“Андижонёғмой” акциядорлик жамияти акциядорларининг 2016-иил молия- хўжалик фаолияти якунлари бўйича умумий йиғилиш

“Андижонёғмой” акциядорлик жамияти акциядорларининг
2016-иил молия- хўжалик фаолияти якунлари бўйича умумий йиғилиш

Б А Ё Н И № 1

Андижон шахри                                                                                        16 июнь 2017 йил

А.Фитрат кучаси 14 уй.                                                                                       Соат 10-00

Жамиятнинг жами акциялар сони 416 645 дона. (номинал 4400 сўм)

Овоз бериш хукукига эга бўлган акциялар сони 407 486 дона.

Имтиёзли акциялар сони 9159 дона

Йиғилишда 380899 дона овоз бериш хукукига эга булган акциялар билан акциядорлар ва уларнинг вакиллари иштирок этдилар. (руйхат илова килинади)

Йиғилиш ўтказилаётган жой – Жамият мажлислар зали.

Ййғилиш кворуми 93,47 фоиз.

ЙИҒИЛИШ ПРЕЗИДИУМИ:

  1. Д. М.Умиров – “Ўзпахтаёғ” акциядорлик жамияти “ Пахта чигитининг кабул

қилиниши, хисоби ва сифати, меъёр ва нормативларга риоя этилишини назорат қилиш бошқармаси бошлиғи

  1. Л. Турдиев – “Андижонёғмой ” АЖ Кузатув кенгаши раиси
  2. А. А. Хусанов – “ Андижонёғмой ” АЖ бош директори

Йиғилиш раиси этиб, X. Л. Турдиев сайланди – жамият кузатув кенгаши раиси Йиғилиш котиби этиб, Ш.Маткаримова сайланди – мехнат ва иш хаки бўйича хисобчи

САНОК КОМИССИЯСИГА САЙЛАНДИЛАР:

1; З.З.Исаков – жамият девонхонаси бўлими бошлиги

  1. У.Бурхонов – жамият молия, бухгалтерия хисобчиси
  2. А.Ахмедова – жамият девонхонаси бўлими ходими

КУН ТАРТИБИ:

  1. Жамият Кузатув кенгашининг 2016-йил иш фаолияти юзасидан хисоботи.
  2. Жамият бош директорининг 2016-йил молия-хўжалик фаолияти якунлари ва “Бизнес-режа” кўрсаткичларининг бажарилиши юзасидан хисоботи.
  3. Жамиятнинг 2016-йил молия-хўжалик фаолияти якунлари бўйича тафтиш комиссияси хулосасини тасдиқлаш.
  4. Жамиятнинг 2016-йил молия-хўжалик фаолияти якунлари бўйича ташқи аудит хулосасини тасдиқлаш.
  5. Жамиятнинг 2016-йил якуни буйича бухгалтерия баланси ва молиявий натижалар хисоботини тасдиклаш.
  6. Жамиятнинг 2016-йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш хақида.
  7. Жамият Кузатув кенгаши таркибини қайта сайлаш.
  8. Жамият ижро органи аъзоларини қайта сайлаш.
  9. Жамият Тафтиш комиссияси таркибини қайта сайлаш.
  10. Жамиятнинг 2017- йилучун тузилган “Бизнес-режа”сини тасдиқлаш.

И.Жамият Бош директори билан тузилган мехнат шартномасини бир йил муддатга

узайтириш.

12.2017-йил учун жамият аудиторлик ташкилотини танлаш ва унинг хизмат хақи чегарасин^ белгилаш

  1. Жамиятнинг 2017-2021 йилларга мужалланган ривожланиш стратегияси тасдиқлаш.
  2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.04.2015 йилдаги ПФ-4720-сонли фармон ижросини таъминлаш мақсадида жамиятда самарали корпоратив бошқарув тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари режасини хамда Жамият Уставига ва ички корпоратив низомларини амаладги қонунчилик талабларига қўшимча равишда мос келтириш ва тасдиқлаш хақида.
  3. 2016-йил молия-хўжалик фаолияти якунлари бўйича жамият кузатув кенгаши, бошқарув хайъати, коорпоратив маслахадчи вазифасини бажарувчига ва саноқ комиссияси аъзоларини тақдирлаш тўғрисида.
  4. 2017-йилда корхонани катта таъмирлаш мақсадида, эхтиёт қисмлар, ёқилғи мойлаш материаллари ва бошқа зарурий матералларни олиш хамда таъмирлаш ишларини белгиланган муддатларда олиб бориш мақсадида смета харажатларини тасдиқлаш.
  5. Жамият акциядорларнинг 2007-2012 йиллар учун хисобланган, лекин талаб қилиб олинмаган дивидендларни жамият фойдасига олиш масаласи тўғрисида.

