Мухим Фактлар 2016 йил

  1.      ЭМИТЕНТНИНГ ЮҚОРИ БОШҚАРУВ ОРГАНИ ТОМОНИДАН ҚАБУЛ        ҚИЛИНГАН ҚАРОРЛАР

    1. ЭМИТЕНТ НОМИ
    Тўлиқ: “Andijonyog’moy” aksiyadorlik jamiyati
    Қисқартирилган: “Andijonyog’moy” AJ
    Биржа тикери номи: Маълумот йўқ
    2. БОҒЛАНИШ
    Жойлашган ери: Андижан вилояти,  Андижан шахри, А.Фитрат кўчаси, 14 уй.
    Почта манзили: Андижан вилояти,  Андижан шахри, А.Фитрат кўчаси, 14 уй.
    Электрон почта манзили: andyogmoy@inbox.ru
    Расмий веб-сайт: www.andijanyogmoy.uz
    3. МУҲИМ ФАКТ ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ
    Муҳим факт рақами: 6
    Муҳим факт номи: Эмитентнинг юқори бошқарув органи томонидан қабул қилинган қарорлар
    Умумий йиғилиш тури: Йиллик
    Умумий йиғилишни ўтказиш санаси: 16.06.2017
    Умумий йиғилишнинг баённомаси тузилган сана: 26.06.2017
    Умумий йиғилишни ўтказишн жойи: Андижон шахар Фитрат кучаси 14 уй
    Умумий йиғилиш кворуми: 93.47
    Овозга қўйилган масалалар Овоз бериш натижаси
    рози қарши бетараф
    % Миқдори (Дона) % Миқдори (Дона) % Миқдори (Дона)
    1 Жамият Кузатув кенгашининг 2016-йил иш фаолияти юзасидан хисоботи. 100.0 380899 0 0 0 0
    2 Жамият бош директорининг 2016-йил молия-хўжалик фаолияти якунлари ва “Бизнес-режа” кўрсаткичларининг бажарилиши юзасидан хисоботи. 100.0 380899 0 0 0 0
    3 Жамиятнинг 2016-йил молия-хўжалик фаолияти якунлари бўйича тафтиш комиссияси хулосасини тасдиқлаш. 100.0 380899 0 0 0 0
    4 Жамиятнинг 2016-йил молия-хўжалик фаолияти якунлари бўйича ташқи аудит хулосасини тасдиқлаш 100.0 380899 0 0 0 0
    5 Жамиятнинг 2016-йил якуни буйича бухгалтерия баланси ва молиявий натижалар хисоботини тасдиклаш 100.0 380899 0 0 0 0
    6 Жамиятнинг 2016-йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш хақида 100.0 380899 0 0 0 0
    7 Жамият Кузатув кенгаши таркибини қайта сайлаш 100.0 380899 0 0 0 0
    8 Жамият ижро органи аъзоларини қайта сайлаш 100.0 380899 0 0 0 0
    9 Жамият Тафтиш комиссияси таркибини қайта сайлаш 100.0 380899 0 0 0 0
    10 Жамиятнинг 2017- йил учун тузилган “Бизнес-режа”сини тасдиқлаш 100.0 380899 0 0 0 0
    11 Жамият Бош директори билан тузилган мехнат шартномасини бир йил муддатга узайтириш 100.0 380899 0 0 0 0
    12 2017-йил учун жамият аудиторлик ташкилотини танлаш ва унинг хизмат хақи чегарасини белгилаш 99.98 380281 0.02 618 0 0
    13 Жамиятнинг 2017-2021 йилларга мужалланган ривожланиш стратегияси тасдиқлаш 100.0 380899 0 0 0 0
    14 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.04.2015 йилдаги ПФ-4720-сонли фармон ижросини таъминлаш мақсадида жамиятда самарали корпоратив бошқарув тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари режасини хамда Жамият Уставига ва ички корпоратив низомларини амаладги қонунчилик талабларига қўшимча равишда мос келтириш ва тасдиқлаш хақида 100.0 380899 0 0 0 0
    15 2016-йил молия-хўжалик фаолияти якунлари бўйича жамият кузатув кенгаши, бошқарув хайъати, коорпоратив маслахадчи вазифасини бажарувчига ва саноқ комиссияси аъзоларини тақдирлаш тўғрисида 100.0 380899 0 0 0 0
    16 2017-йилда корхонани катта таъмирлаш мақсадида, эхтиёт қисмлар, ёқилғи мойлаш материаллари ва бошқа зарурий матералларни олиш хамда таъмирлаш ишларини белгиланган муддатларда олиб бориш мақсадида смета харажатларини тасдиқлаш 100.0 380899 0 0 0 0
    17 Жамият акциядорларнинг 2007-2012 йиллар учун хисобланган, лекин талаб қилиб олинмаган дивидендларни жамият фойдасига олиш масаласи тўғрисида 100.0 380899 0 0 0 0
    Умумий йиғилиш томонидан қабул қилинган қарорнинг тўлиқ шакли
    1 Жамият Кузатув кенгашининг 2016 йил иш фаолияти юзасидан хисоботи коникарли бахолансин ва тасдиклансин .
    2 Жамият бош директор А.А.Хусановнинг 2016-йил молия-хўжалик фаолияти якунлари ва “Бизнес-режа” кўрсаткичларининг бажарилиши юзасидан хисоботи қониқарли баҳо-лансин ва тасдиклансин
    3 “Андижонёғмой” АЖнинг 2016-йил молия-хўжалик фаолияти якунлари бўйича тафтиш комиссиясининг хулосаси тасдиқлансин. Корхонада 2017 йил давомида иш жойларини кенгайтириш, сотиб олинаётган махсулотларни таннархларини солиштириш, тежамкорликка эътибор бериш бўйича бошкарув хайатига ўз таклиф-мулохазаларини тақдим этиш вазифаси юклатилсин
    4 “Андижонёғмой” АЖнинг 2016-йил молия-хўжалик фаолияти якунлари бўйича “ERKIN AUDIT ХХI” МЧЖ ташки аудиторлик жамиятининг хулосаси тасдиклансин.
    5 “Андижонёғмой” АЖнинг 2016-йил якуни бўйича бухалтерия баланси хамда молиявий натижалар хисоботи тасдиқлансин.
    6 Жамиятнинг 2016-йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича олган 2 047 715 000 сўм соф фойдаси тасдиклансин ва қуйидагича таксимлансин: • 5,0 фоиз ёки 102 385 750 сўми жамият захира фондига, • 5,0 фоиз ёки 102 385 750 сўм Кузатув кенгашига,Бошқарув хаъйати аъзоларига, Тафтиш комиссияси аъзоларига, Акциядорлар билан корпоратив алоқалар хизмати бўлими операторига, Саноқ комиссияси аъзоларини тақдирлаш учун, • 10,17 фоизи ёки 208 322 500 сўм акциядорларга дивиденд учун ажратиш ва хар бир дона имтиёзли ва оддий акцияларга 500 сўмдан дивиденд беришга (жами акциялар сони 416 645 дона) • 79,83 фоизи ёки 1 634 621 000 сўми PL-480 (1999,2001) дастури бўйича олинган соя донидан бўлган қарздорликни тўлашда юзага келадиган валюта салбий курс фарқларини сўндиришга ажратилсин.
    7 “Андижонёғмой” акциядорлик жамияти кузатув кенгаши аъзолари таркибига кўп овоз олган қуйидаги номзодлар сайлансин. 1. О.О.Зуфаров – ёқлаб – 425535 дона овоз 2. И.Қ.Собиров – ёқлаб – 425745 дона овоз 3. А.А.Асроров – ёқлаб – 425853 дона овоз 4. И.Д.Соипов – ёқлаб – 425770 дона овоз 5. Х.Л.Турдиев – ёқлаб – 320929 дона овоз 6. Д.Т.Марупов – ёқлаб – 320793 дона овоз 7. Х.П.Қосимов – ёқлаб – 320786 дона овоз
    8 Жамиятнинг ижро органига лавозим бўйича куйидагилар сайлансин; 1. Бош директор – А.А.Хусанов 2. Молия бухгалтерия хисоби ва хисоботи бўлими бошлиғи – А.Рахмонов 3. Ишлаб чикариш буйича директор – С. Юсупов 4. Бош технолог – А. Буважонов 5. Бош механик – А.Расулов 6. Бош энергетик – И. Хўжахмедов 7. Хуқуқ хизмати бўлими бошлиғи – А.Қосимов
    9 “Андижонёғмой” АЖ тафтиш комиссияси таркибига кўп овоз олган куйидаги номзодлар сайлансин: 1. Абдуллаев Икром – ёқлаб – 380758 дона овоз, 2. Усмонов Сардорбек – ёқлаб – 380899 дона овоз, 3. Рустамбеков Мухлисбек – ёқлаб – 380894 дона овоз.
    10 “Андижонёғмой” АЖ бошқарувининг 2017 йил учун ишлаб чикилган “Бизнес-режа”си тасдиклансин ва шунингдек, кўшимча равишда мойли экинларни кўпайтириш, корхонада электр энергия, сув ва газ таъминотида тежамкорлик асосида ишларни ташкил этиш, иш жойларини бирма-бир кўриб чиқиб, шунингдек жамиятнинг 2017 йил якунлари буйича юкори даражада соф фойда олиш билан якунлаш вазифаси жамият бош директори А.А.Хусанов зиммасига юклансин.
