобчи тадбиркорга,
  2. Усмонов Сардорбек Шухратович – акциядор вакили Хисобчи тадбиркорга,
  3. Қодиров Адахамжон Каримжонович акциядор вакили, юристга деб маълумот берди ва ўз қўлларида бўлган блютенларига ўз муносабатларини  билдириб  овоз  беришларини  сўради.

 

Кун тартибидаги 9-масала юзасидан акциядорларнинг умумий йиғилиши санок комиссиясининг № 2-сонли баённомасига  асосан

ҚАРОР   ҚИЛАДИ:

 

“Андижонёғмой” АЖ тафтиш комиссияси таркибига кўп овоз олган куйидаги номзодлар сайлансин:

  1. Самандаров Талъат  ёқлаб   –  380314 дона овоз,
  2. Юлдашев  Ўсмонжон ёқлаб  –  380764 дона овоз,
  3. Усмонов Сардорбек   ёқлаб  –  380792  дона овоз.

         

Кун тартибидаги ўнинчи масала юзасидан жамиятнинг Бозор ва талабни ўрганиш, стратегик режалаштириш бўлими бошлиғи  М. Юлдашев сўзга чикиб, жамият кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган, жамият  бошқарувининг 2015 йил учун ишлаб чиқилган “Бизнес-режа”сини ўқиб эшиттирди. (бизнес-режа  илова  қилинади).

 

Йигилиш раёсати томонидан 2015 йил учун ишлаб чиқилган “Бизнес-режа”да  режалаштирилган  хом-ашё чигит махсулоти  жамиятга   етарли  миқдорда вилоят пахта  тозалаш корхоналаридан етказиб берилмаган  тақдирда  режада  белгилаб қўйилган соф фойдани таъминлашимиз кераклиги, унинг учун  корхонада  фойдаланилаётган электр энергия, газ таъминоти, сув хамда  иккиламчи хом ашёлардан  оқилана  фойдаланган холда  тежамкорликка эришиш йўли билан  хамда  мойли экинлар яъни кунгабоқар, масхар хамда  соя донларини қайта  ишлаш хисобига  соф фойдани ошириш кераклиги хақида  ўз тавсия  ва кўрсатмаларини бердилар.

 

Кун тартибидаги 10- масала юзасидан акциядорларнинг умумий йиғилиши санок комиссиясининг № 2-сонли баённомасига  асосан

ҚАРОР   ҚИЛАДИ:

 

“Андижонёғмой” АЖ бошқарувининг 2016-йил учун ишлаб чикилган “Бизнес-режа”си тасдиклансин ва  шунингдек, кўшимча  равишда мойли экинларни кўпайтириш, корхонада  электр энергия, сув  ва газ таъминотида  тежамкорлик  асосида  ишларни ташкил этиш шунингдек  жамиятни 2016 йил якунлари буйича юкори даражада соф фойда олиш  билан якунлаш   вазифаси жамият бошкарув раиси  А.Хусановга  юклансин.  

 

 

Овоз берилди: Ёклаб 380792 овоз -100%
  Карши – йук  
  Бетараф – йук  

Кун тартибидаги  ўн биринчи масала юзасидан йигилиш раиси Х.Л.Турдиев сўз олиб, жамият  бошқарув  раиси А.А.Хусановнинг кузатув кенгаши ўртасида  ишга ёллаш бўйича  мехнат шартномасини  бир йил муддатга, яъни келгуси 2016-йил якунларига бағишланган  акциядорларнинг умумий йиғилиш кунига қадар узайтириш таклифини  билдирди ва йиғилиш қатнашчиларига ўз қўлларида бўлган бюллтенлар оркали  ўз муносабатларини билдириб овоз беришларини сўради.

 

Кун тартибидаги 11-масала юзасидан акциядорларнинг умумий йиғилиши санок комиссиясининг № 2-сонли баённомасига  асосан

ҚАРОР   ҚИЛАДИ:

 

Жамият  бошқарув  раиси А.А.Хусановнинг кузатув кенгаши ўртасида  ишга ёллаш бўйича  мехнат шартномаси бир йил муддатга, яъни келгуси 2016-йил якунларига бағишланган  акциядорларнинг  умумий  йиғилиш кунига қадар узайтирилсин ва мехнат шартномаси қайта  расмийлаштириш жамият кузатув кенгаши раисига   юклатилсин.