Йиғилиш раиси Х.Л.Турдиев кун тартибидаги биринчи масала юзасидан 2016 йил давомида жамият кузатув кенгаши томонидан амалга оширилган ишлар, эришилган ютуклар ва камчиликлар юзасидан хисобот берди. (хисобот илова қилинади)

Кун тартибидаги 1-масала юзасидан акциядорларнинг умумий йигилиши санок комиссиясининг № 2-сонли баённомасига асосан ҚАРОР ҚИЛАДИ:

Жамият Кузатув кенгашининг 2016 йил иш фаолияти юзасидан хисоботи коникарли бахолансин ва тасдиклансин .

Овоз берилди:         Ёклаб – 380899 овоз -100%

Карши – йук Бетараф – йук

Йиғилиш раиси Х.Л.Турдиев кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан сўзни жамият бош директори А.А.Хусановга берди, бош директор 2016 йил давомида амалга оширилган ишлар, эришилган ютуклар ва камчиликлар жорий йилда амалга оширилиши лозим бўлган долзарб вазифалар юзасидан хисобот берди. (хисобот илова цилинади )

Кун тартибидаги 2-масала юзасидан акциядорларнинг умумий йигилиши санок комиссиясининг № 2-сонли баённомасига асосан ҚАРОР ҚИЛАДИ:

Жамият бош директор А.А.Хусановнинг 2016-йил молия-хўжалик фаолияти якунлари ва “Бизнес-режа” кўрсаткичларининг бажарилиши юзасидан хисоботи қониқарли баҳо- лансин ва тасдиклансин.

Овоз берилди:         Ёклаб – 380899 овоз -100%

Карши – йук Бетараф -йук

Кун тартибидаги учинчи масала бўйича жамият тафтиш комиссияси раиси С.Усмонов сўзга чикиб, жамиятнинг 2016-йил молия-хўжалик фаолияти якунлари бўйича тафтиш комиссиясининг хулосасини ўкиб эшиттирди.. (тафтиш комиссиясининг хулосаси илова цилинади).

Кун тартибидаги 3-масала юзасидан акциядорларнинг умумий йиғилиши санок комиссиясининг № 2-сонли баённомасига асосан ҚАРОР ҚИЛАДИ:

“Андижонёғмой” АЖнинг 2016-йил молия-хўжалик фаолияти якунлари бўйича тафтиш комиссиясининг хулосаси тасдиқлансин. Корхонада 2017 йил давомида иш жойларини кенгайтириш, сотиб олинаётган махсулотларни таннархларини солиштириш, тежамкорликка эътибор бериш бўйича бошкарув хайатига ўз таклиф-мулохазаларини тақдим этиш вазифаси юклатилсин.

Овоз берилди:         Ёклаб – 380899 овоз -100%

Карши – йук Бетараф – йук

Кун тартибидаги тўртинчи масала юзасидан йиғилиш раиси Х.Л.Турдиев сўзни “ЕКК1Х А1101Т XXI” МЧЖ аудиторлик ташкилоти аудитори Ш.Хусановга берилди. Нотиқ жамиятнинг 2016-йил молия-хўжалик фаолияти якунлари юзасидан аудитор хулосасини ўкиб эшиттирди ва йиғилиш қатнашчиларига ўз тушунча ва мулохазаларини билдириб ўтди. (Аудитор хулосаси илова цилинади).

Кун тартибидаги 4-масала юзасидан акциядорларнинг умумий йиғилиши санок комиссиясининг № 2-сонли баённомасига асосан ҚАРОР ҚИЛАДИ:

“Андижонёғмой” АЖнинг 2016-йил молия-хўжалик фаолияти якунлари бўйича “ЕКК1Х А11И1Т XXI” МЧЖ ташки аудиторлик жамиятининг улосаси тасдиклансин.

Овоз берилди:         Ёклаб – 380899 овоз -100%

Карши – йук Бетараф – йук

Кун тартибидаги бешинчи масала юзасидан жамият молия,бухалтерия хисоби ва хисоботи бўлими бошлиғи А.А.Рахмонов сўзга чиқиб, нотиқ жамиятнинг 2016-йил якуни бўйича бухгалтерия баланси хамда молиявий натижалар хисоботи билан йиғилишда иштирок этаётган акциядорларни таништирди. Йиғилиш қатнашчилари эътиборига хавола этилган хисоботни ўтган йилги хисоботга нисбатан таққослаган холда тушунчалар бериб ўтди. (бухалтерия баланси хамда молиявий натижалар хисоботи илова цилинади).

Кун тартибидаги 5-масала юзасидан акциядорларнинг умумий йиғилиши санок комиссиясининг № 2-сонли баённомасига асосан ҚАРОР ҚИЛАДИ:

“Андижонёғмой” АЖнинг 2016-йил якуни бўйича бухалтерия баланси хамда молиявий натижалар хисоботи тасдиқлансин.