    11 Жамият бош директори А.А.Хусановнинг кузатув кенгаши ўртасида ишга ёллаш бўйича мехнат шартномаси бир йил муддатга, яъни келгуси 2017 йил якунларига бағишланган акциядорларнинг умумий йиғилиш кунига қадар узайтирилсин ва мехнат шартномаси қайта расмийлаштириш жамият кузатув кенгаши раиси зиммасига юклансин.
    12 Жамиятнинг 2017 йил молия-хўжалик фаолиятини ташқи аудиторлик текширувидан ўтказиш учун ” PROFI AUDIT ” МЧЖ аудиторлик ташкилоти билан шартнома тузилсин ва унинг хизмат хаққи 19600,0 (ўн тўққиз миллион олти юз минг) сўм қилиб белгилансин.
    13 Жамиятнинг 2017-2021 йилларга мужалланган ривожланиш стратегик режаси тасдиқлансин. Ушбу режада белгиланган вазифаларни бажарилиши юзасидан мунтазам равишда жамият кузатув кенгашига хисобот бериб бориш вазифаси жамият бош директори А.А.Хусанов зиммасига юклансин
    14 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.04.2015 йилдаги ПФ-4720-сонли фармон ижросини таъминлаш мақсадида жамиятда самарали корпоратив бошқарув тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари режасини хамда Жамият Уставига ва ички корпоратив низомларини амаладги қонунчилик талабларига қўшимча равишда мос келтирилганлиги рахбарлик ва ижро учун кабул қилинсин. 2. Жамиятнинг янги тахрирдаги Устави хамда жамиятнинг ички корпоратив бошкарув низомлари тасдиклансин. 3. Жамиятнинг янги таърирдаги устави белгиланган Андижон шахар тадбиркорлик субъектларга Давлат хизматлари кўрсатиш “Ягона дарча” маркази томонидан давлат рўйхатдан ўтказиш вазифаси жамият бош директори А.А.Хусанов ва молия,бухалтерия хисоби ва хисоботи бўлими бошлиги А.А.Рахмоновлар зиммасига юклансин
    15 Жамият Кузатув кенгаши аъзолари – кузатув кенгаши яъни О.О.Зуфаров, М.П.Адылов, С.Б.Ниязов, И.Қ.Собиров, А.А.Асроров Д.Т.Марупов, Х. Л.Турдиев. Бошқарув хаъйати аъзолари- А.А.Хусанов, А.А.Рахмонов, А.Расулов, И.Хужахмедов, С.Юсупов А.Буважонов, А.Косимов, Ф.Қамбаров, Тафтиш комиссияси аъзолари-Т.Самандаров, Ў.Юлдашев. С.Усмонов, Акциядорлар билан корпоратив алоқалар хизмати бўлими оператори- А.А.Қодиров, Саноқ комиссия аъолари- З.Исаков, У.Бурхонов ва А.Ахмедовалар жамиятнинг 2016 йилда олган соф фойдаси хисобидан 5 фоиз ёки 102 385 750 (бир юз икки миллион уч юз саксон беш минг етти юз эллик) сўм миқдорида илова қилинган руйхат бўйича мукофотлансин. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларига йилнинг хар чораги якуни бўйича тўланадиган мукофот микдори, жамият устави-нинг 13.21. моддасига асосан амалга оширилсин. Шунингдек; М. Юлдашев – жамият Бозор ва ва талабни ўрганиш, стратегик режалаштириш бўлими бошлиғи,Г.Мирзаева- жамият режа иктисод бўлими ходими М.Солиев- жамият матбуот котиби бир ойлик маоши миқдорида тақдирлансин. Белгиланган тартибда, рўйхатда номлари кўрсатилган ходимларни мукофотлаш учун пластик карталарига тўловларни амалга ошириш вазифаси жамият бош директори А.А.Хусанов ва молия,бухалтерия хисоби ва хисоботи бўлими бошлиги А.А.Рахмоновлар зиммасига юклансин.
    16 Жамиятни 2017-йилда корхонани катта таъмирлаш учун тузилган 1 461 480 831 (Бир миллярд турт юз олтмиш бир миллион тўрт юз саксон минг саккиз юз уттиз бир) сўм миқдорида смета харажатларини тасдиқласин. Таъмирлаш ишларида қатнашаётган ишчи-хизматчиларга барча шарт-шароитларни яратиб бериш, техника хавфсизлиги коидаларига амал қилиш ва ишлаш қоидалари хақида тушунтириш ишларини олиб бориш, тушинтирилганлиги хақида махсус дафтарга рўйхатдан ўтказиш, таъмирлаш ишларини белгиланган муддатларда якунлаш учун ўз вақтида эхтиёт қисмлар, ёғлаш материаллари ва бошқа зарурий матералларни етказиб бериш вазифаси жамият бош директори А.А.Хусанов зиммасига юклансин.
    17 Жамият акциядорларнинг 2007-2012 йиллар учун хисобланган, лекин талаб қилиб олинмаган дивидендлар 40135782, 37 (қирқ миллион бир юз ўттиз беш минг етти юз саксон икки сўм ўттиз етти тийин) дивидендларни жамият фойдасига олинсин
     Эмитентнинг ижроия органи, кузатув кенгаши, тафтиш комиссиясига ҳисобланган ва тўланадиганган мукофот миқдори:***
    Ф.И.Ш. Эмитентнинг бошқарув органининг Тўлов тури Ҳисобланган сумма Тўлов ҳисобланган даври Тўлов муддати
    1 Зуфаров Ойбек Окилович Кузатув кенгаши аъзоси мукофот 7800000 2016 йил якуни буйича 16.06.2017
    2 Адилов Марат Пулатович Кузатув кенгаши аъзоси мукофот 7800000 2016 йил якуни буйича 16.06.2017
    3 Ниязов Санжар Кузатув кенгаши аъзоси мукофот 7800000 2016 йил якуни буйича 16.06.2017
    4 Собиров Илхом Кахрамонович Кузатув кенгаши аъзоси мукофот 7800000 2016 йил якуни буйича 16.06.2017
    5 Асроров Азимхон Алм\имович Кузатув кенгаши аъзоси мукофот 7800000 2016 йил якуни буйича 16.06.2017
    6 Марупов Дилшод Туланович Кузатув кенгаши аъзоси мукофот 7800000 2016 йил якуни буйича 16.06.2017
    7 Турдиев Хамидулло Лутфиллаевич Кузатув кенгаши аъзоси мукофот 7800000 2016 йил якуни буйича 16.06.2017
    8 Хусанов Азизбек Азамович Бошкарув раиси мукофот 4500000 2016 йил якуни буйича 16.06.2017
    9 Юсупов Соибжон Кучкарович Бошкарув органи аъзоси мукофот 4500000 2016 йил якуни буйича 16.06.2017
    10 Буважонов Алижон Тошпулатович Бошкарув органи аъзоси мукофот 4500000 2016 йил якуни буйича 16.06.2017
    11 Рахмонов Азизбек Ахрорович Бошкарув органи аъзоси мукофот 4500000 2016 йил якуни буйича 16.06.2017
    12 Косимов Алишер Маннопович Бошкарув органи аъзоси мукофот 4500000 2016 йил якуни буйича 16.06.2017
    13 Хужахмедов Илдам Хамдамович Бошкарув органи аъзоси мукофот 4500000 2016 йил якуни буйича 16.06.2017
    14 Расулов Абдурахмон Асаматханович Бошкарув органи аъзоси мукофот 4500000 2016 йил якуни буйича 16.06.2017
    Кўзатув кенгаши аъзолари рўйхати
    Номзодлар тўғрисида маълумот Овозлар сони
    Ф.И.О. иш жойи уларга тегишли акциялар
    Миқдори (Дона) тури
    1 Зуфаров Ойбек Окилович “Ўзпахтаёғ” акциядорлик жамияти Ёғ-мой корхоналари ишлаб чиқаришни мувофиқлаштириш ва ривожлантириш 0 425535
    2 Собиров Илхом Кахрамонович Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси, ишлаб чиқариш фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ва ягона техник сиёсатини амалга ошириш бошкармаси бошлиги 0 425535
    3 Асроров Азимхон Алимович Ўзбекистон Республикаси хусусийлаштириш,монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат кўмитасининг раисининг ўринбосари 0 425853
    4 Соипов Ихтиёр Дониёрович “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси, ишлаб чиқариш фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ва ягона техник сиёсатини амалга ошириш бошкармаси бошлиғи 0 425770
    5 Турдиев Хамидулло Лутфиллаевич Агама Ўзбекистон- Биритания Қўшма корхонаси Бош директор ўринбосари (акциядор вакили ) 0 320929
    6 Марупов Дилшод Туланович Афзал МЧЖ бош директори (акциядор вакили ) 0 320793
    7 Қосимов Хусан Пулатович Афзал МЧЖ бош хисобчиси (акциядор вакили ) 0 320786
    Уставга киритилаётган ўзгаришлар ва (ёки) қўшимчалар матни Юклаб олиш

