Корпаратив кодекслар

 «ТАСДИКЛАНГАН»

«Андижонёғмой» АЖ акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилишининг  2016 йил «30» июндаги 1-сонли баённомаси қарори билан

 

 

 

КОРПОРАТИВ БОШКАРУВ                               КОДЕКСИ

 

 

 

 

 

 

 

  1. УМУМИЙ КОИДАЛАР
  2. Мазкур Корпоратив бошкарув кодекси (кейинги матнларда Кодекс деб юритилади) “Андижонёғмой”акциядорлик жамиятлари узининг хакконий ва очик бизнес юритиш тарафдори эканлигини намоён килган холда ихтиёрий равишда амал килувчи тавсиялардан иборат.
  3. Кодекс Ўзбекистан Республикаси конун хужжатлари ва корпоратив бошкарувнинг халкаро тамойилларига асосланган.
  4. Мазкур Кодекс максадларида корпоратив бошкарув деганда, акциядорлик жамияти фаолиятини самарали ташкил этиш, ишлаб чикариш кувватларини модернизация килиш, техник ва технологик кайта жихозлаш, ракобатдош махсулот ишлаб чикариш ва уни ташки бозорга экспорт килиш максадида акциядорлик жамиятлари (кейинги матнларда АЖ деб юритилади) ижроия органи, кузатув кенгаши, акциядорлар, мехнат жамоаси вакиллари ва бошка манфаатдор томонлар, шу жумладан, кредиторлар уртасида мазкур шахслар манфаати уйгунлигига эришиш тизими тушунилади.
  5. Кодекс АЖ бошкарув органлари ишини самарали ташкил этишнинг мухим йуналишлари буйича тавсиялар мажмуасидан иборат.
  6. Кодекс хисобдорлик, очикдик, хакконийлик, юксак ахлокий тамойилларга риоя этишни уз ичига олувчи хамда АЖни узок муддатли истикболда баркарор ривожлантиришни таъминлашга йуналтирилган тегишли бошкарувнинг асосий принциплари асосида ишлаб чикилган.
  7. Кодекс тавсияларига риоя этиш мажбуриятини олиш тугрисидаги карор акциядорларнинг умумий йигилиши томонидан оддий купчилик овоз билан кабул килинади.
  8. АЖ Кодекс тавсияларини жорий этиш юзасидан узининг тармок хусусияти хамда фаолиятининг узига хослигини хисобга олган холда ички корпоратив хатти-харакатларни амалга ошириши мумкин.
  9. Кодекс тавсияларига риоя килиш мажбуриятини олиш ва унга риоя этиш тугрисидаги ахборотни эълон килиш оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, АЖнинг интернет тармогидаги корпоратив веб-сайти (кейинги матнларда АЖ сайти деб юритилади) ва фонд биржаси сайтида, шунингдек, конун хужжатларида ахборотларни ошкор килиш назарда тутилган бошка манбаларда амалга оширилади.
  10. Кодекс тавсияларини жорий этишга тайёргарлик куриш, уни жорий этиш ва мониторинг килишдаги харакатлар кетма-кетлиги 1-иловада келтирилган.
  11. АЖ Кодекс тавсияларига риоя этиш мажбуриятини олиши тугрисидаги ахборотни 2-иловада келтирилган шаклга мувофик хабарни эълон килиш йули билан ошкор этади.
  12. Кодекснинг муайян тавсияларига риоя этиш имкони мавжуд булмаганда, АЖ “comply or explain” (риоя кил ёки тушунтир) халкаро тамойилига риоя килган холда унинг сабабларини тулик ошкор этади.
  13. ФАОЛИЯТ ОЧИКЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ
  14. Фаолият очиклигини таъминлаш максадида “Андижонёғмой” АЖ: ахборотларни махфий ахборотлар, тижорат сирлари ва акциялар

нархининг узгаришига таъсир этиши мумкин булган бошка маълумотлар тоифасига киритишнинг аник мезонларини белгилайди;

ошкор этилиши шарт булган ахборотларнинг “Андижонёғмой”АЖ сайти ва конун хужжатларида назарда тутилган бошка манбаларда инглиз, рус ва акциядор хамда бошка манфаатдор томонларга, шу жумладан, хорижий инвесторларга кулай булган бошка тилларга таржимаси билан биргаликда эълон килинишини таъминлайди;

акциядорларнинг умумий йигилишида. ижроия органининг мукофот ва компенсациялари микдорини ошкор этади;

“Андижонёғмой”АЖ сайтида ижроия органи ва унинг фаолияти самарадорлиги бахоси, акциядорлик капитали таркиби (20 фоиздан зиёд акцияга эга акциядорлари) тугрисидаги маълумотларни эълон килади;