Овоз берилди:         Ёклаб – 380899 овоз -100%

Карши – йук Бетараф – йук

Кун тартибидаги олтинчи масала юзасидан жамият молия, бухалтерия хисоби ва хисоботи бўлими бошлиғи А.Рахмонов сўзга чиқиб, жамиятининг 2016-йил якуни бўйича 2 047 715 000 сўм соф фойда олинган бўлиб, қуйидагича тақсимлашни йиғилиш қатнашчи- ларига таклиф қилди:

Жумладан;

  • 5,0 фоиз ёки 102 385 750 сўми жамият захира фондига,
  • 5,0 фоиз ёки 102 385 750 сўм Кузатув кенгашига, Бошцарув хаъйати аъзоларига, Тафтиш комиссияси аъзоларига, Акциядорлар билан корпоратив алоцалар хизмати бўлими операторига, Саноц комиссияси аъзоларини тацдирлаш учун,
  • 10,17 фоизи ёки 208 322 500 сўм акциядорларга дивиденд учун ажратиш ва хар бир дона имтиёзли ва оддий акцияларга 500 сўмдан дивиденд беришга (жами акциялар сони 416 645 дона)
  • 79,83 фоизи ёки 1 634 621 000 сўми РЬ-480 (1999,2001) дастури бўйича олинган соя донидан бўлган қарздорликни тўлашда юзага келадиган валюта салбий курс фарқларини сўндиришга,

Кун тартибидаги 6-масала юзасидан акциядорларнинг умумий йиғилиши санок комиссиясининг № 2-сонли баённомасига асосан ҚАРОР ҚИЛАДИ:

Жамиятнинг 2016-йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича олган 2 047 715 000 сўм соф фойдаси тасдиклансин ва қуйидагича таксимлансин:

  • 5,0 фоиз ёки 102 385 750 сўми жамият захира фондига,
  • 5,0 фоиз ёки 102 385 750 сўм Кузатув кенгашига,Бошқарув хаъйати аъзоларига, Тафтиш комиссияси аъзоларига, Акциядорлар билан корпоратив алоцалар хизмати бўлими операторига, Саноц комиссияси аъзоларини тацдирлаш учун,
  • 10,17 фоизи ёки 208 322 500 сўм акциядорларга дивиденд учун ажратиш ва хар бир дона имтиёзли ва оддий акцияларга 500 сўмдан дивиденд беришга (жами акциялар сони 416 645 дона)
  • 79,83 фоизи ёки 1 634 621 000 сўми РЬ-480 (1999,2001) дастури бўйича олинган соя донидан бўлган қарздорликни тўлашда юзага келадиган валюта салбий курс фарқларини сўндиришга ажратилсин

Ёклаб – 380899 овоз Карши – йук Бетараф -йук

Кун тартибидаги еттинчи масала юзасидан йигилиш раиси Х.Л.Турдиев сўз олиб, Кузатув кенгаши аъзолигига бюллетенда номзоди кўрсатилган қуйидаги; *

  • “Ўзпахтаёғ” акциядорлик жамияти Ёғ-мой корхоналари ишлаб чиқаришни мувофиқлаштириш ва ривожлантириш бошкармаси бошлиғи
  • “Ўзпахтаёғ” Акциядорлик жамияти ишлар бошқарувчиси

Ниязов Санжар                            – “Ўзпахтаёғ” акциядорлик жамияти Ахборот

Бахтиёрович                                 Технологиялари хизмати бошлиғи

– “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси, ишлаб чиқариш фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ва ягона техник сиёсатини амалга ошириш бошкармаси бошлиғи

– Ўзбекистон Республикаси хусусийлаштириш,монополия- дан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат кўмитасининг раисининг ўринбосари.

– “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси бош мутахасиси

  • Агама Ўзбекистон- Биритания Қўшма корхонаси Бош директор ўринбосари (акциядор вакили)
  • Афзал МЧЖ бош директори (акциядор вакили)

Косимов Хусан

Пулатович                                       – Афзал МЧЖ бош хисобчиси (акциядор вакили) Номзодларни

бирма-бир таништириб чикди ва бюллетенлар орқали ўз муносабатларини билдириб овоз беришларини сўради. (руйхат илова қилинади)

Кун тартибидаги 7-масала юзасидан акциядорларнинг умумий йиғилиши санок комиссиясининг № 2-сонли баённомасига асосан ҚАРОР ҚИЛАДИ:

“Андижонёғмой” акциядорлик жамияти кузатув кенгаши аъзолари таркибига кўп овоз олган қуйидаги номзодлар сайлансин.