     

  2.  УСТАВ КАПИТАЛИНИНГ 50 ФОИЗИДАН ОРТИҚ МИҚДОРДА КРЕДИТ ОЛИНГАНЛИГИ

    1. ЭМИТЕНТ НОМИ
    Тўлиқ: “Andijonyog’moy” aksiyadorlikjamiyati
    Қисқартирилган: “Andijonyog’moy” AJ
    Биржа тикериноми: Маълумотйўқ
    2. БОҒЛАНИШ
    Жойлашганери: Андижан вилояти,  Андижан шахри, А.Фитрат кўчаси, 14 уй.
    Почта манзили: Андижан вилояти,  Андижан шахри, А.Фитрат кўчаси, 14 уй.
    Электрон почта манзили: andyogmoy@inbox.ru
    Расмий веб-сайт: www.andijanyogmoy.uz
    3. МУҲИМ ФАКТ ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ
    Муҳим факт рақами: 15
    Муҳим факт номи: Устав капиталининг 50 фоизиданортиқмиқдорда кредит олинганлиги
    Кредит олишгақарорқилган эмитент органи: Жамияткузатувкенгаши
    Кредит олишмақсади: Айланмамаблагларнишакллантиришучун
    Кредит олишсанаси: 30.08.2017
    Кредит миқдори (сўм): 1500000000
    устав капиталиганисбатан кредит миқдори (%да): 81.82
    Банк ёкибошқа кредит ташкилотиноми: ТрастбанкАндижонфилиали
    Кредитнитўлиқёпишмуддати: 30.08.2018
    Кафолотмулкиёкикафилликтаснифи: Корхонабиноиншоатлари

     

  3.  Газета учун эълон матни

    “Андижонёғмой акциядорлик  жамияти

    Кузатув  кенгаши  мажлисининг

    15-сонли баённомаси

     

    Андижон  шаҳри.                                                                                    2018- йил 4-апрель

    (мажлис ўтказилган жой,                                                                                соат 11-00

    санаси ва соати)                                                                                  А.Фитрат кучаси 14 уй.

     

    Йиғилишда катнашдилар:

    Кузатув кенгаши раиси:       И.Қ.Собиров,

    Кузатув кенгаши аъзолари:  О.О.Зуфаров,  А.А.Асроров, Д.Т.Марупов, Х.Л.Турдиев,  Х.П.Қосимов, А.Б.Йўлчиев.