таксимлашга таклиф этилаётган соф фойда, дивидендлар микдорининг асосланиши, уларнинг “Андижонёғмой” АЖ дивиденд сиёсатига мувофикдигининг бахоланиши, шунингдек, зарурат тугилганда соф фойданинг муайян кисмини “Андижонёғмой”АЖни ривожлантириш эхтиёжларига йуналтиришнинг тушунтирилиши ва иктисодий асосланишини эълон килади;

акциядорлар талабига кура имкон кадар киска муддат ичида акциядорлар ва инвесторларга зарур булган муайян (махфий ва тижорат сири булган ахборотлардан ташкари) ахборотларни такдим этади.

  1. Уз фаолиятининг очиклигини таъминлаш максадида “Андижонёғмой” АЖ кузатув кенгаши уз ичига куйидагиларни олган “Ахборот сиёсати тугрисида низом”ни тасдиклайди:

АЖ томонидан очик ахборотларни ошкор килиш максад ва принциплари;

сайтда ошкор этилиши шарт булган ахборотлар руйхати, уларни ошкор этиш муддати, тартиби ва шакли, шу жумладан, улар ошкор этиладиган ахборот каналлари;

АЖ тугрисидаги ошкор этилиши шарт булган ахборотларни эълон килиш буйича ижроия органининг мажбуриятлари;

бошкарув органи аъзолари, мансабдор шахслар, АЖ ишчиларининг акциядорлар ва инвесторлар, бошка манфаатдор шахслар, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари билан ахборот алмашинув тартиби;

АЖнинг ахборот сиёсатига амал килишини назорат килиш буйича чора-тадбирлар.

  1. “Ахборот сиёсати тугрисида низом” АЖ бошкарув ва назорат органлари хамда ходимлари томонидан риоя этилиши мажбурий булган хужжат хисобланади.
  • САМАРАЛИ ИЧКИ НАЗОРАТ МЕХАНИЗМЛАРИНИ ЖОРИЙ КИЛИШ
  1. Самарали ички назорат механизмларини жорий килиш максадида

АЖ:

кузатув кенгаши тугрисидаги низомда унинг таркибига мустакил аъзоларни киритиш талабларини акс эттиради;

кузатув кенгашига хомийлик (хайрия) ёки бегараз ёрдам курсатиш (олиш) тартиби ва шартларини белгилаш хамда бу борада карор кабул килиш хукукини факат акциядорларнинг умумий йигилиши ва конун хужжатларида белгиланган доирада, бу хакда барча акциядорлар учун маълумотларни ошкор этган тарзда беради;

акциядорлар умумий йигилиши карорига асосан, хар йили мустакил профессионал ташкилотлар – маслахатчиларни жалб килган холда бизнес-жараёнлар ва лойихаларнинг АЖ ривожланиш максадларига мувофикдиги юзасидан тахлил утказади;

АЖ самарали ички назорат тизимини жорий килишнинг асосий максадини барча акциядорлар, шу жумладан, миноритар акциядорларнинг хукук ва конуний манфаатларини таъминлашни белгилайди;

ижроия органининг аффилланган шахслар билан ва йирик битимларни мустакил амалга ошириши учун АЖнинг жорий хужалик фаолияти билан боглик битимларни аниклаш масаласини акциядорларнинг умумий йигилишида мухокама килинишини таъминлайди;

АЖнинг ички аудит хизматига ички назоратни, шу жумладан, 50 фоиздан зиёд улуши АЖга тегишли булган юридик шахслар билан утказилган операциялар устидан назоратни амалга ошириш ваколатини беради;

АЖ таркибига кирувчи ташкилотларнинг бошкарув органлари йигилишларида узининг вакилларини АЖ номидан овоз бериш тартибини белгилайди;

АЖ умумий йигилишида иштирок этувчи шахсга шундай шахс хисобидан узи тулдирган бюллетень нусхасини олиш имконини беради;

АЖ ижро органидан мунтазам равишда жамият таркибига кирувчи корхоналар фаолияти юзасидан уларнинг тасдикланган бизнес-режасига мувофик, бажарилган ишлар ва эришилган курсаткичлар тугрисида хисобот талаб килади;

АЖ ички назорат органи (тафтиш комиссияси ва ички аудит хизмати)нинг кузатув кенгаши, акциядорлар умумий йигилиши, миноритар акциядорлар кумитаси (агар мавжуд булса) ва акциядорлар билан узаро хамкорлиги тартибини ишлаб чикади ва тасдиклайди.