 

Овоз берилди: Ёклаб 380792 овоз -100%
  Карши – йук  
  Бетараф – йук  

 

Кун тартибидаги ўн иккинчи масала юзасидан Кузатув кенгаши раиси Х.Л.Турдиев сўз олиб, 2016-йил учун жамият ташки аудиторини тасдиклаш ва унинг хизмат хақини энг кўп миқдорини белгилаш юзасидан жамият Молия,бухалтерия хисоби ва хисоботи бўлими бошлиги  А.А.Рахмонов  қуйидаги аудиторлик  ташклотларидан  таклиф  киритилганини айтиб ўтди,

яъни;

  1. ERKIN AUDIT ХХIМЧЖ аудиторлик ташкилоти
  2. “AUDIT UMMON” МЧЖ ” ташкилоти хамда
  3. 3. “SAMIMIY AUDIT”МЧЖ аудиторлик ташкилоти тижорат таклифлари хақида маълумот берганликлари, шунингдек кўп йиллардан буён юқорида кўрсатиб ўтилган вилоятдаги аудиторлик ташкилотлари билан хамкорлик қилинаётганлиги хақида фикр билдириб, йиғилиш қатнашчиларига бюллтенлар оркали ўз муносабатларини  билдириб овоз беришларини сўради. (руйхат илова қилинади)

 

Кун тартибидаги 12-масала юзасидан акциядорларнинг умумий йиғилиши санок комиссиясининг № 2-сонли баённомасига  асосан

ҚАРОР   ҚИЛАДИ:

 

Жамиятнинг 2016-йил молия-хўжалик фаолиятини ташқи аудиторлик текширувидан  ўтказиш учун   ERKIN AUDIT ХХI” МЧЖ аудиторлик ташкилоти билан шартнома тузилсин ва  унинг  хизмат  хаққи  15,0  ( ўн беш )  миллион сўм  қилиб белгилансин.

 

Овоз берилди: Ёклаб 380745 овоз 99,99%
  Карши 19 овоз  -0,004 %
  Бетараф – йук  – 00

 

Кун тартибидаги ўн учинчи масала  юзасидан  жамият Молия,бухалтерия хисоби ва хисоботи бўлими бошлиги  А.А.Рахмонов  сўз  жамиятнинг  PL-480 (1999,2001) дастури бўйича олинган соя донидан тўлов муддати ўтган жами 1144,0 (Бир миллион бир юз қирқ тўрт) минг АҚШ доллари миқдоридаги қарздорликни тўлашда юзага келган валюта салбий курс фарқларини қоплаш мақсадида жамиятнинг 2015-йил якунлари бўйича соф фойдаси ҳисобидан сўндириш  яъни  карздорликни бартараф қилиш тўғрисидаги масалани амалга оширилса мақсадга  мувофиқ  бўлар эди деб йиғилиш қатнашчиларига маълумот берди ва ўз қўлларида бўлган бюллтенларига ўз муносабатларини билдириб овоз беришларини сўради. (хужжатлар нусхалари  илова қилинади)

 

 

Кун тартибидаги 13-масала юзасидан акциядорларнинг умумий йиғилиши санок комиссиясининг № 2-сонли баённомасига  асосан

ҚАРОР   ҚИЛАДИ:

  • Жамиятнинг  PL-480 (1999,2001) дастури бўйича олинган соя донидан тўлов муддати ўтган жами 1144,0 (Бир миллион бир юз қирқ тўрт) минг АҚШ доллари миқдоридаги қарздорликни тўлашда юзага келган валюта салбий курс фарқларини қоплаш мақсадида жамиятнинг 2015-йил якунлари бўйича соф фойдаси ҳисобидан 65,0 фоизи ёки 329 593 575 сўми PL-480 (1999,2001) дастури бўйича олинган соя донидан бўлган қарздорликни тўлашда юзага келган валюта салбий курс фарқларини сўндиришга  йуналтирилсин.    

 

Овоз берилди: Ёклаб 380792 овоз 100%
  Карши йук  
  Бетараф – йук  

 