     

    Йиғилиш  кворуми  100 %

     

    1. Жамият бош директори вазифасини вақтинча бажарувчи С. К. Юсупов
    2. Жамият молия, бухгалтерия хисоби ва хисоботи  бўлими  хисобчиси А. А. Рахмонов

     

    К У Н    Т А Р Т И Б И:

     

    1. Жамият бош директорининг 2017-йил молия-хўжалик фаолияти якунлари ва “Бизнес-режа” кўрсаткичларининг бажарилиши тўғрисида ҳисоботи.
    2. Жамият ички аудиторининг 2017- йил якуни бўйича ҳисоботи.
    3. Жамият ташки аудиторининг 2017- йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича ҳисоботи.
    4. “Андижонёғмой” АЖнинг 2017- йил молия-хўжалик фаолияти якуни юзасидан жамият акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилишини чақириш ва кун тартибини белгилаш тўғрисида.
    5. Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида жамият акциядорларини хабардор қилиш ва умумий йиғилишда иштирок этиш учун акциядорлар рўйхатлари (реестрлари)ни тузиш саналарини белгилаш тўғрисида.
    6. 2017-йил якуни бўйича соф фойда тақсимоти юзасидан акциядорлар умумий йиғилшига таклиф тўғрисида.
    7. Акциядорларнинг овоз бериш бюллетени шакли ва матнини  тасдиқлаш.
    8. Умумий йиғилиш ўтказиш бўйича матбуотда эълон бериш ва акциядорларни хабардор қилиш тўғрисида.
    9. Жамият акциядорларининг умумий йиғилиши кворумини аниқлаш ва овозлар натижасини ҳисоблаш учун санок комиссияси таркибини тайинлаш тўғрисида.
    10. 2018-йил учун жамият ташки аудиторлик ташкилотини танлаш масаласи ва акция-дорлар умумий йиғилиши кун тартибига киритиш ҳақида.
    11. Жамият бошкарув хайъати раисини сайлаш ва уни ёллаш хақидаги меҳнат шартномасини тузиш учун жамият акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилишига  таклиф киритиш  хақида.
    12. 2017-йил молия хўжалик фаолияти якунлари бўйича олинган соф фойда ҳисобидан жамият кузатув кенгаши, бошқарув хайъати, тафтиш комиссияси аъзоларини жамият-нинг корпоратив бошкарув низомига асосан рағбатлантириш тўғрисида акциядор-ларининг навбатдаги умумий йиғилишига таклиф киритиш хақида.

     

     

     

    1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 12.01.2018 йил кунги № 24- сонли “Илмий-иннавацион ишланма ва технологияларни ишлаб чиқаришга тадбиқ этишнинг самарали механизимларини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  қарори ижросини бажариш мақсадида,жамиятда тажриба-эксперементал ва конструкторлик-технологик инфратузилмасини ташкил этиш тўғрисида.

     

    Йиғилишни раиси И.Қ.Собиров кун тартибидаги 1- масала юзасидан жамият бош

    директори в.в.б. С.Қ.Юсуповга берди.

    Жамият бош директори вазифасини бажарувчи С.Қ.Юсупов жамиятнинг 2017-йил молия-хўжалик фаолияти якунлари ва “Бизнес-режа” кўрсаткичларининг бажарилиши юзасидан ҳисобот берди. (ҳисобот матни илова қилинади).

     

    Кун тартибидаги 1- масала атрофлича мухокама қилинганидан сўнг, овозга куйилди.

    Овоз берилди:       Ёклаб       –  7 овоз 100 %

                                            Карши     –   йўқ

                                            Бетараф  –   йўқ

     

                            Кун тартибидаги 1-масала юзасидан жамият Кузатув кенгаши

                                                        Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И:

     

    Жамият бош директори вазифасини бажарувчи С.Қ.Юсуповнинг 2017-йил молия-хўжалик фаолияти якунлари ва “Бизнес-режа” кўрсаткичларининг бажарилиши юзасидан ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин ва тасдиқлаш учун акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишига хавола этилсин.

     

    Кун тартибидаги 2-масала юзасидан жамият ички аудит хизмати аудитори Э.Раззақовга  сўз берилди у  ички аудит хизматининг 2017- йил якуни бўйича ҳисоботини йигилиш катнашчиларига  ўқиб эшиттирди. (ҳисобот  илова қилинади).

     

    Кун тартибидаги 2-масала йиғилиш раиси томонидан овозга қуйилди.

     

    Овоз берилди:  Ёқлаб    –  7 овоз – 100 %

                                                      Карши    – йўқ

                                                      Бетараф  – йўқ

    Кун тартибидаги  2– масала  бўйича жамият Кузатув кенгаши

    Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И:

    Жамият ички аудит хизматининг 2017-йил якуни бўйича ҳисоботи тасдиқлансин

    ва маълумот учун қабул қилинсин.

     

    Кун тартибидаги  3- масала бўйича сўзга “PROFI AUDIT” MCHJ аудиторлик ташкилоти аудитори М.Маразиков сўзга чиқиб, жамиятнинг 2017-йил молия-хўжалик фаолияти юзасидан аудиторлик хулосаси ва ҳисоботи билан йиғилиш катнашчиларини таништирди. (ташки аудиторлик хулосаси илова қилинади)

     

    Кун тартибидаги 3-масала йиғилиш раиси томонидан овозга қуйилди.

    Овоз берилди:  Ёқлаб    –  7 овоз – 100 %

                                                      Карши    – йўқ

                                                      Бетараф  – йўқ

     

     

     

    Кун тартибидаги  3– масала  бўйича жамият Кузатув кенгаши

                                                  Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И:

    Жамиятнинг 2017-йил молия-хўжалик фаолияти юзасидан ташки аудиторлик хулосасини мақўллансин ва акциядорларнинг умумий йиғилишига тасдиқлаш учун хавола этилсин.

     

    Кун тартибидаги 4-масала бўйича йиғилиш раиси И.Қ.Собиров йиғилиш қатнашчиларига 2017- йил якунлари бўйича ўтказилиши режалаштирилаётган акциядор-ларнинг навбатдаги умумий йиғилиш кун тартибида кўриб чиқилиши кўзда тутилган масалалар  бўйича  маълумот  берди.

     

    Кузатув кенгаши томонидан йил якунлари бўйича умумий йиғилиш кун тартибига кўшимча масалалар кўшиш учун бошқа таклифлар бўлмади.

    Шундан сунг, кун тартибидаги 4-масала йиғилиш раиси томонидан овозга куйилди.