  1. АЖда самарали ички назорат тизимини жорий килиш учун акциядорларнинг умумий йигилиши “Ички назорат тугрисидаги низом”ни тасдиклайди. У куйидагилардан иборат булади:

АЖнинг ички назорат органи таркибига хамда унинг аъзолари малакасига талаблар;

ички назорат тизими тугрисидаги хисобот таркиби ва уни шакллантириш регламенти;

АЖ ички назорат органи тизими самарадорлигини бахолаш учун мустакил профессионал ташкилотлар – маслахатчиларни жалб килиш тартиби;

Ички назорат органи ишини мониторинг килиш механизмлари тавсифи, унинг аъзоларига туланадиган компенсация ва мукофот пулларини хисоблаш тартиби.

  1. “Ички назорат тугрисидаги низом” АЖ ходимлари, бошкарув ва назорат органи аъзолари учун риоя этилиши мажбурий булган хужжат хисобланади.
  2. АЖ “Кузатув кенгаши тугрисидаги низом” талабларига мувофик, кузатув кенгаши таркибига биттадан кам булмаган (аммо уставда кузда тутилган кузатув кенгаши аъзолари сонининг 15 фоизидан кам булмаган) мустакил аъзо киритади.
  3. Куйидагилар АЖ кузатув кенгашининг мустакил аъзоси булиши мумкин:
  • сунгги беш йил мобайнида АЖ, унинг шуъба ва аффилланган корхоналарида ишламаган шахслар;
  • АЖ, унинг шуъба ва аффилланган корхоналари акциядори булмаган шахслар;
  • АЖ, унинг шуъба ва аффилланган корхоналари билан конун хужжатларида белгиланган энг кам иш хакининг беш минг баравари микдоридан юкори суммага тегишли шартномага эга булган йирик мижозлари ёки мол етказиб берувчилари билан боглик булмаган шахслар;
  • АЖ, унинг шуъба ва аффилланган корхоналари билан хизмат курсатиш юзасидан шартномага эга булмаган шахслар;
  • АЖ, унинг шуъба ва аффилланган корхоналари рахбарлари булган ёки сунгги беш йил мобайнида шундай лавозимларда ишлаган шахснинг оила аъзоси булмаган шахслар;
  • АЖни назорат килувчи шахс (ёки АЖ устидан жамоа тарзида назорат олиб борувчи гурух ва/ёки ташкилот аъзоси) булмаган шахслар;
  • АЖ билан фукаролик-хукукий шартнома оркали боглик булмаган ва АЖнинг сохаси буйича юкори турувчи ташкилоти (компания) ёки йирик акциядорининг ходими булмаган шахслар.

 

  1. АКЦИЯДОРЛАРНИНГ ХУКУК ВА КОНУНИЙ МАНФААТЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИЛИШИНИ ТАЪМИНЛАШ
  2. Акциядорларнинг хукук ва конуний манфаатларини амалга оширилишини таъминлаш учун АЖ бошкарув ва назорат органлари:

АЖ сайтида ёзма ва электрон суровларни, шу жумладан, акциядорлар уз алока маълумотлари ва банк реквизитларининг узгариши тугрисидаги маълумотларни юбориши учун манзил курсатган холда акциядорларга АЖ билан богланишни енгиллаштиради;

акциядорларнинг умумий йигилишида шахсан иштирок эта олмайдиган акциядорлар учун электрон почта оркали (электрон ракамли имзо билан тасдикланган холда), шунингдек, уз ваколатини вакилга бериш йули билан овоз бериш ёки умумий йигилишни видеоконференц-алока тарзида утказиш имонияти ва шароитини яратади;

АЖнинг дивидендларни хисоблашнинг шаффоф механизмини очиб берувчи дивиденд сиёсати тугрисидаги низомини ишлаб чикади;

акциядорларнинг умумий йигилиши тугрисидаги низомда умумий йигилиш утказилгунга кадар акциядорларга кун тартиби, шу жумладан, кузатув кенгашининг умумий йигилиш кун тартибидаги масала буйича позицияси юзасидан зарур маълумотларни такдим этишни назарда тутади;

санок комиссиясига амалий кумак курсатиш ёки унинг функциясини бажариш учун мустакил экспертларни жалб этиши мумкин (масалан, инвестиция маслахатчиси ёки кимматли когозлар бозорининг бошка профессионал иштирокчиси);

акциядорлар ва инвесторлар билан узаро хамкорлик учун масъул ходим ёки булинмани белгилайди;