1. О.О.Зуфаров – ёқлаб – 425535 дона овоз
2. И.Қ.Собиров – ёқлаб – 425745 дона овоз
3. А.А.Асроров – ёқлаб – 425853 дона овоз
4. И.Д.Соипов – ёқлаб – 425770 дона овоз
5. Х.Л.Турдиев – ёқлаб – 320929 дона овоз
ш Д.Т.Марупов – ёқлаб – 320793 дона овоз
7. Х.П.Қосимов – ёқлаб – 320786 дона овоз
 

 

Кун тартибидаги саккизинчи масала юзасидан йиғилиш раиси Х.Л.Турдиев сўз олиб, “Андижонёғмой ” акциядорлик жамияти ижро органи аъзоларини қайта сайлаш масаласида лавозим бўйича сайлаб олсак деган таклиф киритди, чунки шу лавозимда фаолият кўрсатаётган ходим бошқа иш жойга ўтказилган тақдирда, янги олинган ходим шу вазифани бажариб боришини маълум қилган холда ўз қўлларидаги бюллетенларга овоз беришларини сўраб ўз сўзини якунлади. (руйхат илова қилинади)

Кун тартибидаги 8-масала юзасидан акциядорларнинг умумий йиғилиши санок комиссиясининғ № 2-сонли баённомасига асосан ҚАРОР ҚИЛАДИ:

Жамиятнинг ижро органига лавозим бўйича куйидагилар сайлансин;

  1. Бош директор – А.А.Хусанов
  2. Молия бухгалтерия хисоби ва хисоботи бўлими бошлиғи – А.Рахмонов
  3. Ишлаб чикариш буйича директор – С. Юсупов
  4. Бош технолог – А. Буважонов
  5. Бош механик – А.Расулов
  6. Бош энергетик – И. Хўжахмедов
  7. Хуқуқ хизмати бўлими бошлиғи – А.Қосимов

Овоз берилди:       Ёклаб – 380899 овоз -100%

Карши – йук Бетараф -йук

Кун тартибидаги тўққизинчи масала юзасидан йиғилиш раиси Х.Л.Турдиев сўз олиб, жамият тафтиш комиссияси таркибига қуйидаги номзодларни таклиф қилди ва номзодлар билан бирма-бир таништирди. Жумладан;

1. Сайандаров Талъат – Ўзбекистон Республикаси хусусийлаштириш, монополиядан чикаришва рақобатни ривожлантириш Давлат кўмитасининг етакчи мутахасисига,
2. Абдуллаев Икром Анарбоевич – Бош назоратчи,
3. Усмонов Сардорбек Шухратович – акциядор вакили хисобчи (тадбиркор)
4. Рустамбеков Мухлисбек Рустамбек ўғли – акциядор вакили, тадбиркор, хисобчи

деб маълумот берди ва ўз қўлларида бўлган бюллетен-

ларига муносабатларини билдириб, овоз беришларини сўради.

 

 

Кун тартибидаги 9-масала юзасидан акциядорларнинг умумий йиғилиши санок комиссиясининг № 2-сонли баённомасига асосан ҚАРОР ҚИЛАДИ:

“Андижонёғмой” АЖ тафтиш комиссияси таркибига кўп овоз олган куйидаги номзодлар сайлансин:

  1. Абдуллаев Икром – ёқлаб                                –  380758 дона овоз,
  2. Усмонов Сардорбек – ёқлаб                                –  380899 дона овоз,
  3. Рустамбеков Мухлисбек – ёқлаб  – 380894 дона овоз.

Кун тартибидаги ўнинчи масала юзасидан жамиятнинг бозор ва талабни ўрганиш, стратегик режалаштириш бўлими бошлиғи М.Юлдашев сўзга чикиб, жамият кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган, жамият бошқарувининг 2017 йил учун ишлаб чиқилган “Бизнес-режа”сини ўқиб эшиттирди. (бизнес-режа шова цшинади).

Йиғилиш раёсати томонидан 2017 йил учун ишлаб чиқилган “Бизнес-режа”да режалаш- тирилган хом-ашё чигит махсулоти жамиятга етарли миқдорда вилоят пахта тозалаш кор- хоналаридан етказиб берилмаган такдирда, режада белгилаб қўйилган соф фойдани таъмин- лашимиз кераклиги, унинг учун корхонада фойдаланилаётган электр энергия, газ таъминоти, сув хамда иккиламчи хом ашёлардан оқилана фойдаланган холда тежамкорликка эришиш йўли билан хамда мойли экинлар яъни кунгабоқар, масхар хамда соя донларини қайта ишлаш хисобига соф фойдани ошириш кераклиги хақида ўз тавсия ва кўрсатмаларини бердилар. Бунинг учун барча имкониятлар борлиги, жамият худудида қўшимча иш жойларини ташкил этиш, иш жойларини бирма-бир кўриб чиқиб, ишчи ходимларни оптималлаштириш масалалари {             хақида таклиф мулохазалар билдирилди.                 «

Кун тартибидаги 10- масала юзасидан акциядорларнинг умумий йиғилиши санок комиссиясининг № 2-сонли баённомасига асосан ҚАРОР ҚИЛАДИ:

“Андижонёғмой” АЖ бошқарувининг 2017 йил учун ишлаб чикилган “Бизнес- режа”си тасдиклансин ва шунингдек, кўшимча равишда мойли экинларни кўпайтириш, корхонада электр энергия, сув ва газ таъминотида тежамкорлик асосида ишларни ташкил этиш, иш жойларини бирма-бир кўриб чиқиб, шунингдек жамиятнинг 2017 йил якунлари буйича юкори даражада соф фойда олиш билан якунлаш вазифаси жамият бош директори А.А.Хусанов зиммасига юклансин.