     

    Кун тартибидаги 4– масала  бўйича жамият Кузатув кенгаши

    Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И:

    “Андижонёғмой”АЖнинг 2017-йил молия-хўжалик фаолияти якуни юзасидан акция-дорларнинг умумий йиғилиши 2018-йил 28 апрел куни соат 10:00 га Андижон шаҳар А.Фитрат кўчаси 14 уй, жамиятнинг мажлислар залида ўтказилсин ва кун тартибига қуйидаги  масалалар  киритилсин:

    1. Жамият Кузатув кенгашининг 2017-йил иш фаолияти юзасидан ҳисобот ва Кузатув кенгаш томонидан 2017-йил давомида қабул қилинган қарорларни тасдиқлаш.
    2. Жамият бош директорнинг 2017-йил молия-хўжалик фаолияти якунлари ва “Бизнес-режа” кўрсаткичларининг бажарилиши юзасидан ҳисоботи.
    3. Жамиятнинг 2017-йил молия-хўжалик фаолияти якунлари бўйича тафтиш комис-сияси хулосасини тасдиқлаш.
    4. Жамиятнинг 2017-йил молия-хўжалик фаолияти якунлари бўйича ташқи аудит хулосасини тасдиқлаш.
    5. Жамиятнинг 2017-йил якуни бўйича бухгалтерия баланси, молиявий натижалар хақидаги ҳисоботи  ҳамда фойда ва зарарлар ҳисоб-варағини тасдиқлаш.
    6. Жамиятнинг 2017-йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича олинган соф фойда тақсимоти , дивиденд миқдори, тўлаш тартиби ва муддатини белгилаш хақида.
    7. Жамият Кузатув кенгаши таркибини қайта сайлаш.
    8. Жамият ижро органи аъзоларини қайта сайлаш.
    9. Жамият Тафтиш комиссияси таркибини қайта сайлаш.
    10. Жамиятнинг 2018- йил учун тузилган “Бизнес-режа”сини тасдиқлаш.
    11. Жамият бошкарув хайъати раисини сайлаш ва уни ёллаш хақидаги меҳнат шартномасини бир йил муддатга тузиш тўғрисида.
    12. 2018-йил учун жамият аудиторлик ташкилотини танлаш ва унинг хизмат хақи чегарасини белгилаш.
    13. Жамиятнинг 2017-2021 йилларга мўжалланган ривожланиш стратегияси буйича 2017- йилда амалга оширилган ишлар  хакида.
    14. 2017-йил молия-хўжалик фаолияти якунлари бўйича жамият кузатув кенгаши, бошқарув хайъати, тафтиш комиссияси аъзоларини рағбатлантириш тўғрисида.
    15. 2018- йилда корхонани катта таъмирлаш мақсадида, эхтиёт қисмлар, ёқилғи мойлаш материаллар ва бошқа зарурий материалларни олиш ҳамда таъмирлаш ишларини белгиланган муддатларда олиб бориш мақсадида смета харажатларини тасдиқлаш.
    16. “BALANS-INFORM-AUDIT”МЧЖ томонидан жамиятда Корпоратив норматив хужжатлар ижросини 2017-йилдаги бахолаш хулосасини мақуллаш тўғрисида.

     

     

    Кун тартибидаги 5- масала юзасидан Кузатув кенгаши аъзоси Д.Марупов жамият

    акциядорларини хабардор қилиш ва умумий йиғилишда иштирок этиш учун акциядорлар руйхатини (реестрлари)ни тузиш саналарини белгилаш, Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини ҳимоя қилиш  тўғрисида”ги қонуни асосида ташкил этиш зарурлигини таъқидлаб, 2018-йил 4-апрель холатига акциядорларини хабардор қилиш ва 2018 йил 24 апрель холатига умумий йиғилишда иштирок этиш учун акциядорлар реестрларини тузишни таклиф килди.

     

    Таклиф маъқулланди. Кун тартибидаги 5-масала йиғилиш раиси томонидан овозга куйилди.

    Овоз берилди:               Ёқлаб    –  7 овоз – 100 %

                                                      Карши    – йўқ

                                                      Бетараф  – йўқ

     

    Кун тартибидаги 5– масала юзасидан Кузатув кенгаши

    Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И:

     

    1. “Андижонёғмой” АЖ акциядорларининг 2018 йил 4-апрель холатига акциядорларни

    хабардор қилиш ва 2018-йил 24 апрел  холатига умумий йиғилишда иштирок этиш учун акциядорлар реестрлари тузилсин.

    1. Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш бўйича кун тартибидаги масалалар

    юзасидан рўзномада ва веб-сайт алоқа бўлимларида хабар берилсин.

     

    Кун тартибидаги 6– масала бўйича жамият Кузатув кенгаши аъзоси Д.Марупов сўзга чиқиб, 2017-йил якуни бўйича жамият 1 119 975 000 сўм соф фойда олганлигини айтиб олинган соф фойдани куйидагича тақсимлашни ҳамда умумий йиғилишга тавсия қилишни таклиф қилди:

    10 % ёки 111 997 500 сўм иннавацион фаолиятни кўллаб-кувватлаш жамғармасига

         15 % ёки 167 996 250 сўм жамият захира фондига,

    22,32% ёки 249 987 000 сўм акциядорларга дивиденд учун ажратиш ва хар бир дона имтиёзли ва оддий акцияларга 600 сўмдан дивиденд беришга  (жами акциялар сони 416645 дона)

    Жамиятнинг корпоратив бошкарув низомига хамда “BALANS-INFORM-AUDIT”МЧЖ томонидан жамиятда 2017-йил давомида Корпоратив норматив хужжатлар ижроси бўйича бахолаш хулосаси қониқарли деб аниқланганлигига асосан;

    12,73% ёки 142 614 720 сўм Кузатув кенгаши аъзоларини, Бошқарув хаъйати аъзоларига хамда Тафтиш комиссияси аъзоларини   мукофатлаш  учун,

    39,95 % ёки 447 379 530 сўм РL-480 (1999, 2001) дастури бўйича олинган соя донидан бўлган карздорликни тўлашда юзага келадиган валюта салбий курс фарқларини сўндиришга.

    Кун тартибидаги 6-масала йиғилиш раиси томонидан овозга куйилди.

     

    Овоз берилди:               Ёқлаб    –  7 овоз – 100 %

                                                      Карши    – йўқ

                                                      Бетараф  – йўқ

    Кун тартибидаги 6-масала юзасидан Кузатув кенгаши

                                                  Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И:

     

          Жамиятнинг 2017-йил якуни бўйича олган 1 119 975 000 сўм соф фойдаси  куйидагича тақсимлаш акциядорларнинг умумий йиғилишига тавсия этилсин:

     

     

          10% фоиз ёки 111 997 500 сўм иннавацион фаолиятни кўллаб-кувватлаш жамғармасига 

         15 % ёки 167 996 250 сўм жамият захира фондига,

         22,32 % ёки 249 987 000 сўм акциядорларга дивиденд учун ажратиш ва хар бир дона имтиёзли ва оддий акцияларга 600 сўмдан дивиденд беришга  (жами акциялар сони 416645 дона)

         Жамиятнинг корпоратив бошкарув низомига хамда жамиятда 2017-йил давомида Корпоратив норматив хужжатлар ижроси бўйича бахолаш хулосаси қониқарли деб аниқланганлигига асосан;

         12,73 % ёки 142 614 720 сўм Кузатув кенгаши аъзоларини, Бошқарув хаъйати аъзоларига хамда Тафтиш комиссияси аъзоларини – тақдирлаш учун,

         39,95 % ёки 447 379 530 сўм РL-480 (1999, 2001) дастури бўйича олинган соя донидан бўлган карздорликни тўлашда юзага келадиган валюта салбий курс фарқларини сўндириш бўйича акциядорларнинг умумий йиғилишига тавсия этилсин.

     

    Кун тартибидаги 7– масала бўйича Кузатув кенгаши раиси И.Қ.Собиров Кузатув кенгаши аъзоларига овоз бериш бюллетени шакли ва унга ёзиладиган сўзлар мазмуни яъни, матнини ўқиб эшиттирди.