уставда АЖнинг 1 фоиздан кам булмаган оддий акциялари эгаларига кузатув кенгаши мажлисини чакиришни талаб килиш ва кун тартиби, фойдани таксимлаш, бошкарув ва назорат органи аъзолигига уларнинг номзодини (умумий йигилиш утказилгунга кадар алмаштириш имконияти билан) курсатиш юзасидан таклиф киритиш хукукини такдим этади;

АЖнинг алохида ички хужжатида акциядорлар, шу жумладан, миноритар акциядорлар учун овоз беришда уларнинг биргаликдаги позициясини шакллантириш учун акциядорлик битимини тузиш имконини назарда тутади;

АЖ маблаглари хисобидан миноритар акциядорлик кумитасини таъминлаш харажатини коплайди (миноритар акциядорлик кумитаси тузилган такдирда);

уставда миноритар акциядор хужжатларни асоссиз равишда талаб килиш ва махфий ахборотлар, тижорат сирларини куллаш йули билан АЖ бошкарув органи фаолиятига тускинлик килмаслигини назарда тутади;

уставда кушимча акциялар чикарилган холатда акциядорлар устав капиталидаги улушига пропорционал равишда имтиёзли сотиб олиш хукуки назарда тутилади;

барча акциядорларга, уларнинг улуши, даромад даражаси, жинси, ирки, дини, миллати, тили, ижтимоий келиб чикиши, шахсий ва ижтимоий мавкеидан катъи назар бир хил муносабатни таъминлайди;

уставда акциядорларнинг йиллик умумий йигилиши кун тартиби учун таклифларни такдим этишнинг кечрок муддатини кузда тутади;

ижроия органи, кузатув кенгаши ва тафтиш комиссияси аъзолари, шунингдек, аудиторлик ташкилоти вакилининг акциядорларнинг йиллик умумий йигилишида иштирок этишини таъминлайди;

кузатув кенгаши тугрисидаги низомда кузатув кенгаши аъзоси вазифасини бажаришдан озод этилиши шартларини, АЖ кузатув кенгаши раисининг йигилишни ташкил этиш ва утказиш билан боглик фаолияти тартиби ва функциясини назарда тутади;

АЖ акциядорларининг хукук ва конуний манфаатларини амалга оширилишини таъминлашга йуналтирилган бошка зарур чора-тадбирларни амалга оширади.

  1. АЖ акциядорларининг хукук ва конуний манфаатларини амалга оширилишини таъминлаш учун АЖ юкорида кайд этилган тавсияларни акс эттирувчи зарур ички хужжатларни кабул килади.
  2. УЗОК МУДДАТЛИ ИСТИКБОЛГА МУЛЖАЛЛАНГАН РИВОЖЛАНИШ СТРАТЕГИЯСИ ВА ВАЗИФАЛАРНИ БЕЛГИЛАШ
  3. Узок муддатли истикболга оид ривожланиш стратегияси ва вазифаларни белгилаш учун АЖ бошкарув органи:

АЖнинг стратегик максади сифатида акциялар нархининг усишига олиб келувчи молиявий баркарорликни таъминлаш, мехнат унумдорлиги ва махсулот ракобатдошлигини ошириш, ишлаб чикариш, энергия самарадорлиги ва экспорт курсаткичларининг усиши, ишлаб чикариш кувватларини модернизация килиш, техник ва технологик янгилашни амалга оширишни белгилайди;

акциядорларнинг умумий йигилишида тармок хусусиятининг узига хослиги, ракобат мухити тахлили, экспортга йуналтирилганлик ва тегишли соха, тармок ва худудни ривожлантириш буйича тасдикланган давлат дастурларидан келиб чиккан холда АЖнинг 5 йилдан ортик булган давр учун узок муддатли ривожланиш стратегиясини ишлаб чикади ва тасдиклайди;

хорижий тажрибада муваффакиятли синовдан утган бошкарув услублари, шу жумладан, SWOT, GAP тахлил ва бошка ёндашувлар, махсус дастурий махсулотлар ва бошкаларни кенг куллайди;

акциядорларнинг умумий йигилиши томонидан тасдикланган узок муддатли стратегия асосида киска муддатли (йиллик) ва урта муддатли                  (5 йилгача булган давр учун) бизнес-режалар ишлаб чикади хамда акциядорларнинг умумий йигилиши ёки кузатув кенгашига тасдиклаш (маъкуллаш) учун киритади;

АЖда кабул килинган хар бир ривожланиш режаси буйича белгиланган максадларга эришиш мониторингини амалга ошириш учун зарур булган сон ва сифат мезонларини жорий этади.