Кун тартибидаги ўн тўртинчи масала  юзасидан  йигилиш раиси Х.Л.Турдиев Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.04.2015йилдаги ПФ-4720-сонли фармон ижросини таъминлаш мақсадида жамиятда самарали корпоратив бошқарув тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари  режасини  хамда  жамият  устави ва  ички корпоратив низомларини амаладги   қонунчилик  талабларига  мос келтириш  ва  тасдиқлаш хақида  йигилиш қатнашчиларига  маълум қилди. Жорий йилда ички корпоратив низомларини амаладги   қонунчилик  талабларига  мос келтириш мақсадида  ишчи гурухи ташкил этилган бўлиб, хар-бир низом талабларини  бирма бир ишчи гурухи кўриб чиққан холда  24 бобдан иборат 198 вароқли жамият корпоратив бошкарув низомлари ишлаб чиқилди ва  йигилиш катнашчилари  эътиборига  хавола  этилмоқда. Ушбу  низом талаблари ўз вақтида  ижросини  мунтазам равишда  бажарилишини  таъминлашимиз зарурлиги хақида шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси  Андижон  вилояти Андижон шахар хокимлиги хузуридаги тадбиркорлик субъектларни Давлат рўйхатидан ўтказиш инспекцияси (ягона  дарча) орқали янги тахрирдаги уставни қўшимча равишда қайта  рўйхатдан  ўтказилишини таъкидлаб, жамият уставига ўзгартиришлар киритилганлигини  айтиб ўз сўзини якунлади ва  акциядорларга  ўз қўлларида  бўлган бюлитенларга  ўз муносабатларини билдиришларини сўради (янги таъхрирдаги устав  ва корпоратив ички низомлар илова қилинади)         

 

Кун тартибидаги 14-масала юзасидан акциядорларнинг умумий йиғилиши санок комиссиясининг № 2-сонли баённомасига  асосан

                                                           ҚАРОР   ҚИЛАДИ

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.04.2015йилдаги ПФ-4720-сонли фармон ижросини таъминлаш мақсадида жамиятда самарали корпоратив бошқарув тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари режасини хамда  жамият  устави ва  ички корпоратив низомларини амаладги   қонунчилик  талабларига  мос келтирилганлиги  рахбарлик ва ижро учун кабул қилинсин.
  2. Жамиятнинг янги тахрирдаги Устави хамда  Корпоратив бошкарув Низомлари тасдиклансин
  3. 3. Янги таърирдаги жамият устави белгиланган тартиб асосида   Андижон шахар хокимлиги хузуридаги тадбиркорлик субъектларни давлат рўйхатидан ўтказиш инспекциясидан (Ягона дарча) бўлимидан   давлат рўйхатдан  ўтказиш вазифаси корхона  бошқарув  раиси А.А.Хусанов ва  бош хисобчи А.А.Рахмоновлар зиммасига  юклатилсин.

 

 

Овоз берилди: Ёклаб 380792 овоз -100%
  Карши – йук  
  Бетараф – йук  

 

Кун тартибидаги ўн бешинчи масала  юзасидан  йигилиш раиси Х.Л.Турдиев қуйидагиларни маълум қилди. Жумладан, 2015- йил молия-хўжалик фаолияти якунлари бўйича  жамият  бошқарув хайъати ва саноқ комиссияси аъзоларини белгиланган тартибда тақдирлаш  миқдорларини  тасдиқлаш масаласи хақида  гапириб, йил давомида  жамият бошқарув  хайъати, жамият кузатув кенгашига  хар  чоракда  жамиятда  амалга оширилган  ишлар юзасидан хисоботлар бериб борганлиги, жамиятда ишлаб чиқариш жараёнида тўсиқ бўлган айрим муаммоларни  кузатув кенгаши хамкорлигида бартараф қилиб келинди. Бошқарув  хайъати аъзолари хар чоракда белгиланган режа топширикларини ўз вақтида бажариб келганлиги, жамиятни умумий йиғилишларига белгиланган барча керакли хужжатлар тўпламлари ва материалларни  таъминлаб берганлигини  инобатга олган холда жамият бошқарув хайъати аъзолари хамда саноқ комиссия  шунингдек режа иктисод булимии аъзолари  М.Юлдашев Г.Мирзаеваларни 2015-йил  якунлари бўйича бир ойлик маоши миқдорида тақдирлаш таклифини киритди ва  акциядорларга ўз қўлларида  бўлган бюлитенларга   муносабатларини билдиришларини сўради.

 

Кун тартибидаги 15-масала  юзасидан акциядорларнинг умумий йиғилиши санок комиссиясининг № 2-сонли баённомасига  асосан

                                                           ҚАРОР   ҚИЛАДИ

 

  1. Жамият бошқарув хайъати аъзолари яъни, Бошқарув раиси -А. А. Хусанов, Ишлабчиқариш бўйича директор  К.Солиев, Молия,бухалтерия хисоби ва хисоботи бўлими бошлиги – А.Рахмонов, Бош технолог – С.Хожисолиев, Бош механик-А.Расулов, Бош Энергетик-И.Хужахмедов ва бош хукук хизмати бошлиги А.Қосимовлар  шунингдек санок комиссияси  ва режа иктисод булими аъзолари  М.Юлдашев Г.Мирзаевалар

 А. А. Қодиров  –     жамият корпоратив маслахатчиси,

 З. З. Исаков      –     жамият девонхона  мудири,

 А.Ахмедова          жамият девонхона  ходими.