Овоз берилди:         Ёклаб – 380899 овоз -100%

Карши – йук Бетараф – йук

Кун тартибидаги ўн биринчи масала юзасидан йигилиш раиси Х.Л.Турдиев сўз олиб, жамият бош директори А.А.Хусановнинг кузатув кенгаши ўртасида ишга ёллаш бўйича мехнат шартномасини бир йил муддатга, яъни келгуси 2017 йил якунларига бағишланган

акциядорларнинг умумий йиғилиш кунига қадар узайтириш таклифини билдирди. Жамият кузатув кенг&шининг 2017 йил 15 май кунги йиғилишида жамият бош директори ловозимига танлов ўтказилиб, тўрт номзод ичидан барча талаб ва сўровларга тўлиқ жавоб берган А.А.Хусанов номзоди таъсдиқланганлигини маълум қилган холда йиғилиш қатнашчиларига ўз қўлларида бўлган бюллтенлар оркали ўз муносабатларини билдириб овоз беришларини сўради.

Кун тартибидаги 11-масала юзасидан акциядорларнинг умумий йиғилиши санок комиссиясининг № 2-сонли баённомасига асосан ҚАРОР ҚИЛАДИ:

Жамият бош директори А.А.Хусановнинг кузатув кенгаши ўртасида ишга ёллаш бўйича мехнат шартномаси бир йил муддатга, яъни келгуси 2017 йил якунларига бағишланган акциядорларнинг умумий йиғилиш кунига қадар узайтирилсин ва мехнат шартномаси қайта расмийлаштириш жамият кузатув кенгаши раиси зиммасига юклансин.

Овоз берилди:           Ёклаб – 380899 овоз -100%

Карши – йук Бетараф – йук

Кун тартибидаги ўн иккинчи масала юзасидан Кузатув кенгаши раиси Х.Л.Турдиев сўз олиб, 2017-йил учун жамият ташки аудиторини тасдиклаш ва унинг хизмат хақини энг кўп миқцорини белгилаш юзасидан жамият молия,бухалтерия хисоби ва хисоботи бўлими бошлиги А.А.Рахмоновга сўз берди. Нотиқ қуйидаги аудиторлик ташклотларидан таклиф киритил- ганини айтиб ўтди, яъни;

  1. “ЕККШ АТЛНТ XXI” МЧЖ аудиторлик ташкилотидан,
  2. “АТЛНТ 11ММОХ” МЧЖ ” аудиторлик ташкилотидан,
  3. “РК.ОҒ1 АЕ01Т ” МЧЖ аудиторлик ташкилотидан,
  4. “МАК1КОХ АШ)1Т” МЧЖ ” аудиторлик ташкилотидан хамда
  5. “КАМ1ЬА А21М АТЛНТ ” МЧЖ аудиторлик ташкилотлари тижорат таклифлари хақида маълумот берганликлари, шунингдек кўп йиллардан буён юқорида кўрсатиб ўтилган вилоятдаги аудиторлик ташкилотлари билан хамкорлик қилинаётганлиги хақида фикр билдириб, йиғилиш қатнашчиларига бюллетенлар оркали ўз муносабатларини билдириб овоз беришларини сўради. (руйхат илова қилинади)

Кун тартибидаги 12-масала юзасидан акциядорларнинг умумий йиғилиши санок комиссиясинннг № 2-сонли баённомасига асосан ҚАРОР ҚИЛАДИ:                                *

Жамиятнинг 2017 йил молия-хўжалик фаолиятини ташқи аудиторлик текширувидан ўтказиш учун ” РЯОҒ1 А1ГО1Т ” МЧЖ аудиторлик ташкилотн билан шартнома тузилсин ва унинг хизмат хаққи 19600,0 (ўн тўққиз миллион олти юз минг) сўм қилиб белгилансин.

Овоз берилди:           Ёклаб – 380281 овоз -99,98%

Карши * 618 овоз                 -0,02 %

Бетараф – йук                         – 00

Кун тартибидаги ўн учинчи масала юзасидан жамиятнинг Бозор ва талабни ўрганиш, стратегик режалаштириш бўлими бошлиғи М. Юлдашев сўзга чиқиб, жамиятнинг 2017- 2021 йилларга мужалланган ривожланиш стратегияси тасдиқлаш юзасидан ўз фикр- мулохазаларини билдириб ўтди. Ушбу беш йилга режалаштирилган стратегия “Узпахтаёғ” акциядорлик жамият хамкорлигида ишлаб чиқилганлиги, етти боб, ўн йўналишдан иборат бўлган ушбу мухум режада ушбу йилларда корхонанинг ривожлантириш, ишлаб чиқариш қувватларини ошириш, етарли миқдордаа хом ашё билан таъминлаш, чигитни қабул қилишни хисоблаш ва қайта ишлатд тизимини такомиллаштириш, механизмларни модернизациялаш, рақобатбардош махсулотларни ишлаб чиқариш, экспорт тизимини ривожлантириш, инвеститция ва махалийлаштириш дастурини амалга ошириш, махсулот таннархини пасайтириш, кадрлар салохияти ва малакасини ошириш ва стратегиядан кутилаётган натижалар хақида йиғилиш қатнашчиларига маълумот берди ва ўз қўлларида бўлган бюллетенларига ўз муносабатларини билдириб овоз беришларини сўради. (хужжатпар нусхалари илова қилинади)