  1. Кузатув кенгаши ижроия органи, АЖ ички назорат органи, АЖда ташкил этилган коллегиал органлар фаолиятини мувофиклаштиради, зарур булганда, АЖ ривожланиш режасини ишлаб чикишни ташкил этиш ва унда белгиланган максадларга эришиш мониторинги учун экспертларни жалб этади.
  2. АЖ мажбурий равишда акциядорлари таркибига (конун хужжатлари белгиланган холатлардан ташкари) АЖни бошкариш, ракобатдош махсулот ишлаб чикариш ва уни ташки бозорга экспорт килишда иштирок этувчи стратегик хорижий инвесторларни жалб килади.

 

  1. ИЖРОИЯ ОРГАНИНИНГ АКЦИЯДОРЛАР ВА ИНВЕСТОРЛАР БИЛАН УЗАРО САМАРАЛИ ХДМКОРЛИГИНИНГ МЕХАНИЗМЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ
  2. Ижроия органининг акциядорлар ва инвесторлар билан узаро хамкорлигининг самарали механизмини жорий этиш учун АЖ бошкарув органлари:

АЖ акциядорлари, бошкарув ва назорат органи аъзолари уртасида узаро ишонч, хурмат, хисобдорлик ва назорат тамойиллари асосидаги хамкорликни таъминлайди;

АЖ мансабдор шахслари томонидан уз вазифаларини профессионал асосда амалга ошириш, конун хужжатлари, АЖ устави ва бошкарув органи карорларидан келиб чикувчи барча мажбуриятларни виждонан ва окилона бажариши тугрисидаги талабларни жорий этади;

кузатув кенгаши аъзолиги учун номзодларга малака талаблари, шу жумладан, устав капиталида давлат улуши булган АЖда Корпоратив бошкарув илмий-таълим маркази томонидан берилган корпоратив бошкарувчи малака аттестати мавжудлиги талабларини белгилайди (конун хужжатларида назарда тутилган холатлардан ташкари);

АЖ кузатув кенгаши кошида кузатув кенгаши, ижроия органлари аъзолари, АЖ ходимлари ва жалб этилган экспертлар (тегишли соха мутахассислари, соха олий таълим муассасалари укитувчилари ва бошкалар)дан иборат тегишли масалалар, шу жумладан, низоли вазиятларни аниклаш ва хал этиш буйича кумиталар (ишчи гурухлари) ташкил этади;

кузатув кенгаши йигилишларини суров утказиш йули билан, шунингдек, видеоконференц-алока режимида утказиш холатлари ва тартибини белгилайди;

акциядорлар умумий йигилиши раиси ваколатига акциядорлар умумий йигилишининг аудио-видео ёзуви ва интернет тармогидаги трансляциясига рухсат бериш масаласини киритади;

кузатув кенгаши, акциядорларнинг умумий йигилиши, АЖ устави ва ривожланиш режаси томонидан куйилган вазифаларнинг сузсиз бажарилиши учун ижроия органи ваколатига кирувчи масалаларни у томонидан мустакил хал этиш талабини жорий этади;

АЖ мансабдор шахсларининг малакасини укув курслари, семинарлар ва бошка тадбирларда иштирок этиш оркали оширади;

АЖ фаолиятида корпоратив конунчилик талабларига риоя этилишини назорат килишга масъул булган ва кузатув кенгашига хисобот берувчи корпоратив маслахатчи лавозимини жорий этади;

АЖ бизнес хатарлари ва ижроия органлари жавобгарлигини сугурталайди;

кузатув кенгаши аъзоларининг мукофот пули микдорини АЖ молиявий натижалари ва корпоратив бошкарув тизимининг мустакил бахоланиши натижалари билан боглайди;

акциядорларнинг умумий йигилишида хисобот берувчи АЖ бошкарув ва назорат органлари маърузалари (хисоботлари) шакли ва мазмунига булган талабларни, акциядорлар умумий йигилиши давомийлигини белгилайди;

акциядорлар вакили сифатида иштирок этувчи ижроия органи вакилларининг ижроия органига аъзолар сайлаш масаласида овоз бериш хукукини чеклаши мумкин;

уставда одатда АЖ навбатдаги акциядорларнинг умумий йигилишини утказиш санасини назарда тутади.