бир ойлик  маоши  миқдорида тақдирлансин.

 

Овоз берилди: Ёклаб 380792  овоз 100%
  Карши йук  
  Бетараф – йук  

 

 

Кун тартибидаги ўн олтинчи масала  юзасидан  йиғилиш раиси Х.Л.Турдиев сўзни  жамият Ишлаб чиқариш бўйича директор  К.Солиевга берди. Нотиқ 2016- йилда корхонани  катта  таъмирлаш  мақсадида, эхтиёт қисмлар, ёқилғи мойлаш материаллари ва бошқа зарурий матералларни олиш хамда таъмирлаш ишларини белгиланган муддатларда олиб бориш мақсадида смета харажатлари   тайёрланганлиги, хар йили йил якуни  бўйича  катта таъмирлаш ишларини  олиб борилиши, жамиятда  фойлаланиб келаётган  асбоб, ускуналарни режа асосида таъмирлаб келгуси йил хосилини қайта  ишлашга  шай  холга  келтириб кўйилишини, бунинг учун ўз вақтида  талаб этилган  қўшимча  эхтиёт қисимлар ва бошқа  ёрдамчи  жихозларни  таъминлаб берилиши учун ушбу  смета  лойихасини йиғилишда  тасдиқлаб берилса мақсадга  мувофиқ  бўлар эди  деб ўз сўзини якунлади ва  йиғилиш қатнашчиларига  ўз қўлларида  бўлган  бюлитенларга  ўз муносабатларини  билдиришларини суради.

 

Кун тартибидаги 16-масала  юзасидан акциядорларнинг умумий йиғилиши санок комиссиясининг № 2-сонли баённомасига  асосан

                                                           ҚАРОР   ҚИЛАДИ

 

Жамиятни  2016-йилда корхонани  катта  таъмирлаш  учун  тузилган 1 307 881 591 (Бир миллярд уч юз етти миллион саккиз юз саксон бир минг беш юз тўқсон бир ) сўм  миқдорида смета харажатларини тасдиқласин. Таъмирлаш ишларида  қатнашаётган  ишчи-хизматчиларга  барча  шарт-шароитларни яратиб бериш, техника  хавфсизлиги коидаларига амал қилиш ва ишлаш қоидалари хақида тушунтириш ишларини олиб бориш,   тушинтирилганлиги хақида махсус дафтарга рўйхатдан ўтказиш, таъмирлаш ишларини  белгиланган муддатларда якунлаш учун ўз вақтида эхтиёт қисмлар, ёғлаш материаллари ва бошқа  зарурий  матералларни етказиб бериш  вазифаси жамият бошқарув раиси А.А.Хусанов  зиммасига юклатилсин.

 

 

Овоз берилди: Ёклаб 380792 овоз 100%
  Карши йук  
  Бетараф – йук  

 

 

Кун тартибидаги ўн еттинчи масалани юзасидан йиғилиш раиси Х.Л.Турдиев сўзни Мехнат ва иш хакки буйича  иқтисодчи О.Абдуллаев берди. Нортиқ жамият бошқарув раиси А.А.Хусановнинг 2016 йил  “03” май кунги № 9-сонли жамият кузатув кенгаши  номига  ёзган  билдиришномасига  асосан хозирги кунда  корхонани ишлаб чикариш кувватларидан тўлаконли  фойдаланилмаётганлиги хамда  хом-ашё захираси етарли бўлмаётганлиги сабабли жамиятдаги нокерак иш бирлиги штатларини қисқартириш масаласини жамият акциядорларининг навбатдаги умумий йигилишида  кўриб чиқиб таклифини билдирди. Шу  билан бирга  хозирги кунда  ишлаб чиқариш  жараёни 40-50 фоизни ташкил этаётгани таъкидлаб, штат жадвалидаги  бўш ва нокерак ўринларни қисқартириш мақсадга мувофиқлигини таъкидлаб ўз қўлларидаги бюлитенларига  муносабатларини билдиришларини сўраб ўз сўзини якунлади.  (далолатнома илов қилинади. )