Кун тартибидаги 13-масала юзасидан акциядорларнинг умумий йиғилиши санок комиссиясининг № 2-сонли баённомасига асосан ҚАРОР ҚИЛАДИ:

  • Жамиятнинг 2017-2021 йилларга мужалланган ривожланиш стратегик режаси тасдиқлансин. Ушбу режада белгиланган вазифаларни бажарилиши юзасидан мунтазам равишда жамият кузатув кенгашига хисобот бериб бориш вазифаси жамият бош директори А.А.Хусанов зиммасига юклансин.

Овоз берилди:          Ёклаб – 380899 овоз -100%

Карши – йук Бетараф -йук

Кун тартибидаги ўн тўртинчи масала юзасидан йиғилиш раиси Х.Л.Турдиев Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.04.2015 йилдаги ПФ-4720-сонли фармон ижросини таъминлаш мақсадида жамиятда самарали корпоратив бошқарув тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари режасини хамда Жамият Уставига ва ички корпоратив низомларини амаладги қонунчилик талабларига қўшимча равишда мос келтирилганлиги хақида йигилиш катнашчилари эътиборига хавола этилди. Жамият устави ва ички корпоратив низомлар Ўзбекситон Республикаси Марказий депозитарийси хамкорлигида амалга оширилганлигини таъкидлаб, ушбу низом талаблари ўз вақтида ижросини мунтазам равишда бажарилишини таъминлашимиз зарурлиги хақида шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Андижон вилояти Андижон шахар тадбиркорлик субъектларга Давлат хизматлари кўрсатиш “Ягона дарча” маркази томонидан янги тахрирдаги уставни қўшимча равишда қайта рўйхатдан ўтказилишини таъкидлаб, жамият устави янги тахрирда ишлаб чикилганлигини айтиб ўз сўзини якунлади ва акциядорларга ўз қўлларида бўлган бюллетенларга ўз муносабатларини билдиришларини сўради (янги таъхрирдаги устав ва корпоратив ички низомлар илова килинади)

Кун тартибидаги 14-масала юзасидан акциядорларнинг умумий йиғилиши санок комиссиясининг № 2-сонли баённомасига асосан ҚАРОР ҚИЛАДИ

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.04.2015 йилдаги ПФ-4720-сонли фармон ижросини таъминлаш мақсадида жамиятда самарали корпоратив бошқарув тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари режасини хамда Жамият Уставига ва ички корпоратив низомларини амаладги қонунчилик талабларига қўшимча равишда мос келтирилганлиги рахбарлик ва ижро учун кабул қилинсин.
  2. Жамиятнинг янги тахрирдаги Устави хамда жамиятнинг ички корпоратив бошкарув низомлари тасдиклансин.
  3. Жамиятнинг янги таърирдаги устави белгиланган Андижон шахар тадбиркорлик субъектларга Давлат хизматлари кўрсатиш “Ягона дарча” маркази томонидан давлат рўйхатдан ўтказиш вазифаси жамият бош директори А.А.Хусанов ва молия,бухалтерия хисоби ва хисоботи бўлими бошлиги А.А.Рахмоновлар зиммасига юклансин.

Овоз берилди:           Ёклаб – 380899 овоз -100%

Карши – йук Бетараф -йук


Кун тартибидаги ўн бешинчи масала юзасидан йигилиш раиси Х.Л.Турдиев сўзни Акциядорлар билан корпоратив алоқалар хизмати бўлими оператори А.Қодировга берди. Нотиқ қуйидагиларни маълум қилди. Жумладан, 2016-йил молия-хўжалик фаолияти якунлари бўйича жамият кузатув кенгаши, бошқарув хайъати, тафтиш комиссияси, коорпоратив маслахатчи вазифасини бажарувчига ва саноқ комиссияси аъзоларини такдирлаш тўғрисида гапириб, йил давомида жамият бошқарув хайъати, жамият кузатув кенгашига хар чоракда жамиятда амалга оширилган ишлар юзасидан хисоботлар бериб борганлиги, жамиятда ишлаб чиқариш жараёнида тўсиқ бўлган айрим муаммоларни кузатув кенгаши хамкорлигида бартараф қилиб келинди. Бошқарув хайъати аъзолари хар чоракда белгиланган режа топширикларини ўз вақтида бажариб келганлиги, “Узпахтаёғ” АЖ да ўтказилган семинарда йил якуни бўйича белгиланган тартибда жамият кузатув кенгаши, бошқарув хайъати, тафтиш комиссияси, коорпоратив маслахатчи вазифасини бажарувчига ва саноқ комиссияси аъзоларини тақдирлаш масаласи кўриб чиқилиши таъкидланганлигини маълум қилиб, соф фойданинг йиғилиш қарорига асосан жамиятнинг 2016 йилда олинган соф фойдаси хисобидан 5 фоиз ёки 102 385 750 сўм қуйидаги яъни жамият кузатув кенгашига, бошқарув хайъати аъзоларига, Тафтиш комиссиси аъзоларига, коорпоратив маслахадчи вазифасини бажарувчига ва саноқ комиссияси аъзоларини тасдиқланган таклифга асосан тақцирлаш мақсадга мувофиқлигини маълум қилиб, акциядорларга ўз қўлларида бўлган бюллетенларга муносабатларини билди- ришларини сўради.