  1. Ижроия органининг акциядорлар ва инвесторлар билан узаро самарали хамкорлиги механизмларини жорий этиш учун АЖ юкорида кайд килинган тавсияларни акс эттирувчи зарур ички хужжатларни кабул килади.
  • МАНФААТЛАР КАРАМА-КАРШИЛИГИ
  1. Манфаатлар карама-каршилиги билан боглик вазиятлар юзага келишининг олдини олиш ва низоли вазиятларни бартараф этиш учун АЖ уз ичига куйидагиларни олувчи манфаатлар карама-каршилиги вактида харакат килиш тартиби тугрисидаги низомни ишлаб чикади:

АЖ мансабдор шахсларининг АЖ манфаатини кузлаб фаолият юритиш мажбурияти;

АЖ мансабдор шахслари томонидан харакат ва битим амалга оширилганда ёки улар томонидан ахборот ошкор килинганда манфаатлар карама-каршилигига олиб келиши мумкин булган вазиятларни аниклаш;

АЖ мансабдор шахсларининг кузатув кенгашини манфаатлар карама-каршилиги юзага келиши тугрисида хабардор килиш мажбурияти;

кузатув кенгашининг рухсатисиз АЖ мансабдор шахсларининг бошка юридик шахсларнинг бошкарув ва назорат органларида иштирок этишини такиклаш;

АЖ мансабдор шахслари томонидан харакат ва битим амалга оширилганда ёки улар томонидан ахборот ошкор килинганда манфаатлар карама-каршилигига олиб келиши мумкин булган вазиятларнинг олдини олиш;

манфаатлар карама-каршилиги билан боглик низоли вазиятларни хал этишнинг, шу жумладан, уларни хал этиш учун манфаатдор булмаган учинчи шахсни тайинлаш ёки манфаатлар карама-каршилигини хал килиш буйича ваколатни кузатув кенгашининг мустакил аъзоси (аъзолари)га юклашнинг батафсил регламенти.

  1. Манфаатлар карама-каршилиги вактида харакат килиш тартиби тугрисидаги низом акциядорларнинг умумий йигилиши томонидан тасдикланади.
  • НАМУНАВИЙ ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАНИ ЖОРИЙ ЭТИШ
  1. Намунавий ташкилий тузилмани жорий этиш учун АЖда:

Узбекистон Республикаси Президентининг “Акциядорлик

жамиятларида замонавий корпоратив бошкарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тугрисида”ги 2015 йил 24 апрелдаги ПФ-4720-сон Фармонида тасдикланган намунавий ташкилий тузилмага мувофиклик таъминланади;

ташкилий тузилмани ишлаб чикиш ва жорий этишда АЖ фаолиятининг микёси, тармок хусусияти ва йуналиши хисобга олинади;

АЖнинг амалдаги ташкилий тузилмаси конун хужжатларида белгиланган намунавий ташкилий тузилмага мувофиклигининг мунтазам бахоланиши ташкил этилади;

АЖнинг бошкарув лавозимларига хорижий менежерлар номзодларининг иштирок этишига имкон яратилган холда хар йили танловлар утказилади;

рахбар лавозимларга танловлар регламенти тасдикланиб, унда танлов эълон килиш, танловнинг объектив мезонлари уларнинг якуни буйича янгича фикрловчи, замонавий талабларга жавоб берувчи юкори малакага эга булган, шунингдек, хорижий менежерларни танлаб олиш жараёнлари баён этилади.

  1. Кузатув кенгаши ташкилий тузилмани ишлаб чикиш, жорий этиш ва мунтазам бахоланиши буйича ишларнинг конунчиликда белгиланган талабларга мувофик тарзда амалга оширилишини мувофиклаштиришни таъминлайди.
  2. АХБОРОТЛАРНИ АУДИТ ВА МОЛИЯВИЙ ХИСОБОТЛАРНИНГ ХАЛКАРО СТАНДАРТЛАРИ АСОСИДА ЭЪЛОН КИЛИШ
  3. Ахборотларни аудит ва молиявий хисоботларнинг халкаро стандартлари асосида эълон килиш учун АЖда:

кузатув кенгаши йиллик молиявий хисоботларни Халкаро молиявий хисобот стандартларига (кейинги матнларда ХМХС деб юритилади) мувофик тарзда эълон килишга утиш буйича амалга ошириладиган ишларни мувофиклаштиради;

АЖнинг йиллик молиявий хисоботларни ХМХСга мувофик тарзда эълон килишга утиш масалалари буйича тафтиш комиссияси, ички аудит хизмати, кузатув кенгаши аъзолари, АЖнинг масъул мансабдор шахслари ва жалб этилган экспертлар (зарур холларда)дан иборат ишчи гурухи тузилади;

йиллик молиявий хисоботларни ХМХСга ва аудитнинг халкаро стандартлари асосида эълон килишга утишда малакали хизмат курсатиш учун аудиторлик ёки консалтинг ташкилоти жалб этилади;

аудиторлик ташкилоти билан хамкорликда АЖнинг йиллик молиявий хисоботларни ХМХСга ва аудитнинг халкаро стандартлари асосида эълон килишга утишнинг боскичли алгоритми (тадбирлар режаси) ишлаб чикилади ва кузатув кенгашининг йигилишида. тасдикланади;