    Кун тартибидаги 7-масала йиғилиш раиси томонидан овозга куйилди.

     

    Овоз берилди:                Ёқлаб    –  7 овоз – 100 %

                                                      Карши    – йўқ

                                                      Бетараф  – йўқ

    Кун тартибидаги 7- масала юзасидан Кузатув кенгаши

                                                Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И:

     

    Акциядорларнинг 2018-йил  28-апрел куни ўтказиладиган умумий  йиғилишининг овоз бериш бюллетени шакли ва матни тасдиқлансин. (Овоз бериш бюллетени шакли ва матни илова қилинади)

     

         Кун тартибидаги 8- масала бўйича Кузатув кенгаши аъзоси А.Б.Йўлчиев сўзга чиқиб, акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида акциядорларни қонунда белгиланган тартибда хабардор қилиш ва “Biznes-Daily Meдиа” иқтисодий “Биржа” газетасида эълон беришни ҳамда жамиятнинг веб-сайтига жойлаштиришни  таклиф килди.

        Таклиф маъқулланди. Кун тартибидаги 8-масала йиғилиш раиси томонидан овозга куйилди.

    Овоз берилди:                Ёқлаб    –  7 овоз – 100 %

                                                      Карши    – йўқ

                                                      Бетараф  – йўқ

    Кун тартибидаги 8- масала юзасидан Кузатув кенгаши

                                                  Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И:

     

    Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида акциядорларни белгиланган тартибда хабардор қилинсин ва “Biznes-Daily Meдиа” иқтисодий “Биржа” газетасида эълон берилсин,  ҳамда жамиятнинг веб-сайтига жойлаштирилсин.

     

    Кун тартибидаги 9- масала юзасидан жамият Кузатув кенгаши аъзоси Х.Л.Турдиев сўзга чиқиб, умумий йиғилиш кворумини аниқлаш ва овозлар натижасини ҳисоблаш учун тажрибага эга бўлган мутахассислар санок комиссияси аъзоси бўлишини таъқидлаб, куйидаги таркибдан иборат бўлишини таклиф қилди:

     

    Исаков Зохиджон       – Жамият жамоатчилик билан алоқа хизмати бўлими бошлиғи

    Холдаров Расулжон   – Жамият бюджет ва соликлар бўйича катта хисобчиси.

    Ахмедова Альфия      – Жамият жамоатчилик билан алоқа хизмати бўлими ходими

     

         Кун тартибидаги 9- масала йиғилиш раиси томонидан овозга куйилди.

     

    Овоз берилди:               Ёқлаб    –  7 овоз – 100 %

                                                      Карши    – йўқ

                                                      Бетараф  – йўқ

     

    Кун тартибидаги 9- масала юзасидан Кузатув кенгаши

    Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И:

     

    Акциядорларнинг умумий йиғилиш кворумини аниқлаш ва овозлар натижасини ҳисоблаш учун санок комиссияси қуйидаги таркибда тасдиқлансин.

     

         Исаков Зохиджон       –  Жамият жамоатчилик билан алоқа хизмати бўлими бошлиғи

    Холдаров Расулжон   – Жамият бюджет ва соликлар бўйича катта хисобчиси.

    Ахмедова Альфия      – Жамият жамоатчилик билан алоқа хизмати бўлими ходими

     

    Кун тартибидаги 10– масала юзасидан Кузатув кенгаши аъзоси Х.П.Қосимов сўз олиб, 2018-йил учун жамиятнининг ташки аудиторлик ташкилотини танлаш масаласи бўйича йиғилиш қатнашчиларига куйидагиларни маълум килди .

    Жумладан: “Эркин Аудит-ХХI” (Андижон шаҳри) 20,0 млн. сўмга, “Аудит Уммон” АТ (Тошкент шаҳри) 25,0 млн.сўмдан 30,0 млн.сумгача, “Профи Аудит” МЧЖ (Андижон шаҳри) 23,0 млн. “АСР Аудит Андижон” МЧЖ (Андижон шаҳри) 25,0 млн. сўмга шартнома асосида ташқи аудиторлик хизматини амалга ошириб бериш таклифлари берилганлиги, Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини химоя қилиш тўғрисида”ги янги таҳрирдаги қонуни асосида, барча берилган аудиторлик такшилотларини бирма-бир ўрганилгандан сўнг жамиятнинг 2018-йил ҳисоботларини белгиланган тартиб-қоидалар асосида аудиторлик хизматини амалга ошириб берадиган бир аудиторлик ташкилотини танлаб олинган холда ушбу ташкилот билан шартнома тузиш ва хизмат хаки чегарасини белгилашликни  жамият акциядорларининг навбатдаги йил якунлари бўйича умумий йиғилишида тасдиқлаб олинишини маълум қилди ва ўз сўзини якунлади.

    Ушбу масала бўйича сўзга чиққан бошқа Кузатув кенгаши аъзолари ҳам 2018-йилги ташки аудиторлик ташкилот миллий стандартлар асосида ҳисоботларни таҳлил қилиб берилишини ҳамда бажарилган ишлар учун кафиллик бериш, маслахат куникмаларини мунтазам равишда амалга ошириш ва бошқа хизматларни бажариш зарурлиги хақида маълумот  бердилар.

    Шундан сўнг, акциядорларнинг навбатдаги йил якуни бўйича умумий йиғилишига ташки аудиторлик хизматини амалга ошириб берувчи барча кўрсатқичларга эга бўлган ташки аудиторлик ташкилоти, яъни “Эркин Аудит-ХХI” (Андижон шаҳри) МЧЖ билан шартнома асосида ишлаш таклифини  бердилар ва аудиторлик ташкилотларидан келиб тушган таклифларга асосан хизмат хаки чегараси  20,0 млн сўмдан ортмаган холда умумий йиғилишга хавола қилишни айтиб утдилар.

     

         Кун тартибидаги 10-масала йиғилиш раиси томонидан овозга куйилди.

     

     

     

    Овоз берилди:               Ёқлаб    –  7 овоз – 100 %

                                                      Карши    – йўқ

                                                      Бетараф  – йўқ

     

    Кун тартибидаги 10-масала юзасидан Кузатув кенгаши

    Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И:

     

            2018-йил учун  жамият аудиторлик ташкилотини танлаш ташкилотларидан келиб тушган таклифларга асосан хизмат ҳаки чегараси  20,0 млн сўмдан ортмаган холда акциядорларнинг умумий йиғилишга хавола қилинсин.

     

       Кун тартибидаги 11-масала бўйича йиғилиш раиси И.Қ.Собиров, кун тартибидаги масала юзасидан сўзни Кузатув кенгаши аъзоси Д.Маруповга берди.