 

Кун тартибидаги 17-масала юзасидан акциядорларнинг умумий йиғилиши санок комиссиясининг № 2-сонли баённомасига  асосан

                                                           ҚАРОР   ҚИЛАДИ

 

  1. Жамият бошқарув раиси А.А.Хусановнинг 2016 йил “03” май кунги № 9-сонли жамият кузатув кенгаши  номига  ёзган  билдиришномаси қаноатлантирилсин.
  2. Жамиятда хозирги кунда корхонани ишлаб чикариш кувватларидан тўлаконли фойдаланилмаётганлиги хамда хом-ашё захираси етарли бўлмаётганлиги сабабли жамиятдаги 73 (етмиш уч) та бўш ва нокерак иш бирлиги штатларини қисқартирилсин.
  3. Жорий йилни июль ойи давомида  барча  хужжатлар тўплами белгиланган тартибда  расмийлаштирилсин ва 1 июльдан кунидан  73 (етмиш уч) та бўш ва нокерак иш бирлиги штатларини қисқартирилсин.  (руйхат илова килинади)

 

Овоз берилди: Ёклаб 380792 овоз 100%
  Карши йук  
  Бетараф – йук  

 

 

Кун тартибидаги ўн саккизинчи юзасидан йиғилиш раиси Х.Л.Турдиев сузни Молия,бухалтерия хисоби ва хисоботи бўлими бошлиги  А.А.Рахмоновга берди. Нотиқ  Жамиятда 2015-йилда ўтказилган режали текширувда аниқланган, ўтган йилларда куп  хисобланган фойда ва инфраструктурани ривожлантириш солиги  31330,0 (Ўттиз бир миллион уч юз ўттиз) минг сўм соф фойдасини PL-480 (1999,2001) дастури бўйича олинган соя донидан тўлов муддати ўтган жами 1144,0 (Бир миллион бир юз қирқ тўрт) минг АҚШ доллари миқдоридаги қарздорликни сўндиришга йўналтириш  масаласини йигилиш қатнашчиларига таъкидлаб  ўз сўзини якунлади ва акциядорларга  ўз қўлларида  бўлган бюлитенлар оркали  муносабатларини билдиришларини сўради. (хисобот илова  қилинади)    

 

Кун тартибидаги 18-масалани иккинчи банди  юзасидан акциядорларнинг умумий йиғилиши санок комиссиясининг № 2-сонли баённомасига  асосан

                                                           ҚАРОР   ҚИЛАДИ

 

 

  1. Жамиятда 2015-йилда ўтказилган режали текширувда аниқланган, утган йилларда куп  хисобланган фойда ва инфраструктурани ривожлантириш солиги 31330,0 (Ўттиз бир миллион уч юз ўттиз) минг сўм соф фойдасини PL-480 (1999,2001) дастури бўйича олинган соя донидан тўлов муддати ўтган жами 1144,0 (Бир миллион бир юз қирқ тўрт) минг АҚШ доллари миқдоридаги қарздорликни сўндиришга йўналтирилсин.
  2. Ушбу юқоридаги карор ижросини  бажарилишини таъминлаш корхона  бошқарув  раиси А.А.Хусанов ва Бош хисобчи А.А.Рахмоновлар зиммасига  юклатилсин.

 

Овоз берилди: Ёклаб 380792 овоз 100%
  Карши йук  
  Бетараф – йук  

 

 

Кун тартибидаги ўн тўққизинчи масала юзасидан йиғилиш раиси Х.Л.Турдиев сўзни Молия,бухалтерия хисоби ва хисоботи бўлими бошлиги  А.А.Рахмоновга берди. Нотиқ  Келажакда жамиятнинг молиявий мустахкамлигини таъминлаш мақсадида, PL-480 (1999,2001) дастури бўйича олинган соя донидан бўлган қарздорликларни тўлашда юзага келадиган валюта салбий курс фарқларини қоплаш мақсадида 2016-ҳисобот йилидан бошлаб жамиятнинг маҳсулот сотиш хажмидан 1,0 фоиз миқдорида ажратма ташкил қилиб бориш таклифини  йигилиш қатнашчиларига   маълум қилди. Чунки PL-480 (1999,2001) дастури бўйича олинган соя донидан бўлган қарздорликларни тўлаш чораларини кўрмасак деди нотиқ, Ўзбекситон Республикаси ва Америка қўшма штатлари элчихонаси  ўртасида келишмовчиликлар келиб чиқиш олдини  олаган бўлар эдик  деб ўз сўзини якунлади ва  акциядорларга  ўз қўлларида  бўлган бюлитенларга  ўз муносабатларини билдиришларини сўради.