аудит утказиш ва молиявий хисоботларни тузишга жалб этилган АЖ ходимлари ХМХС ва аудитнинг халкаро стандартлари буйича укув курсларида укитилади;

АЖнинг йиллик молиявий хисоботларни ХМХСга ва аудитнинг халкаро стандартларига мувофик тарзда эълон килишга утиш буйича тегишли режада кузда тутилган чора-тадбирлар амалга оширилади;

АЖнинг йиллик молиявий хисоботлари ХМХСга ва аудитнинг халкаро стандартларига мувофик тарзда конун хужжатларида белгиланган муддатларда эълон килинади.

  1. КОДЕКС ТАВСИЯЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ МОНИТОРИНГИ
  2. Кодекс тавсияларини жорий этиш мониторингини амалга ошириш учун АЖ корпоратив бошкарув тизимини бахолашни утказади, бу ишни амалга ошириш учун мустакил ташкилотни жалб килиш тавсия этилади.
  3. АЖда корпоратив бошкарув тизимини мустакил бахолаш йилига камида бир марта утказилади.
  4. АЖда корпоратив бошкарув тизимини мустакил бахолаш АЖга мулкий муносабат оркали боглик булмаган ташкилот билан тегишли шартнома асосида амалга оширилади.
  5. АЖда корпоратив бошкарув тизимини мустакил бахолашни куйидаги ташкилотлар утказиши мумкин:

фонд биржаси;

кимматли когозлар бозорининг профессионал иштирокчилари;

штатида тегишли корпоратив бошкарувчи ёки кимматли когозлар бозори мутахассиси аттестати булган аудиторлик ташкилотлари;

аккредитациядан утган рейтинг агентликлари;

Корпоратив бошкарув илмий-таълим маркази;

Хусусийлаштириш, ракобатни ва корпоратив бошкарувни ривожлантириш муаммолари тадкикотлари маркази.

  1. Корпоратив бошкарув тизимини бахолашни утказиш учун мустакил ташкилотни танлаш АЖ кузатув кенгашининг карори буйича танлов асосида утказилади.
  2. АЖда корпоратив бошкарув тизимини мустакил бахолаш Узбекистон Республикаси Давлат ракобат кумитаси ва Корпоратив бошкарув илмий-таълим маркази томонидан тасдикланадиган саволнома асосида утказилади.
  3. АЖда утказилган корпоратив бошкарув тизимини мустакил бахолаш натижалари АЖ сайтида шундай бахолашни утказган ташкилот хулосаси билан биргаликда эълон килинади.
  4. Давлат номидан акциядор сифатида иштирок этувчи давлат ва хужалик бошкаруви органлари, жойлардаги махаллий давлат хокимликлари ва бошка давлат ташкилотлари:

АЖда корпоратив бошкарув тизимини мустакил бахолашни утказиш учун уз маблаги хисобидан мустакил ташкилотни жалб килиш хукукига эга;

АЖда утказилган корпоратив бошкарув тизимини мустакил бахолаш натижаларини АЖ бошкарув органида улар номидан иштирок этаётган шахсларни мукофотлаш микдорини аниклаш учун куллайди.

  1. ЯКУНИЙ КОИДАЛАР
  2. Кодекс тавсияларига риоя килмаслик давлат органлари томонидан чора кулланишга олиб келмайди.
  3. Акциядорларнинг умумий йигилиши АЖ мансабдор шахсларига Кодекс тавсияларига риоя этмаганлик ёки Кодексда назарда тутилган ахборотларни ошкор этмаганлик учун жавобгарлик чорасини урнатишга хакли.
  4. АЖда Кодекс тавсияларини жорий этиш юзасидан назорат килишни кузатув кенгаши амалга оширади.

 

Акциядорлик жамиятларига Корпоратив бошкарув кодексини тайёрлаш ва жорий этиш буйича

ТАВСИЯ ЭТИЛАДИГАН ЧОРА-ТАДБИРЛАР

Боскичлар             Субъектлар                            Тадбирлар                                Бажариш

муддатлари

1-боскич

Тайёргарлик

АЖ ижроия органи 1. Корпоратив бошкарув кодексини жорий этишга тайёргарлик куриш буйича ишчи гурухини ташкил этиш. Корпоратив бошкарув кодексини кабул килгандан кейин бир ой мобайнида
АЖ ижроия органи 2. Ички хужжатларни кабул килиш юзасидан кузатув кенгаши куриб чикиши учун таклифларни ишлаб чикиш ва киритиш. Ишчи гурухи ташкил этилгандан сунг икки ой мобайнида
АЖ кузатув кенгаши 3. Ишлаб чикилган ички хужжатларнинг кузатув кенгаши томонидан маъкулланиши. Материалларнинг кузатув кенгашига такдим этилган санасидан бошлаб бир ой мобайнида