Шу билан бирга жамиятнинг Бозор ва талабини ўрганиш, стратегик режалаштириш бўлими бошлиғи М. Юлдашевга, “Жамиятнинг 2017-2021 йилларга мужалланган ривож- ланиш стратегияси” хужжатларини тайёрлаганлиги, жамиятни умумий йиғилишларига белгиланган тартибдаги барча керакли хужжатлар тўпламлари ва материалларни таъминлаб берганлигини инобатга олган холда жамият режа иктисод булими ходимаси Г.Мирзаевага ва Матбуот котиби М.Солиевларларни 2016 йил якунлари бўйича бир ойлик маоши миқцорида тақдирлаш таклифини киритди ва акциядорларга муносабатларини билдиришларини сўради.

Кун тартибидаги 15-масала юзасидан акциядорларнинг умумий йиғилиши санок комиссиясининг № 2-сонли баённомасига асосан ҚАРОР ҚИЛАДИ

Жамият Кузатув кенгаши аъзолари – кузатув кенгаши яъни О.О.Зуфаров, М.П.Адъшов, С.Б.Ниязов, И.Қ.Собиров, А.А.Асроров Д.Т.Марупов, X. Л.Турдиев. Бошцарувхаъйати аъзолари- А.А.Хусанов, А.А.Рахмонов, А.Расулов, И.Хужахмедов, С.Юсупов А.Бувцжонов, А.Косимов, Ф.Қамбаров, Тафтиш комиссияси аъзолари-Т.Самандаров, У.Юлдашев. С.Усмонов, Акциядор- лар билан корпоратив алоцалар хизмати бўлими оператори- А.А.Қодиров, Саноц комиссия аъолари- З.Исаков, У.Бурхонов ва А.Ахмедовалар жамиятнинг 2016 йилда олган соф фойдаси хисобидан 5 фоиз ёки 102 385 750 (бир юз икки миллион уч юз саксон беш минг етти юз эллик) сўм мицдорида илова цилинган руйхат бўйича мукофотлансин. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларига йилнинг хар чораги якуни бўйича тўланадиган мукофот микдори, жамият устави- нинг 13.21. модцасига асосан амалга оширилсин. Шунингдек; М. Юлдашев – жамият Бозор ва ва талабни ўрганиш, стратегик режалаштириш бўлими бошлиғи,Г.Мирзаева- жамият режа иктисод бўлими ходими М.Солиев- жамият матбуот котиби бир ойлик маоши микдорида тақцирлансин.

Белгиланган тартибда, рўйхатда номлари кўрсатилган ходимларни мукофотлаш учун пластик карталарига тўловларни амалга ошириш вазифаси жамият бош директори А.А.Хусанов ва молия,бухалтерия хисоби ва хисоботи бўлими бошлиги А.А.Рахмоновлар зиммасига Юклансин.

Ёклаб – 380899 овоз Карши – йук Бетараф – йук


Кун тартибидаги ўн олтинчи масала юзасидан йиғилиш раиси Х.Л.Турдиев сўзни жамият Ишлаб чиқариш бўйича директор С.Юсуповга берди. Нотиқ 2017 йилда корхонани катта таъмирлаш мақсадида, эхтиёт қисмлар, ёқилғи мойлаш материаллари ва бошқа зарурий матералларни олиш хамда таъмирлаш ишларини белгиланган муддатларда олиб бориш мақсадида смета харажатлари тайёрланганлиги, хар йили йил якуни бўйича катта таъмирлаш ишларини олиб борилиши, жамиятда фойлаланиб келаётган асбоб, ускуналарни режа асосида таъмирлаб келгуси йил хосилини қайта ишлашга шай холга келтириб кўйилишини, бунинг учун ўз вақтида талаб этилган қўшимча эхтиёт қисимлар ва бошқа ёрдамчи жихозларни таъминлаб берилиши учун ушбу смета лойихасини йиғилишда тасдиқлаб берилса мақсадга мувофиқ бўлар эди деб ўз сўзини якунлади ва йиғилиш қатнашчиларига ўз қўлларида бўлган бюллетенларга ўз муносабатларини билдиришларини суради.