    Нотиқ куйидагиларни маълум қилди. Жамият бошкарув раиси  лавозимига бош механик Расулов Абдурахмон Асаматовичдан, Жамият бош энергетиги Хужахмедов Илдам Хамдамович, Жамият бош технологи Буважонов Алижон Тошпўлатович хамда жамият бош директори вазифасини бажарувчи Юсупов Сойибжон Қўчкаровичдан жамият Кузатув кенгаши номига тендерда катнашиш таклифини билдирган холда мурожаат килганлигини маълум қилди. Йиғилиш раиси бошкарув раиси лавозимига номзодлар бўйича бирма-бир иш фаолият хақида маълумотларни  бериб, йиғилиш катнашчиларига маълум қилди ва сўзини якунлади.

    Йиғилишда катнашган кузатув кенгаши аъзолари номзодларни атрофлича мухокама килинганидан сўнг жамиятнинг 2018- йилга бошкарув хайъати раиси  лавозимига Юсупов Сойибжон Қўчкарович номзодини мақулланган холда уни ишга ёллаш бўйича меҳнат шартномасини  бир йил муддатга  тузиш масаласини  2018-йил молия-хўжалик якуни бўйича ўтказиладиган акциядорларнинг умумий йиғилишида тасдиқлаш учун таклифлари киритилди.

    Йиғилиш раиси кун тартибидаги 11-масалани овозга қўйилди.

     

    Овоз берилди:                    Ёқлаб    –  7 овоз – 100 %

                                                      Карши    – йўқ

                                                      Бетараф  – йўқ

     

    Кун тартибидаги 11– масала юзасидан Кузатув кенгаши

    Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И:

            Жамиятнинг акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиш кун тартибига яъни жамият бошкарув хайъати раиси  лавозимига Юсупов Сойибжон Қўчкарович номзодини сайлаш учун ҳамда уни бир муддатга ишга ёллаш бўйича меҳнат шартномасини тузиш  акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши овоз бериш бюллетенига киритилсин.

     

    Кун тартибидаги 12– масала юзасидан йиғилиш раиси И.Қ.Собиров сўз олиб

    2017-йил молия-хўжалик фаолияти якунлари бўйича  жамият кузатув кенгаши, бошқарув хайъати, Тафтиш комиссияси  аъзоларини, жамиятнинг корпоратив бошкарув низомларига асосан рағбатлантириш масаласини жамият акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилишига таклиф киритиш хақида ўз таклифларини маълум қилди.

     

    Йиғилиш раиси кун тартибидаги 12- масалани овозга қўйилди.

    Овоз берилди:                    Ёқлаб    –  7 овоз – 100 %

                                                      Карши    – йўқ

                                                      Бетараф  – йўқ

     

     

    Кун тартибидаги 12-масала юзасидан Кузатув кенгаши

                                                     Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И:

     

    Жамиятнинг 2017-йил молия-хўжалик фаолияти якунлари бўйича жамият кузатув кенгаши, бошқарув хайъати, Тафтиш комиссия аъзоларини, жамиятнинг корпоратив бошкарув низомларига хамда жамиятда 2017-йил давомида Корпоратив норматив хужжатлар ижроси бўйича бахолаш хулосаси қониқарли деб аниқланганлигига асосан; 12,73 % ёки 142 614 720 сўм рағбатлантириш масаласи тўғрисидаги таклифи макуллансин ва жамият акциядорларининг умумий йиғилишида тасдиқлаш хавола этилсин.

     

    Кун тартибидаги 13-масала юзасидан йиғилиш раиси И.Қ.Собиров  қуйидагиларни  маълум қилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 12.01.2018 йил кунги № 24 сонли “Илмий-иннавацион ишланма ва технологияларни ишлаб чиқаришга тадбиқ этишнинг самарали  механизимларини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги  қарори ижросини бажариш мақсадида  жамиятда негизида тажриба-эксперементал ва конструкторлик-технологик инфратузилмаси бўлимини  ташкил этиш тўғрисида маълум қилди. Президентимизнинг 2018-йилни “Фаол тадбиркорлик, иннавацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” деб номланишида  катта маъно бор. Юртбошимизнинг жорий йил бўйича  давлат дастури хам фармон асосида  қабул қилинди. Юқорида таъкидлаб ўтилган Вазирлар Махкамасининг карорига  асосан хўжалик бошқарув органлари ва йирик давлат корхоналарида махсус бўлимлар яъни тажриба-эксперементал ва конструкторлик-технологик инфратузилмаси бўлимини  ташкил этиш кўзда  тутилган бўлиб, жамиятда  штат бирликлари доирасида штат жадвалига илм-фан ва иннавациялар бўйича рахбар ўринбосари лавозимини ташкил этиш белгиланган. Бунинг учун Иннавацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил қилиш, хамда  жамиятнинг хар йилги соф фойдасининг 10 фоиз миқдоридаги  ажратмалари унинг маблағларини шакиллантириш манбаи этиб белгиланганлиги, ушбу  маблағлар фақат янги  техника ва технологияларни ишлаб чиқариш, зарур  тажриба-саноат синовларини ўтказиш, махсулотларнинг тажриба партияларини ишлаб чиқариш ва сериялаб ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга тайёрлаш чора-тадбирларини амалга ошириш билан боғлиқ тадбирларни  молиялаштиршга, мос  йўналишдаги илмий-тадқиқот ва олий таълим  муассасалари  билан илмий-тадқиқот ишларини  бажариш  бўйича тузилган  шартномаларни  молиялаштириш-га, мос  йўналишдаги илмий-тадқиқот ва олий таълим  муассасаларининг моддий-техник ва илмий-лабаратория базасини мустахкамлаш, уларни экспрементал тадқиқотлар ўтказиш, илмий ишланмаларни жорий этиш, илмий-техник ходимларни  моддий рағбат-лантириш ва малакасини оширишда молиявий қуллаб-қувватлашни асосий вазифаси этиб белгиланганлигини таъкидлаб ўтди. (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 12.01.2018-йил кунги № 24-сонли “Илмий-иннавацион ишланма ва технологияларни ишлаб чиқаришга тадбиқ этишнинг самарали  механизимларини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  карори илова қилинади).

    Кун тартибидаги ушбу  масала бўйича  ўз фикр-мулохазаларини  билдиришларини сўраб сўзини якунлади.

    Йиғилиш қатнашчилари кун тартибидаги  13-масала  бўйича атофлича  мухокама   этилганидан сўнг йиғилиш раиси 13-масалани овозга  қўйди.