 

Кун тартибидаги 19-масала  юзасидан акциядорларнинг умумий йиғилиши санок комиссиясининг № 2-сонли баённомасига  асосан

                                                           ҚАРОР   ҚИЛАДИ

 

 

Жамиятнинг молиявий мустахкамлигини таъминлаш мақсадида, PL-480 (1999,2001) дастури бўйича олинган соя донидан бўлган қарздорликларни тўлашда юзага келадиган валюта салбий курс фарқларини қоплаш мақсадида 2016-ҳисобот йилидан бошлаб жамиятнинг маҳсулот сотиш хажмидан 1,0 фоиз миқдорида ажратма ташкил қилинсин шунингдек  чоракма- чорак  туловлар амалга  оширилсин.

 

Овоз берилди: Ёклаб 380792 овоз 100%
  Карши йук  
  Бетараф – йук  

 

Кун тартибидаги йигирманчи масала  юзасидан  йигилиш раиси Х.Л.Турдиев қуйидагиларни маълум қилди. Жумладан, Жамиятда Ўзбекситон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2016 йил 11 февралдаги 02-02/1-187-сонли йигилиш баённомасига асосан тасдиқланган   Корпоратив  бошқарув кодексни  жорий  этиш хақида  ўз фикр-мулохазаларини  йиғилиш катнашчиларига  маълум қилди. Юқорида  таъкидлаб ўтилган корпоратив  кодексини  жамиятда  жорий  этилса  деди  нотиқ, халқаро ахамиятга  эга  бўлган  ташкилотлар, инвесторлар жамиятимиздаги  ўзгаришларга  ўз муносабатларини  билдириб   жамиятимизни ривожланиши учун ўз сармояси  билан  иштирок  этиш билан бирга жамиятда фаолият кўрсатаётган ишчи-хизматчиларни яшаш шароитларини янада яхшиланган холда қўшимча  даромад олган бўлар эди деб ўз сўзини якунлади. Акциядорларга  ўз бюллетенларига  муносабатларини  билдиришларни сўраб колди.

 

 

Кун тартибидаги 20-масала  юзасидан акциядорларнинг умумий йиғилиши санок комиссиясининг № 2-сонли баённомасига  асосан

                                                           ҚАРОР   ҚИЛАДИ

 

Жамиятда Ўзбекситон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2016 йил 11 февралдаги 02-02/1-187-сонли йигилиш баённомасига асосан тасдиқланган   Корпоратив  бошқарув кодексни  жорий  этилсин.

  1. Жамиятда Корпоратив бошқарув кодексни тавсияларини кабул қилганлик тўғрисидаги  хабар бериш шаклини  жамият веб сайтида, “Биржа” газетасида ва махсус сайтларга  жойлаштирилсин.  (Саноқ комиссиясининг 1 ва 2 баённомаси илова қилинди)

 

Овоз берилди: Ёклаб 380792 воз 100%
  Карши йук  
  Бетараф – йук    

 

 

Йиғилиш раиси Х.Л.Турдиев ва Президум аъзолари  йиғилиш қатнашчилари  томонидан   оғзаки ва ёзма берилган барча саволларга жавоб берган холда, жамият акциядорларнинг 2015 йил молия-хўжалик якунларига бағишланган навбатдаги умумий йиғилиш натижалари хақидаги маълумотларни жамият веб сайтида, “Биржа” иқтисодий рўзномасида чоп этиш хамда  махсус веб сайтларга жойлаштириш вазифасини жамият бошкарув хайъати раиси А.А.Хусанов ва жамият бош хисобчиси А.Рахмоновлар зиммасига юклаб, йиғилиш қатнашчиларига   келгуси ишларида каттадан-катта зафарлар тилаган холда йиғилишни якунлади.         

 

 

 

Йигилиш раиси

  Х. Л. Турдиев
 

 

 

   
     
Котиб     Ш.Маткаримова

 

 

 

Бизнинг манзил

  • Телефон : 223-11-83
  • Ишонч телефони : 223-11-83
  • Канцелярия : 223-11-83
  • Факс : 223-10-33
  • E-mail: andyogmoy@inbox.ru
  • Манзил : Андижон Вилояти Андижон шахри А.Фитрат кучаси № 14

ЯНГИЛИКЛАРГА ОБУНА