Кун тартибидаги 16-масала юзасидан акциядорларнинг умумий йиғилиши санок комиссиясининг № 2-сонли баённомасига асосан ҚАРОР ҚИЛАДИ

Жамиятни 2017-йилда корхонани катта таъмирлаш учун тузилган 1 461480 831 (Бир миллярд турт юз олтмиш бир миллион тўрт юз саксон минг саккиз юз уттиз бир) сўм миқцорида смета харажатларини тасдиқласин. Таъмирлаш ишларида қатнашаётган ишчи- хизматчиларга барча шарт-шароитларни яратиб бериш, техника хавфсизлиги коидаларига амал қилиш ва ишлаш қоидалари хақида тушунтириш ишларини олиб бориш, тушинтирилганлиги хақида махсус дафтарга рўйхатдан ўтказиш, таъмирлаш ишларини белгиланган муддатларда якунлаш учун ўз вақтида эхтиёт қисмлар, ёғлаш материаллари ва бошқа зарурий матералларни етказиб бериш вазифаси жамият бош директори А.А.Хусанов зиммасига юклансин.

Овоз берилди:           Ёклаб – 380899 овоз -100%

Карши – йук Бетараф -йук

Кун тартибидаги ўн еттинчи масалани юзасидан йиғилиш раиси Х.Л.Турдиев сўзни Молия,бухалтерия хисоби ва хисоботи бўлими бошлиғи А.А.Рахмоновга берди. Нотиқ қуйидагиларни маълум қилди. Жумладан; жамият акциядорларнинг 2007-2012 йиллар учун хисобланган, лекин талаб қилиб олинмаган дивидендларни жамият фойдасига олиш масаласи бўйича “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларниг хукукарини химоя қилиш тўғрисида”ги Узбекистон Республикасининг қонунини 51 моддсига мувофиқ, “Эгаси ёки эгасининг қонуний хукукий вориси ёхуд меросхури томонидан уч йил ичида талаб қилиб олинмаган дивиденд акцияларининг умумий йиғилиши қарорига кўра жамият *ихтиёрига қолади” деб белгилаб қўйилганлигини таъкидлаган холда жамиятимизда 2007-2012 йиллар учун хисобланган, лекин талаб қилиб олинмаган дивидендлар 40135782,37 (қирқ миллион бир юз ўттиз беш минг етти юз саксон икки сўм ўттиз етти тийин) ташкил этишини инобатга олиб ушбу суммани жамият ихтиёрига қолдириш таклифини киритди. Чунки ушбу дивиденд- ларни талаб қилиб олмаган акциядорларни айримлари вафот этганлиги, турар жой манзиллари янгиланганлиги, бошқа шахарга кўчиб кетганлиги сабабали олинмаганлигини маълум қилди ва ўз қўлларидаги бюллетенларига муносабатларини билдиришларини сўраб ўз сўзини якунлади. (хисобот илов қилинади.)

Кун тартибидаги 17-масала юзасидан акциядорларнинг умумий йиғилиши санок комиссиясининг № 2-сонли баённомасига асосан ҚАРОР ҚИЛАДИ

  1. Жамият акциядорларнинг 2007-2012 йиллар учун хисобланган, лекин талаб қилиб олинмаган дивидендлар 40135782, 37 (қирқ миллион бир юз ўттиз беш минг етти юз саксон икки сўм ўттиз етти тийин) дивидендларни жамият фойдасига олинсин.
  2. Жамият }лолия,бухалтерия хисоби ва хисоботи бўлими бошлиғи А.Рахмонов зиммасига, белгиланган тартибда бугалтерия хужжатларини расмийлаштириш ишларини нихоясига етказиш вазифаси юклатилсин.

Овоз берилди:       Ёклаб – 380899 овоз -100%

Карши – йук Бетараф – йук

Йиғилиш раиси Х.Л.Турдиев ва Президум аъзолари йиғилиш қатнашчилари томонидан оғзаки ва ёзма берилган барча саволларга жавоб берган холда, жамият акциядорларнинг 2016 йил молия-хўжалик якунларига бағишланган навбатдаги умумий йиғилиш натижалари хақидаги маълумотларни жамият веб сайтида, “Биржа” иқтисодий рўзномасида чоп этиш хамда махсус веб сайтларга жойлаштириш вазифасини жамият бош директори А.А.Хусанов ва Молия, бухалтерия хисоби ва хисоботи бўлими бошлиғи А.Рахмоновлар зиммасига юклаб, йиғилиш қатнашчиларига келгуси ишларида каттадан-катта зафарлар тилаган холда йиғилишни якунлади.

 

 

 

Бизнинг манзил

  • Телефон : 223-11-83
  • Ишонч телефони : 223-11-83
  • Канцелярия : 223-11-83
  • Факс : 223-10-33
  • E-mail: andyogmoy@inbox.ru
  • Манзил : Андижон Вилояти Андижон шахри А.Фитрат кучаси № 14

ЯНГИЛИКЛАРГА ОБУНА