     

    Овоз берилди:                        Ёқлаб    –  7 овоз – 100 %

                                                      Карши    – йўқ

                                                      Бетараф  – йўқ

     

    Кун тартибидаги 13масала юзасидан Кузатув кенгаши

                                                     Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И:

     

     

    1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 12.01.2018 йил кунги № 24 сонли “Илмий-иннавацион ишланма ва технологияларни ишлаб чиқаришга тадбиқ этишнинг самарали механизимларини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  карори ижро учун қабул қилинсин.
    2. “Андижонёғмой” АЖда штат бирликлари доирасида штат жадвалига илм-фан ва иннавациялар бўйича рахбар ўринбосари лавозимини ташкил этилсин.
    3. Жамиятда Иннавацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилсин хамда жамиятнинг хар йилги соф фойдасининг 10 фоиз миқдоридаги  ажратмалари унинг маблағларини шакиллантириш манбаи этиб белгилансин.
    4. Иннавацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари фақат янги  техника ва технологияларни ишлаб чиқариш, зарур  тажриба-саноат синовларини ўтказиш, махсулотларнинг тажриба партияларини ишлаб чиқариш ва сериялаб ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга тайёрлаш чора-тадбирларини амалга ошириш тадбирларни  молиялаштиршга, мос  йўналишдаги илмий-тадқиқот ва олий таълим  муассасалари  билан илмий-тадқиқот ишларини  бажариш  бўйича тузилган  шарт-номаларни  молиялаштиришга, мос  йўналишдаги илмий-тадқиқот ва олий таълим  муассасаларининг моддий-техник ва илмий-лабаратория базасини мустахкамлашга, уларни экспрементал тадқиқотлар ўтказишга, илмий ишланмаларни жорий этишга, илмий-техник ходимларни моддий рағбатлантиришга ва уларни малакасини оширишда молиявий қуллаб-қувватлашни асосий вазифаси этиб белгилансин.

    Ушбу  қарорлар ижросини таъминлаш жамият бош директор вазифасини   бажарувчи С.Қ.Юсупов ва молия бугалтерия хисоби ва хисоботи бўлими хисобчиси А.А.Рахмонов зиммасига юклансин.

     

    Кузатув кенгаши раиси :                   _____________    И.Қ.Собиров. 

     

     Кузатув кенгаши аъзолари:

     

                       О.О.Зуфаров                     _______________

     

     

                       А.А.Асроров                     ________________

             

     

                       А.Б.Йўлчиев                     ________________

     

     

                       Х.Л.Турдиев                      ________________

     

     

                       Х.П.Косимов                   ________________   

               

     

                       Д.Т.Марупов                    ________________

     

    Андижон шахри А.Фитрат кўчаси

    14 уй. Жамият мажлислар зали.

    “4 ” апрель  2018 йил

     

    Баён тузувчи:  А.А.Қодиров                   _______________

  4.     Кузатув кенгашининг 30 март 2018 йил №15 йил якуни бўйича

     “Андижонёғмой”акциядорлик  жамияти акциядорлари диққатига.

                                   Хурматли  акциядорлар!

    Жамият Кузатув кенгашининг 2018-йил 4-апрел кунги №15-сонли йиғилиш баёни қарорига  асосан, жамиятнинг 2017-йил молия-хўжалик фаолияти якуни юзасидан 2018-йил 28-апрел куни соат 10-00 да жамият акциядорларининг навбатдаги  умумий йиғилиши бўлиб  ўткази-лишини  маълум қилади. Манзил: Андижон вилояти Андижон шахри А.Фитрат кўчаси 14 уй. Акциядорларни рўйхатга олиш вақти соат  9-00 дан  9-50 гача  амалга  оширилди.

                                                 Йиғилиш кун тартибида.

    1. Жамият Кузатув кенгашининг 2017-йил иш фаолияти юзасидан ҳисобот ва Кузатув кенгаш томонидан 2017-йил давомида қабул қилинган қарорларни тасдиқлаш.
    2. Жамият бош директорнинг 2017-йил молия-хўжалик фаолияти якунлари ва “Бизнес-режа” кўрсаткичларининг бажарилиши юзасидан ҳисоботи.
    3. Жамиятнинг 2017-йил молия-хўжалик фаолияти якунлари бўйича тафтиш комиссияси хулосасини тасдиқлаш.
    4. Жамиятнинг 2017-йил молия-хўжалик фаолияти якунлари бўйича ташқи аудит хулосасини тасдиқлаш.
    5. Жамиятнинг 2017-йил якуни бўйича бухгалтерия баланси, молиявий натижалар хақидаги ҳисоботи  ҳамда  фойда  ва зарарлар  ҳисоб-варағини  тасдиқлаш.
    6. Жамиятнинг 2017-йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича олинган соф фойда тақси-моти,  дивиденд миқдори, тўлаш тартиби ва муддатини белгилаш хақида.
    7. Жамият Кузатув кенгаши таркибини қайта сайлаш.
    8. Жамият ижро органи аъзоларини қайта сайлаш.
    9. Жамият Тафтиш комиссияси таркибини қайта сайлаш.
    10. Жамиятнинг 2018- йил учун тузилган “Бизнес-режа”сини тасдиқлаш.
    11. Жамият бошкарув хайъати раисини сайлаш ва уни ёллаш хақидаги меҳнат шартномасини бир йил  муддатга  тузиш  тўғрисида.
    12. 2018-йил учун жамият аудиторлик ташкилотини танлаш ва унинг хизмат хақи чегарасини белгилаш.
    13. Жамиятнинг 2017-2021 йилларга мўжалланган ривожланиш стратегияси буйича 2017- йилда амалга оширилган  ишлар  хакида.
    14. 2017-йил молия-хўжалик фаолияти якунлари бўйича жамият кузатув кенгаши, бошқарув хайъати, тафтиш комиссияси  аъзоларини  рағбатлантириш  тўғрисида.
    15. 2018-йилда корхонани катта таъмирлаш мақсадида, эхтиёт қисмлар, ёқилғи мойлаш материаллар ва бошқа зарурий материалларни олиш ҳамда таъмирлаш ишларини белгиланган муддатларда  олиб  бориш  мақсадида  смета  харажатларини  тасдиқлаш.
    16. “BALANS-INFORM-AUDIT”МЧЖ томонидан жамиятда Корпоратив норматив хужжатлар ижросини 2017-йилдаги бахолаш хулосасини мақуллаш тўғрисида.

    Жамият акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши бўйича  тайёрланган хуж-жатлар билан танишиш учун қуйидаги манзил бўйича мурожаат қилишингиз мумкин:

    Андижон вилояти Андижон шахри А.Фитрат кўчаси 14 уй .

    • Акциядорларга навбатдаги йиллик умумий йиғилиши хақида хабар бериш учун  акция-дорлар реестри ёпиладиган сана: 2018-йил 4-апрел. Акциядорларга  навбатдан ташкари умумий йиғилишда қатнашиш учун  акциядорлар реестри ёпиладиган сана: 2018-йил 24- апрел.
    • Акциядорлар навбатдаги йиллик умумий йиғилишга шахсини тасдиқловчи хужжат (паспорт), вакиллари эса нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома билан келишлари сўралади. Мурожаат учун телефонлар: (8374) 223-10-33, Факс 233-10-45.
    • Хурматли акциядорлар ўзингизга тегишли бўлган  двидендларни, ўзингизни тасдиқ-ловчи хужжат (паспорт, акция гувохномаси) билан жамиятга мурожаат қилиб ўз двидендларингизни  олишингизни  маълум  қилади.   

    Жамият кузатув кенгаши.

    *********************************************************************

Бизнинг манзил

  • Телефон : 223-11-83
  • Ишонч телефони : 223-11-83
  • Канцелярия : 223-11-83
  • Факс : 223-10-33
  • E-mail: andyogmoy@inbox.ru
  • Манзил : Андижон Вилояти Андижон шахри А.Фитрат кучаси № 14

ЯНГИЛИКЛАРГА ОБУНА