 

2-боскич Жорий этиш АЖ кузатув кенгаши 1. Акциядорларнинг умумий йигилишига корпоратив бошкарув кодекси тавсияларига риоя килиш масаласини киритиш ва хабар бериш шаклини тасдиклаш Кузатув кенгаши томонидан маъкуллангандан кейин бир ой мобайнида
АЖ кузатув кенгаши 2. Корпоратив бошкарув кодекси тавсияларига риоя килиш ва хабар бериш шаклини тасдиклаш тугрисидаги карорнинг акциядорлар умумий йигилиши томонидан тасдикланиши. Кузатув кенгаши томонидан чакирилган акциядорларнинг тегишли умумий йигилишида
АЖ ижроия органи 3. Акциядорларнинг умумий йигилиши томонидан тасдикланган АЖда Корпоратив бошкарув кодекси тавсияларига риоя килиш тугрисидаги хабарни эълон килиш. Акциядорларнинг умумий йигилишида тасдиклангандан кейин 10 кун муддат ичида

 

 

3-боскич

Мониторинг

АЖ ижроия органи 1. АЖда корпоратив бошкарув тизимини бахолашни утказиш учун мустакил ташкилотни танлаш учун конкурс утказиш. корпоратив бошкарув тизимини бахолашни утказишдан бир ой аввал
Мустакил ташкилот 2. АЖда корпоратив бошкарув тизимини мустакил бахолашни утказиш ва уларнинг натижаларини кузатув кенгашига такдим этиш Бир йилда камида бир марта
АЖ кузатув кенгаши 3. АЖда утказилган корпоратив бошкарув тизимини мустакил бахолаш натижаларини АЖ кузатув кенгаши йигилишида куриб чикиш. Кузатув кенгашининг йил якунлари буйича утказиладиган йигилишида
АЖ ижроия органи 4. АЖда утказилган корпоратив бошкарув тизимини мустакил бахолаш натижаларида аникланган камчиликларни бартараф килиш буйича чоралар куриш. Кузатув кенгаши карорида белгиланган муддатларда
АЖ кузатув кенгаши 5. АЖда утказилган корпоратив бошкарув тизимини мустакил бахолаш натижаларини АЖ акциядорларининг йиллик умумий йигилишида куриб чикиш. Қонунчиликда

белгиланган

муддатларда

 

 

 

“Андижонёғмой” Акциядорлик жамияти томонидан Корпоратив бошкарув кодекси

тавсияларини уз фаолиятига кабул килганлиги турисида

ХАБАР БЕРИШ ШАКЛИ

(Андижонёғмой” акциядорлик жамияти)

“Андижонёғмой ” АЖ шуни маълум киладики, акциядорлар умумий

йиғилишининг “ 30 ” июнь  2016  йилдаги  №1 – сонли карори  билан  жамият томонидан  “ 1 ” июль 2016  йилдан  бошлаб Акциядорлик  жамиятлари  фао-лиятининг  самарадорлигини  ошириш   ва  корпоратив  бошкарув   тизимини такомиллаштириш комиссияси йиғилишининг “ 31 декабр ” 2015__ йил  № 9-сонли баённомаси билан тасдикланган

Корпоратив бошкарув кодексига риоя килиш мажбурияти кабул килинди.

(Акциядорлар умумий йигилиши карорига асосан кушимча маълумот)

МАЪЛУМОТ

Барча акциядорлик жамиятларида Корпоратив бошкарув кодексининг коидалари ва тамойиллари устидан назорат Узбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 31 мартдаги ПК-2327-сон карори билан ташкил этилган Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошкарув тизимини такомиллаштириш комиссияси томонидан йил давомида амалга оширилади хамда акциядорлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини бахолаш буйича комплекс тахлил ва аник таклифлар хар бир молиявий йил якунлари юзасидан Вазирлар Махкамаси йигилишлари мухокамасига киритилади.

Бизнинг манзил

  • Телефон : 223-11-83
  • Ишонч телефони : 223-11-83
  • Канцелярия : 223-11-83
  • Факс : 223-10-33
  • E-mail: andyogmoy@inbox.ru
  • Манзил : Андижон Вилояти Андижон шахри А.Фитрат кучаси № 14

ЯНГИЛИКЛАРГА ОБУНА